Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Юқори жағнинг нуқсон ва деформацияларида оператив


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Юқори жағнинг нуқсон ва деформацияларида оператив
аралашув. Юқори жағнинг деформациялари унинг нормадаги
ўлчамлари бузилиши ёки нотўғри жойлашиши билан кузатилади.
Прогнатия ёки юқори жағнинг ҳаддан ташқари ривожланишида
хирургик операция ўтказилади.
Қачонки, фронтал тишлар ўзининг функционал ва эстетик
аҳамиятини қисман ёки тўлиқ йўқотган бўлса, уларни олиб ташлаш
керак бўлади ва бўртиб турган альвеоляр ўсиқ коррекцияси ёки
юқори 
жағ 
олдинги 
бўлимининг 
фрагмент 
остеотомияси
ўтказилади (расм 118).
Биринчи премоляр олингандан кейин альвеоляр ўсиқда
понасимон ёки тўртбурчак кесма ўтказилиб, фронтал тишлар билан
орқага сурилади. Юқори жағ деформацияларини даволашда
хирургик ва ортодонтик даволаш комплекси яхши натижа беради,
шу билан бирга, суяк структурасини вестибуляр ва танглай
томондан анчагина перфорациялар билан бўшаштириш методи –
компактостеотомия ҳам қилинади (А. Т. Титова). Бунда юқори жағ
тишларини А. Я. Катц принципи бўйича орқага ортодонтик
силжитиш лозим. Бу эса пастки жағнинг силжиши ва суякнинг
ички ҳамда ташқи кортикал қаватини олиб ташлаш, яъни
декортикация йўли билан пастки жағнинг ўткир бурчагини ҳосил
қилиш имконини беради.
Расм 118. Юқори жағда остеотомия усуллари.
Юқори ретро- ва микрогнатияларни йўқотиш мақсадида


334
ҳозирги вақтда бир вақтнинг ўзида юзнинг ўрта соҳасини олдинга
чиқариш операциялари ишлаб чиқилмокда (В. М. Безруков, В. П.
Ипполитов). 
Бу 
юқори 
даражада 
юзнинг 
ўрта 
қисми
деформациясини бирданига йўқотиш билан бирга буруннинг тоғай
қисмини ҳам олдинга суришга ва иккиламчи деформациянинг
олдини олишга имконият беради. Юқори жағ орқага сурилишининг
олдини олиш учун орқага юқори жағ дўмбоғи ва понасимон
суякнинг қанотсимон ўсиқлари орасига суяк трансплантати
қўйилади.
Ундан ташқари, юзнинг ўрта ва пастки қисмларида бир
вақтнинг ўзида бажариладиган оператив аралашувлар ҳам яхши
натижа 
беради 
(В. 
П. 
Ипполитов). 
Шунингдек, 
жағлар
деформациясини бартараф этиш учун контур пластикаси ҳам
қўлланилиб, бунда шиша кристалл (биоситалл) материалидан кенг
фойдаланилмоқда 
(М. 
Э. 
Маҳкамов) 
ва 
у 
асосан, 
қолдиқ
деформацияларни даволаш билан бир пайтда, эстетик самарани
ошириш мақсадида ҳам қўлланилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling