Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Суяк пластикаси. Пастки жағнинг суяк пластикаси ХIХ асрдан
бошлаб ривожлана бошлаган. Бундай операциянинг биринчи босқичида пастки жағ қиррасидан ёки қўшни соҳалардан аутотрансплантат суяк олиниб, пастки жағ нуқсони соҳасига узун озиқлантирувчи оёқчалар орқали ўтқазилган. Уни суяк трансплантати билан бириккан тери-мушак лахтаги билан қоплашган. Бундай операцияни биринчи марта А. Bardenhener (1892) ўз тажрибалари орқали амалга оширган. У саркома туфайли ўтказилган резекциядан сўнг ҳосил бўлган пастки жағ нуқсонини пешона соҳасидан олинган суяк трансплантати ёрдамида бартараф этган. Шу вақтнинг ўзида А. Wildt (1892) пастки жағ 314 остеопластикасида ўмров суягидан тайёрланган озиқлантирувчи оёқчали трансплантатдан фойдаланган, лекин бу операциялар натижаси бўйича ҳеч бир маълумот берилмаган. А. Wolfler (1892) эса пастки жағ нуқсонини бартараф этиш мақсадида курак суягидан олинган узун оёқчали трансплантатдан фойдаланиб кўрган. Бундай трансплантатларнинг аксарият қисми некрозга учраганлиги сабабли, улар амалиётдан чиқариб ташланган. Кейинчалик, майдони жиҳатдан унча катта бўлмаган пастки жағ нуқсонларининг ўрнини – пастки жағнинг ўзидан олинган оёқчали трансплантат ёрдамида тўлдириш усули амалиётга киритилди (Дьяконов П. И., 1897; Дешин А. А, 1897; Bardenhener, 1896; Kranse, 1904). ХIХ аср бошида пастки жағ аутопластикасида янги йўналиш очилди: бунда пастки жағ нуқсонини бартараф этишда эркин суяк кўчириш усулидан фойдаланиш мумкинлиги исботланди. В.И.Зверьков 1900 йилда асептик шароитда энгак соҳасидаги нуқсонни қарама-қарши томондан арралаб олинган 4см. узунликдаги аутотрансплантат билан бартараф этди. Аммо бирламчи пластика усули ўтказилганда трансплантатнинг йиринглаши ва секвестрацияси натижасида аксарият ҳолатларда ижобий натижалар олинмади. Бундан эса, жағ суягининг эркин аутопластикасини фақатгина иккиламчи операциядагина қўллаш мумкин, деган хулосага келинди. В.М. Зиковнинг иккиламчи остеопластика усулини ишлаб чиқишда операция майдони ва трансплантат асептикасига қатъий эътибор берганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Шундан сўнг баъзи хирурглар пастки жағнинг иккиламчи суяк аутопластикасида катта болдир ва қовурға суякларидан олинган трансплантатларни эркин кўчириб ўтқазишга киришдилар. Остеопластиканинг бу даври 315 қарийб 25 йилни ўз ичига олади. Пастки жағ суяги пластикасида аутоген трансплантатлар қуйидаги 2 усулда қўлланилган: суякни бир вақтда эркин кўчириш ва биологик усулда тайёрланган трансплантатни икки босқичда кўчириш. Пастки жағ суяк пластикасининг ижобий натижа билан тугалланишида жағ фрагментлари ва трансплантатнинг бир-бирига мустаҳкам боғланиши муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам, С. С. Тигерштедт томонидан таклиф этилган (1916), кейинчалик эса мукаммаллаштирилган турли тиш усти алюминли шиналаридан юқорида қайд этилган мақсадда фойдаланиш улкан ижобий натижа берди. (Лимберг А. А. 1923; Ванкевич М. М. 1924; Рауэр А. Э. 1932). Пастки жағ суяк пластикаси усулларининг энг ривожланган даври Иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги йилларга тўғри келади. Турли лаборатория ва олиб қўйилувчи юқори жағ шиналарининг пайдо бўлиши операция натижаларини яхшилаш имконини яратди. Шундан сўнг, бора-бора модификацияланган (Ю. И. Бернадский, 1957; Я. И. Збарж, 1957; В. И.Уваров, 1958) оғиздан ташқари аппаратлар кенг тарқала бошлади. Бундан ташқари, суяк бўлаклари фиксацияси учун металл пластинкалар ишлаб чиқилди (Б. Л. Павлов, 1959). Пастки жағ бўлаклари фиксациясининг замонавий турлари ишлаб чиқилиши натижасида суяк пластикаси усулларининг соддалаштирилишига ҳамда трансплантатнинг функционал босим остида қимирламаслигига эришилди. Ўтказилган суяк пластикаси операцияларининг хулосаларига кўра, аутоқовурғалардан фойдаланилганда ижобий кўрсаткич 90% дан ортиқ ҳолатларда кузатилди. Пастки жағда ўтказилган аутопластика усуллари натижаларининг таҳлили, барча аутотрансплантатларнинг ижобий остеопластик хусусиятлари билан бир қаторда, айрим камчиликлар ҳам мавжудлигини 316 кўрсатди, масалан: 1) трансплантатни олиш бемор организмига қўшимча жароҳат етказиши мумкин; 2) хар доим ҳам керакли шакл ва ўлчамдаги трансплантатни олиш имкони йўқлиги ҳамда ижобий эстетик натижага эришиб бўлмаслиги. Жағ нуқсонини бартараф этиш муаммосини ечишнинг бошқа бир жадал йўналиши – брефосуяк трансплантатидан фойдаланишдир. Маълумки, эмбрионал тўқималар регенерация жараёнини юқори даражада кучайтириш хусусиятига эга, уларда яққол ифодаланган антигенлик хусусияти йўқ бўлиб, қайта тикланиш вақтида суяк аутотрансплантатга алмашинмайди. Брефосуякдан олинган трансплантатнинг антигенлик хусусияти тайёрланган ҳомиланинг муддатига боғлиқ, чунки эмбрион суягида сувда эрувчи оқсил-антигенлар катта ёшдагиларга қараганда кўпроқ бўлиб, эрта эмбрионал даврида олинган тўқималар жуда тез сўрилади (А. Н. Окулова, 1961). Шу боисдан, мазкур хусусият трансплантацион материални қўллаш имкониятини чеклайди. Юз – жағ хирургияси амалиётида формалинга тўйинтирилган трансплантатлар кенг қўлланилади. Н.Н. Бажанов ва Г.П. Тер - Асатуров (1979), П. Г. Сисолятин (1979) лар бу турдаги трансплантатларни остеомиелит ва бошқа инфекция касалликлари туфайли юзага келувчи нуқсонларни тиклашда ишлатиш мақсадга мувофиқ, деб таъкидлайдилар. Бунда формалиннинг микробларга қаршилик кўрсатиш хусусияти муҳим роль ўйнайди. Н.А. Плотников (1979) маълумотига кўра, формалинга тўйинтирилган трансплантатдан фойдаланилганда, операциядан сўнгги дастлабки даврда юмшоқ тўқимада кучли шиш кузатилади. 317 Стоматологияда декальцинацияланган суяк матриксини қўллаш имкониятини Н. И. Винников (1981) исботлаган ва у бу материал билан суяк бўшлиғини тўлдиришда яхши остеогенетик самарага эришган. Ундан ташқари, Мilier ва Emminga (1979) лар декальцинацияланган матриксдан альвеоляр ўсиқ пластикасида самарали фойдаланганлар. Олимларнинг фикрича, трансплантат ўтказилган соҳа унга ҳос бўлмаган функционал таъсирлар натижасида (масалан, майдаланган қовурға ёки ёнбош суягининг тожидан олинган майда пластинка пастки жағ суяги соҳасига ўтқазилганда) секин-аста қалинлашиб, ёнидаги соҳалар қалинлигини олади. Ва, аксинча, трансплантат функционал таъсирлар кам бўлган соҳага (масалан, бурун-бел соҳасининг териси остига) ўтқазилган суяк аста-секин сўрила бошлайди ва бутунлай сўрилиб кетади. Турли катталикдаги ва шаклдаги пастки жағ нуқсонлари суяк трансплантатларини ўтқазиш натижасида бутунлай бартараф этилади. Бунда функция тикланади ва яхши косметик натижага эришилади. Ҳозирда барча давлатларда амалиётга киритилган трансплантлар турини акс эттирувчи қуйидаги таснифдан кенг фойдаланилади: Трансплантатлар таснифи Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling