Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Пастки жағнинг нуқсон ва деформацияларида оператив
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Пастки жағнинг нуқсон ва деформацияларида оператив
аралашув. Пастки жағнинг нуқсон ва деформацияларини даволашда альвеоляр ўсик, пастки жағ танасида, тиш қаторлари соҳасида, дахан, пастки жағ бурчаги ва шохи соҳасида, шунингдек, бўғим ўсиғида ўтказиладиган операциялар фарқланади (расм 116). Альвеоляр ўсиқдаги операциялар чайнов тишлари гуруҳи соҳасидаги тишлар нисбати адаптацияси ва фронтал соҳадаги тиш қаторининг жипслашуви кузатилмаганда қўлланилади. Пастки жағ танасида ўтказиладиган операцияларда остеотомия (вертикал зинапоясимон, сирпанувчи ва бошқалар) ва остеоэктомия (понасимон, тўғри бурчакли ва бошқалар) нинг турли усуллари қўлланилади. Бу усуллар баъзи бир камчиликларга эга: тиш олишнинг мажбурлиги; кўпинча лунж соҳаларида юмшоқ тўқималарнинг ортиқча ҳосил бўлиши ва шу туфайли юзнинг шишиб кетиши; пастки жағ қон томир-нерв тутамининг шикастланиш эҳтимоли мавжудлиги; пастки жағ бурчагининг ўзгармаслиги ва фрагмент регенерациясига шароитнинг етарлича эмаслиги. Суякдаги остеотомия соҳаси пастки жағ функцияси вақтида босимга бардош беролмаслиги сабабли, очиқ тишлар нисбати шаклида асоратланиши мумкин. 332 а б Расм 116. а) пастки жағ даҳан қисми остеотомияси; б) остеотомия қилинган фрагментни силжитиш ва фиксациялаш (чизмаси). Пастки жағ бурчаги ва шохи соҳасидаги вертикал ёки горизонтал остеотомия операциялари энг кўп тарқалган хирургик операциялари сирасига киради (А.Э. Рауэр, А.А. Лимберг, В.Ф. Рудько, Г.Г. Митрофанов, В.А. Богацкий, Obwegesser, Dal Pont) (расм 117). Шунингдек, пастки жағ танаси ва шох қисмларидаги деформацияларни бартараф этишда хирургик стоматология кафедрасида ишлаб чиқилган шиша кристалл (биоситалл) материалидан кенг фойдаланилмоқда (Э.У. Маҳкамов, Ш.Ю. Абдуллаев). Ҳозирги вақтда кўпчилик муаллифлар эътибори бурчак ва шох соҳаларида ўтказиладиган ясси (кортикал пластинкалараро) остеотомия операциясига қаратилган, бунда суяк фрагментларидаги тегиб турадиган (яра) юзаларининг майдони нисбатан катта, чакка - пастки жағ бўғимининг муносабати сақланади, даволаш муддати қисқаради, яхши натижа кузатилади. Расм 117. Пастки жағ шохининг вертикал субкондиляр остеотомияси: а) пастки жағ шохини кесиш чизиғи; б) суяклар фрагментлари фиксацияси. Келтирилган усуллар маълум даражада универсал ҳисобланади, чунки улар турли патологияларда: пастки жағнинг ривожланмай қолиши ёки ҳаддан ташқари ривожланишида, очиқ 333 ёки чуқур тишлар нисбати ва уни бузилишларининг биргаликда келишида қўлланилади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling