Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Сўлак ажралиши кўпайган беморларни парваришлаш.
Юз-жағ соҳасида жароҳати бор беморларда, айниқса, у тешиб
ўтувчи бўлса, одатда, гиперсаливация кузатилади. Нормада катта
ёшдаги одам суткасига 1000-1500 мл сўлак ажратади.
Тасодифий ёки операцион юз-жағ жароҳатларида сўлак


339
ажралиши 3000 мл. гача ошиши мумкин. Суюқлик йўқотилиши
организмнинг сувсизланишига олиб келади, сўлак кўп миқдордаги
оқсил (2,0-4,0 г/л.), электролитлар (калий, кальций, хлор ва
бошқалар) сақлагани учун, гиперсаливация гипопротеинемия
ҳолатини келтириб чиқаради, бу эса, ўз навбатида, сув-минерал
алмашинувига таъсир кўрсатиши мумкин.
Енгил ишқорий ёки нейтрал муҳитга эга бўлган сўлакни кўп
миқдорда ютиш – ошқозонда бижғиш ва чириш жараёнларини
кучайтиради.
Агарда жароҳат натижасида ютиниш функцияси бузилган
бўлса, сўлак оғиздан ёки жароҳат орқали ташқарига ажралади,
бунда беморнинг кийими ва тўшаги ҳўлланади ва бу ҳолат юз ҳамда
бўйин териларининг мацерациясига сабаб бўлиши мумкин.
Кийим ва тўшак ифлосланишининг олдини олиш мақсадида
беморга полиэтилендан, резина қўлқоп ёки грелкадан махсус
тайёрланган сўлак сақлагич тақилади ва у бошга маҳкамланади;
гиперсаливация вақтида бемор тўшакда ярим ўтирган ҳолатда
бўлиши керак (расм 120).
Сўлак 
ажралишини 
камайтириш 
учун 
турли 
дори
воситаларидан фойдаланилади: аэрон – 1 таблеткадан кунига 3
маҳал, белладонна дамламаси – 6-8 томчидан кунига 2-3 маҳал ёки
атропин сульфатнинг 0,1%ли 0,5 мл. эритмаси (суткасига 1-2 маҳал,
кўрсатма бўйича) тери остига буюрилади.
Расм 120. Полиэтилендан, а) грелкадан тайёрланган ёки б)
резина қўлқопдан сўлак сақлагич.
Юз-жағ соҳасидаги оператив харакатлардан сўнг беморларни


340

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling