Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Жағлар деформациялари.
Жағнинг нуқсон ва деформациялари ўртача 4,5% ни ташкил
этади. Бу, асосан, бош суягининг юз ва мия қисмларидаги турли
ўзгаришлар кўринишида бўлади. Келтирилган ўзгаришлар туғма
(ҳомила ривожланишида патологик таъсиротлар таъсир қилиши
натижасида) ва орттирилган (жароҳатдан сўнг, яллиғланиш
касалликлари ва бошқалар) бўлиши мумкин. Юз суякларининг
деформациялари 
натижасида 
келиб 
чиқадиган 
анатомик,
функционал ва эстетик ўзгаришлар беморларнинг жамиятдаги
хулқига кескин таъсир кўрсатади ва бундай инсонлар камгап, ҳар
нарсадан шубҳаланаверадиган, инжиқ бўлиб қолишади. Уларда
чайнаш, талаффуз, нафас олиш, мимика функциялари бузилган
бўлади. Эстетик камчилик иккиламчи невротик реакцияга сабаб
бўлади. Шу сабабли, тиббий реабилитация муаммоларининг
ечимларини излаш вазифаси ўз ичига жарроҳлик ҳаракатлари,
медикаментоз 
терапия 
(дори-дармонлар 
билан 
даволаш),
физиотерапия, 
психотерапевтик 
коррекция 
ва 
ижтимоий
реабилитация 
чораларини 
ҳам 
олган 
ҳолда, 
тиш-жағ
деформациялари мавжуд одамларда комплекс равишда ҳал
қилиниши лозим.
Қуйидаги асосий бузилиш турлари фарқланади ва улар турли
комбинацияларда кузатилади:
1) юқори 
макро- 
ёки 
прогнатия 
(гиперплазия– 
юқори


329
жағнинг ҳаддан ташқари ривожланиши);
2) пастки 
макро- 
ёки 
прогнатия 
(гиперплазия– 
пастки
жағнинг ҳаддан ташқари ривожланиши);
3) иккала жағнинг катталашуви;
4) юқори микро- ёки ретрогнатия (гипоплазия– юқори жағ
ривожланмаганлиги);
5) пастки микро- ёки ретрогнатия (гипоплазия– пастки жағ
ривожланмаганлиги);
6) иккала жағ кичиклашганлиги;
7) очиқ ва чуқур тишлар нисбати.
«Макро» ёки «микро» атамалари жағларнинг катталашуви ёки
кичиклашувини кўрсатади, «про» ёки «ретро» қўшимчалари эса
тиш қаторларидаги муносабатни аниқлаштириб беради. Бунда
жағнинг қолган қисмларидаги ўлчамлар ўзгармаган ҳолда, фронтал
қисмининг сагиттал йўналишдаги ўзгаришлари ифодаланади.
Прогнатия ва ретрогнатия, одатда, жағнинг калла асосига нисбатан
нотўғри жойлашиши билан боғлиқ аномалия ҳисобланади.
Юз 
скелетининг 
биргаликдаги 
носимметрик
деформацияларида, юз- жағ соҳаларидаги тўқималарнинг туғма
гипер- ёки гипоплазиясини даволаш I ва II жабра ёриқлари
синдроми (отокраниостиноз ёки гемифасциал микросомия) туфайли
анча қийинлашади.
Тиш-жағ деформациялари ва аномалиялари ортодонтик ва
хирургик усуллари билан даволанади. Катталарда ортодонтик
тадбирлар 
имконияти 
тишлар 
ва 
альвеоляр 
ўсиқ 
билан
чегараланган (Х. А. Каламкаров, Л. С. Персин). Турли генетик
ўзгаришлар асосан хирургик йўли билан бартараф этилади.
Ортодонтик ёки хирургик даволашга бўлган кўрсатмани
аниқлаш, уларни бирлаштириш, беморларни яхшилаб текшириш


330
ҳамда ортодонт ва хирурглар бирга ишлаши лозим. Деформация
турини аниқ ташхислаш (биргаликдаги, алоҳида ҳолдаги), тишлар
нисбати бузилиши характерини, тиш қаторларининг турли
текисликда сурилиш даражасини, тишлар нисбатини моделларини
аниқлаш ва телерентгенограммаларда ҳисоблаб ўтказиш керак. Юз
контури ва тузилишини, мушак аппарати ҳолатини, чакка-пастки
жағ бўғимини ўрганиш лозим.
Беморни комплекс текширувдан сўнг хирургик муолажа
турлари (остеотомия ёки кортикал пластинкаларо майдалаш), суяк
фрагментларининг фиксацияси, жағларнинг операциядан кейинги
даврдаги иммобилизацияси ва операциянинг бошқа техник
деталлари, 
шунингдек, 
ортодонтик, 
ортопедик 
даволаш
тадбирларининг ўтказилиши аниқланди. Ҳар бир бемор учун
индивидуал даволаш режасини тузиш лозим.
Хирургик усулида даволашни 17-18 ёшдан кичик бўлмаган
беморларда ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади, чунки инсон
ҳаётининг 
бу 
даврида 
юз 
скелети 
суяклари 
ва 
юмшоқ
тўқималарнинг шаклланиши тугалланади. Жумладан, болалик
давридаги 
кўпчилик 
тиш-жағ 
деформациялари 
тиш-жағ
тизимининг ўсиш ва шаклланиш диспропорциялари билан
характерланади.
17-18 ёшга келиб, кўпинча тишлар нисбати ўз-ўзидан тўғриланган
ҳоллари ҳам кузатилади.
Беморда 
яхши 
адаптацияланган 
кўпгина 
антагонист
тишларнинг фиссурали-дўмбоқчали контактли тишлар нисбати
бўлгани ҳолда, операция жағ асосини (базисини) ўзгартирмаган
ҳолда ўтказилади. Мазкур турдаги операцияларда контур ва таянч
пластинка кўринишидаги материалларни ўтқазиш қўлланилади.
Бунинг учун тоғай, суяк, эркин кўчириб ўтқазилган юмшоқ


331
тўқималар (тери, тери ости ёғ клетчаткаси билан тери, фасция ва
бошқалар), шунингдек, турли ташқи эксплантатлар (имплантатлар)
ишлатилади.
Юз 
скелети 
ривожланишининг 
аномалияси 
ва
деформацияларини хирургик усули билан даволашда суяк-пластика
операцияси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бундай операцияларни
ўтказиш 
пайтида 
тиш-жағ 
деформацияларини 
тўғрилашга
комплекс ёндашиш керак бўлади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling