Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Оғриқли 
дисфункция 
синдроми. 
Оғриқли 
дисфункция
синдроми ЧПЖБнинг энг кўп учрайдиган патология тури бўлиб,
бўғим касалликлари билан мурожаат этадиган беморларнинг
95%ини ташкил этади. ЧПЖБ функциясининг бузилиши, бўғимнинг
барча 
ҳаракатларини 
бошқарадиган 
мураккаб 
нерв-мушак
механизмидаги ўзгаришларга боғлиқ. Бунга сабаб тиш ва милк
шиллиқ 
қавати 
касалликларида 
(пародонтит, 
пародонтоз,
тишларнинг патологик емирилиши ва бошқалар), пломбалашдан
кейин, тиш олиш ёки протезлашдан кейин тишлар нисбати ва
чайнов жараёнининг бузилишидир.
ЧПЖБ дисфункцияси синдромининг ривожланишига бруксизм
(тишларни ғирчиллатиш) олиб келиши мумкин, бунда чайнов
мушакларининг 
фаоллиги 
ошиши 
натижасида 
тишларнинг
бир-бирига жипслашиши вужудга келади. Баъзида бу синдром
руҳий, 
невроген-стресс 
ҳолатларидаги 
чайнов 
мушаклари
гипертонусида кузатилади. Бундай ҳолатларда тишлар нисбати
меъёрида бўлиши мумкин.
Клиник кўриниши. ЧПЖБ оғриқли дисфункцияси синдроми бир
қатор симптомларни ўз ичига олади. Бу, биринчи навбатда, юз ва
бошда 
бир 
томонлама, 
бўйинга 
тарқалувчи 
оғриқнинг
мавжудлигидир. Оғиз очилиши оғриқли ва чегараланган бўлиб,
оғиз очилиб-ёпилганда пастки жағнинг S - симон силжиши
кузатилади. Пастки жағ ҳаракатланганда, оғриқ кучаяди, чайнов
мушакларида алоҳида спазм ўчоқлари вужудга келади, кўпинча
бўғимда шақиллаш ёки ишқаланиш каби шовқинлар пайдо бўлиб,


279
крепитация ёки қирсиллаш кузатилади. Крепитация ва ишқаланиш
бўғимнинг пастки қаватида, қирсиллаш эса юқори сирпанувчи
қаватида вужудга келади. Баъзида беморлар оғиз қуриши ёки
гиперсаливация, оғиз бўшлиғининг куйиши ҳисси, баъзида
эшитишнинг пасайиши каби белгилардан шикоят қиладилар.
Рентген текширувида ЧПЖБ суяк элементларининг органик
ўзгаришлари кузатилмайди. Баъзида бўғим бошчаларининг бўғим
чуқурчасида марказий окклюзияда ва оғиз максимал очилганда ҳар
хил жойлашуви кузатилади.
Оғриқли 
дисфункция 
синдромини 
бўғимнинг 
турли
артритларидан, 
тишлар 
нисбати 
ўзгариши 
билан 
боғлиқ
окклюзион-артикуляцион синдромлардан, бўйин остеохондрози, уч
шохли нерв невралгияси, шунингдек, психоген характердаги
оғриқлардан қиёсий ташхислаш керак.
Бу ўриндаги асосий дифференциал - диагностик мезон – бу уч
шохли нервнинг ҳаракатлантирувчи толаларининг П. М. Егоров
усули бўйича қилинадиган блокадасидир. У мушак спазмини
бартараф этади, натижада, оғриқ камаяди ва пастки жағ ҳаракати
яхшиланади. Артрит ёки остеоартрит бўлганда оғриқ йўқолмайди,
чунки чайнов мушаклари анестезияси бевосита ЧПЖБга таъсир
этмайди.
ЧПЖБнинг оғриқли дисфункцияларини даволаш усуллари
орасида энг самаралиси консерватив даволашдир, чунки таклиф
этилган хирургик усуллар (бўғим ўсиғида, менискэктомия, ауто-
тоғай 
ва 
синтетик 
материалларни 
қўллаш 
воситасида
ўтказиладиган хондропластика ҳамда капсулани тикиш ва
бошқалар) кутилган самарани бермайди ва кўпинча операциядан
кейинги даврда турли деструктив ва функционал бузилишларга


280
олиб келади.
ЧПЖБнинг оғриқли дисфункцияси бор беморларни даволаш,
асосан, касалликка сабабчи бўлган омилларни бартараф этиш ва,
биринчи ўринда, стресс ҳолатларини, парафункциялар (бруксизм)
ни, қаттиқ овқат истеъмол қилиш ва бошқа турли босимни
кучайтирадиган, 
чарчатадиган 
омилларни 
бартараф 
этишга
каратилиши керак. Аутоген тренировка, даволаш жисмоний
тарбияси, спазмга учраган мушакларни уқалаш (массаж), турли
иссиқлик муолажалари ва игнатерапия муҳим аҳамиятга эга.
Спазм ўчоқларини тери орқали электроанальгезия, 1%ли
тримекаин ва бошқа анестетиклар билан блокада қилиш ҳам
самарали усуллар сирасига киради.
Бўғимга 
босимни 
камайтиришни 
махсус 
пастки 
жағ
аппаратлари 
ёрдамида 
ошириш 
мумкин. 
Пастки 
жағнинг
ҳаракатини чегаралаш чайнов мушаклари, пайлар, капсула ва
бўғимнинг бошқа элементларига тинчлик яратиб беради.
Тегишли кўрсатмалар бўлганида тишлар артикуляциясининг
бузилишига олиб келган сабабларни бартараф этиш лозим (тишлар
нисбатини тиклаш керак).


281

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling