Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Тоғайни кўчириб ўтқазиш.
Тиклов хирургияси амалиётида контур ёки таянч пластика мақсадида тоғай тўқимаси кенг қўлланилади. Тоғай қулай ва яхши пластик материал ҳисобланади, чунки пичоқ билан осон ишлов берилади ва у махсус биологик хусусиятларга эга (қон томирсиз тўқима бўлиб, тўқима суюқликларининг диффузияси орқали озиқланади). Тоғайдаги алмашинув жараёнлари жуда секин кечади ва у инфекцияларга етарли даражада чидамли бўлади. Тоғай тўқимасини кўчириб ўтқазишнинг асосий манбаи қовурға тоғайи ҳисобланади. Тоғайни эркин кўчириш асосан юз-жағ хирургиясида, оториноларингологияда ва ортопедияда кенг қўлланилади. Тоғай тезда шаклга киради ва унга тезлик билан керакли шаклни бериш мумкин бўлади. Нуқсоннинг катталигига қараб, тоғай қисмлаб ёки бутун кўринишда ишлатилади. Юз тиклов хирургиясида тоғайни ишлатишга бўлган кўрсатмалар сифатида: қулоқ супраси ва бурун қанотларининг нуқсони, бурун тўсиғининг йўқлиги, ёноқ суяги шаклининг бузилиши,орбита деворининг нуқсони, пастки жағнинг ривожланмай қолишида юзага келадиган асимметрия ҳолати 312 (контур материал) ни кўрсатиб ўтиш мумкин.Катта нуқсонларни бартараф этиш учун тоғайни майда кўринишда ишлатиш лозим. Бунинг учун тортилган ҳамма юмшоқ тўқима кичик кесмалар билан ажратилади ва уларнинг ораси майдаланган тоғай тўқимаси билан тўлдириб чиқилади. Кесилган юмшоқ тўқима тикилади ва тоғай ташқи томондан босилиб, юзнинг талаб қилинган рельефи шакллантирилади. С. А. Проскуряков ва А. А. Лимберг револьвер тузилишидаги шприцни таклиф қилишди, бу шприц билан бўтқасимон тоғай игна орқали босим остида тўқимага киргизилади ва керакли шакл пайдо қилинади. Шу усул ёрдамида қулоқ чиғаноғининг скелети пайдо қилинади ва бурун бел соҳасидаги ботиқлик йўқотилади. Тоғайни эркин кўчириш пастки жағнинг унчалик катта бўлмаган нуқсонларини бартараф этишда ҳам ишлатилади. Суяк охирлари билан бирлашган тоғай тўқимаси янги муҳитга ўтади ва сифат жиҳатидан ўзгаради – у қаттиклашади, ҳажм жиҳатдан катталашиб, пастки жағ функциясини тўлиқ тиклайди. Мурдадан олинган тоғай тўқимаси ҳозирги кунда хирургик стационарларда кенг қўлланилмоқда. Мурдадан олинган янги тоғай тўқимаси стерил Рингер - Лок эритмасига солинади ва музлатгичда +40С да сақланади. Ҳар 2-3 кунда суюқлик алмаштириб турилади. Шундай қилиб, 3 ҳафталардан кейин тоғай трансплантация учун тайёр бўлади. Шиллиқ қаватни эркин кўчириш қовоқ ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватларининг деформация ва нуқсонларини бартараф этишда қўлланилади. Шиллиқ қават лунж ёки пастки лабдан олинади. Ёғ тўқимасини эркин кўчириш кам қўлланилади, чунки бу тўқима ўтқазилгандан сўнг сезиларли даражада кичиклашади ва кўпинча бундай ҳолларда чандиқланиш жараёни ривожланади. 313 Нервларни эркин кўчириш мимика мушаклари параличларида муваффақиятли қўлланилади (А. И. Неробеев). Комбинацияланган трасплантатларни эркин кўчириш. Комбинацияланган трансплантатлар деб, турли тўқималарни ўз ичига олувчи блокли трансплантацияга айтилади. Бунга бурун қанотлари нуқсонининг қулоқ супрасидан олинган эркин тўқимаси билан ўтказилган Суслов пластикаси мисол бўлади (расм 111). Расм 111. К. П. Суслов бўйича бурун қанотини тиклаш: а) операция чизмаси; б) бемор операциядан олдин; в, г) операция босқичлари. Охирги йилларда тиклов хирургиясида комбинацияланган трансплантатларни ўтқазишда микротомир анастомозларини қўллаш усуллари ҳам амалиётга киритилган (тери, тери ости клетчаткаси, мушак, керак бўлганда суяк тўқимасини ҳам ўз ичига олган) (А. И. Неробеев, Мак - Keen). Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling