Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

овқатлантириш.
Юз-жағ соҳасидаги травматик операциялар оғриқ пайдо
бўлиши, 
ошқозон 

ичак 
тизимининг 
бошланғич 
қисми
функциясининг бутунлай ёки қисман бузилиши билан кечади; бу
эса, ўз навбатида, овқатни махсус тайёрлаш ва уни беморга
оғритмасдан юбориш усулларини ривожлантиришни талаб қилади.
Юз-жағ соҳаси операцияларидан кейин гипофиз ва буйрак усти бези
томонларидан жавоб реакцияси пайдо бўлади, бу эса қисман оч
қолиш ва овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятининг бузилиши:
гипопротеинемия ва полигиповитаминоз ривожланишига олиб
келади.
Бундай 
беморлардаги 
ўзгаришлар 
гипопротеинемия
аминокислоталарнинг (асосан, алмашмайдиган) паст даражадаги
метаболизми, оқсил алмашинуви доирасидаги асосий охирги
маҳсулотларнинг сийдик билан экскрециясининг камайиши,
операциядан кейинги биринчи ҳафтада қонда сақланадиган
умумий оқсил ва унинг альбуминли фракцияларининг сезиларли
камайиши, қон оқсил спектрининг дағал дисперс глобулин
фракциялар 
томонига 
силжиши 
билан 
кечади.
Полигиповитаминозда аскорбин кислота, тиамин, рибофлавин,
никотин кислоталарнинг сийдик орқали ажралиши кескин
бузилади, бу эса уларнинг овқат билан қабул қилинишининг
пасайиши билан ифодаланади, уларнинг сарфланиши эса ошади.
Жароҳатланишлар 
натижасида 
ривожланган
гипопротеинемия шароитида организмни витаминлар билан
бойитиш самарасиз, чунки витаминлар, асосан В гуруҳи, оқсил
алмашинуви билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, сийдик билан чиқиб
кетади, яъни ишлатилмайди. Шунинг учун юз-жағ соҳалари
жароҳатларида гиповитаминознинг профилактикаси мақсадида


341
организмга даволовчи дозадаги витаминларни юбориш билан бир
қаторда бемор организмини оқсил билан таъминлаш керак бўлади.
Ҳазм қилиш тизими фаолиятининг бузилиши оғиз орқали
овқат истеъмол қилишнинг кескин чегараланиши ёки мумкин
эмаслиги, чайнаш ва сўлак безлари фаолиятининг, шунингдек,
ошқозоннинг кислота ва фермент ҳосил қилувчи функцияси ҳамда
ичакларнинг ҳазм қилувчи ва эвакуация функцияларининг (ич
қотиши) бузилиши билан асосланади. Бундан ташқари, жигар ва
ошқозон ости безининг фаолияти ҳам бузилиши мумкин.
Оғиз орқали озиқлантириш – энг физиологик усул бўлса ҳамки,
у билан бир вақтда парэнтерал озиқлантириш усулини ҳам
параллель ҳолда олиб бориш керак. Бу билан операциядан кейинги
биринчи 
ҳафтада 
гликогенолиз, 
гипопротеинемия 
ва
гиповитаминозларнинг олдини олиш мумкин. Озиқлантиришнинг
адекват ва сифатлилигини назорат килиш учун, хирург ва
диетологларга, 
организмнинг 
витамин 
ва 
оқсил 
билан
таъминланганлигини 
аниқлаш 
учун 
экспресс 
усуллардан
фойдаланиш тавсия этилади (қоннинг умумий оқсил таҳлили ва
витаминларнинг сийдик билан экскрецияси даражасини аниқлаш).
Юз - жағ бўлимида 3та асосий парҳез қўлланилади: 1 – жағ, 2 –
жағ ва умумий.
1 - жағ парҳези (най ёки зонд орқали), катта жароҳат
натижасида сўриш, чайнаш ва ютиш (тил, танглай жароҳатларида,
оғиз туби шишларида) функциялари бузилган беморларга, нафақат
овқатлантиришнинг иложи бўлмаганда, балки аспирациянинг
ривожланиш 
хавфи 
бўлган 
ҳолатларда 
ҳам 
тайинланади.
Овқат«поильник»ка уланган зонд, най ёки найли махсус қошиқ
ёрдамида юборилади. «Поильник» найи бундай ҳолларда оғиз
даҳлизида ёки тилнинг бел соҳасида жойлашиши мумкин.


342
2 - жағ парҳезини тайёрлаш учун турли хил асбоблар билан
(гўштмайдалагич, элак ва бошқалар) озиқ - овқат маҳсулотлари
майдаланади ва қайнатма шўрва (бульон), сут, чой ёки қайнатилган
сув 
билан 
аралаштирилиб, 
гомоген, 
қаймоққа 
ўхшаш
консистенцияли масса ҳосил қилинади.
2 - жағ парҳези чайнаш ва сўриш функциялари сақланган
ҳолларда буюрилади. Бундан ташқари, бу парҳезни операция ёки
травмадан сўнг 3-6 ойдан кейинги беморларга умумий парҳезга
ўтиш даврида тайинлаш мумкин. Бунда беморларга аввал
жағлараро ҳалқаларни ечишга рухсат берилади:
Иккала жағ учун парҳез овқатлар таркиби бир хил бўлиб, улар
фақат майдаланиш даражасига қараб фарқланади. Жағ диетаси
вақтини ва умумий овқатланиш тартибига ўтиш муддатини врач,
жароҳатнинг 
оғирлик 
даражаси 
ва 
операциядан 
кейинги
босқичларни ҳисобга олган ҳолда, қатъий белгилаб беради.
Кўпчилик туғма ёки орттирилган деформация, бошнинг юз қисми
аномалияси билан ётадиган беморлар операция олди босқичида
махсус парҳезга мухтож эмас, шунинг учун уларга умумий парҳез
буюрилади. Операциядан кейин албатта бирор турдаги жағ диетаси
буюрилади.
Умумий парҳез ёки умумий стол (№15) физиологик тўлиқ
сифатли овқат, одатда, касалхона меъёрига биноан, турли хил
маҳсулотлардан тайёрланади. Касалларнинг овқати механик,
термик таъсирлардан ҳимояланган, овқат ҳарорати 500 С дан
ошмаслиги керак.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling