Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Юз юмшоқ ва суяк тўқималарида ўтказилган пластик


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Юз юмшоқ ва суяк тўқималарида ўтказилган пластик
операциялардан сўнг беморларни парваришлаш.
Юз-жағ соҳасидаги тиклов операциялардан сўнг беморларни
парваришлаш, умумий ва маҳаллий характерга эга бўлган ўзига хос
муолажаларни ўз ичига олади. Бу муолажаларнинг ҳажми
беморнинг умумий ҳолатига, ёшига, жароҳат ёки операциянинг
ўтказилиш 
вақтига, 
катталигига, 
нуқсоннинг 
жойлашувига,
жароҳатнинг 
кечиш 
хусусияти 
ва 
босқичларига 
бевосита
боғлиқдир.
Операциядан олдинги (ўсмани олишдан, тиклов операцияни
амалга оширишдан олдин) парваришлаш организм қувватини
оширишга 
қаратилган 
бўлиши 
керак. 
Умумий 
гигиена


335
муолажаларига аҳамият бериш зарур (хонани шамоллатиш, устки
кийим ва ётоқ анжомларини вақтида алмаштириш, умумий ва
асосан нафас гимнастикаларини бажариш). Бу даврда 2-3 соат
давомида тоза ҳавода айланиш мақсадга мувофиқ. Беморлар
касалхонанинг умумий тартиб - қоидаларига қатъиян амал
қилишлари шарт, алкоголь истеъмол қилиш ва чекиш ман этилади.
Операциядан кейинги даврда, асосан биринчи кунларда, юқори
нафас йўллари ва ўпка касалликларининг олдини олиш учун
беморнинг тўшакдаги ҳолатини ўзгартириш ва фаол нафас
машқлари буюрилади ҳамда имконият борича эртароқ уйғониш
тавсия этилади. Бемор томонидан бўладиган бундай фаоллик,
организмнинг умумий фаолиятини кучайтирувчи муҳим омил
ҳисобланади, бу эса, ўз навбатида, операциядан кейинги даврнинг
ижобий кечишига таъсир кўрсатади. Сўнг ҳаракатчан тартиб
кенгайтирилиб, бемор операциядан кейин 7-10 кунда умумий
тартибга ўтказилади. Беморни тикловчи операцияга тайёрлашда,
юқорида 
кўрсатиб 
ўтилган 
муолажалардан 
ташқари, 
йил
фаслларини ҳам эътиборга олиш зарур. Бунда пластиканинг энг
асосий ва муҳим босқичлари (бандли лахтакни шакллантириш,
катта маҳаллий пластик операциялар) ни куз пайтида ўтказиш
керак, чунки бу вақтда организм витаминларга тўйинган бўлади.
Юз-жағ 
соҳасида 
нуқсонлари 
бор 
беморларда 
юзнинг
бадбашаралиги ва нутқ бузилиши натижасида руҳий ўзгаришлар
содир бўлиши мумкин, шу боис, бундай беморларга нисбатан
тиббиёт ходимлари томонидан алоҳида муносабатда бўлиш ва
хушмуомалалик талаб этилади. Бундай ҳолларда деонтология
қоидаларига эътибор бериб, беморнинг бутунлай соғайиб кетишига
ишонтириш лозим. Шу мақсадда беморларга бошқа беморларнинг
операциядан олдинги ва кейинги расмларини кўрсатишдек


336
самарали усулдан фойдаланилади. Бўлимда даволанишда ётган
беморларни кўрсатиш ҳам мумкин. Нутқи бузилган беморлар билан
фақат ёзма равишда мулоқот қилиш керак. Бунинг учун ҳар бир
бемор қалам ва қоғоз билан таъминланиши шарт.
Маҳаллий парваришлашда, биринчи навбатда, оғиз бўшлиғи
аъзоларига 
эътибор 
бериш 
керак. 
Нормал 
шароитда 
оғиз
бўшлиғининг тозаланиши овқат чайнаш, мимика ва чайнов
мушаклари фаолияти ҳамда 1 суткада 1,5 л. сўлак ажралиши
ҳисобига амалга ошади, механик жароҳатларда ва операция
муолажаларидан кейин оғиз бўшлиғининг тозаланиши бузилади ва
бу ҳолат, ўз навбатида, оғиз бўшлиғининг ифлосланишига,
натижада эса, оғир маҳаллий инфекцион асоратларга олиб келиши
мумкин. Бунда сепсис, юқори нафас йўллари томонидан бронхит
ҳамда ўпка томонидан аспирацион пневмония ривожланиши
хавфини унутмаслик керак. Бундай нохуш асоратларнинг олдини
олиш учун оғиз бўшлиғининг тозалигига алоҳида эътибор қаратиш
керак. Буни амалга ошириш учун оғиз бўшлиғини антисептик
эритмалар билан ирригациялаш, яъни чайиш керак (расм 119).
Ирригация Эсмарх кружкаси ёки махсус аппарат билан амалга
оширилиши мумкин. Мазкур муолажалар шартли равишда овқат
истеъмол қилгандан кейин ёки орасида, тиббиёт ходимлари ёки
беморнинг ўзи томонидан (беморнинг умумий аҳволига қараб)
бажарилиши мумкин. 45-500 ҳароратдаги турли хил антисептик
эритмалар билан оғиз бўшлиғини чайиш нафақат механик
тозаланиш, балки физиотерапевтик таъсир ҳам кўрсатади, бу эса, ўз
навбатида, 
жараённинг 
осойишталик 
билан 
кечишига 
ва
жароҳатларнинг битишига ёрдам беради. Оғиз бўшлиғининг
ирригациясини ўтказишда, беморнинг кийимлари намланмаслиги
учун унга целлофан фартук кийгизиш лозим. Эритманинг нафас


337
йўлларига 
тушишининг 
олдини 
олиш 
мақсадида 
Эсмарх
кружкасининг стерил учини лунж ортига жойлаштириш керак.
Расм 119. Оғиз бўшлиғини антисептик эритмалар билан
ирригациялаш.
Бунда эритмада «бўронсимон» ҳаракатлар пайдо бўлиб,
эритманинг нафас йўлларига ўтмасдан, овқат қолдиқлари ва
жароҳат ажралмаларининг ювилиши учун максимал шароит
яратилади. 
Бизнинг 
тажрибамиз 
кўрсатишича, 
маҳаллий
гидромуолажалар ҳам юз-жағ соҳаси жароҳатларини даволашда
анча 
самаралидир. 
Бунда 
сув 
бевосита 
жароҳат 
юзасига
йўналтирилади. Ҳамма гидромуолажалар тоғора ёки чиғаноқ
устида бажарилади. Маҳаллий парваришлаш муолажаларига
жароҳат атрофи терисини парваришлаш ҳам киради. Бу мақсадда,
асептика ва антисептика қоидаларига риоя қилган ҳолда, мунтазам
равишда беморларнинг жароҳат атрофидаги сочларини қириб
туриш лозим. Жароҳат ёки нуқсон атрофидаги терига рух малҳами,
Шостаковский бальзами ёки 3-5%ли метацил малҳамини суриб
туриш лозим. Пастки жағнинг олдинги ёки ён соҳалари ёки оғиз
туби тўқималарининг нуқсонларида, шунингдек, сўлак ташқи
муҳитга ажралган ҳолларда, беморга целлофан қопдан ясалган
сўлак сақлагич берилади ва у бош ҳамда бўйинга маҳкамланади.
Маҳаллий 
муолажаларга 
юз-жағ 
соҳаси 
хирургик
клиникаларида қўлланиладиган боғламларни парваришлаш ҳам
киради. Юз, жағ ости соҳаларига қўйиладиган боғламлар шундай
маҳкамланиши керакки, улар сўлак, овқат ва жароҳат ажралмалари
билан максимал равишда ҳўлланмаслигини таъминлаш зарур.
Энг кўп қўлланиладиган саккизсимон боғламларда бинтлар


338
йўналиши тепа суяги соҳасида албатта кесишиши керак. Соғ
томондаги қулоқ супраси очиқ қолиши керак.
Бунинг учун қулоқ соҳасида бинт галма-галдан олдига, орқага
қилиб бўйламасига буралади. Юз ва жағ ости соҳаларида бинт
йўналиши «черепица»симон бўлиб, у ёки бу дори воситаси
шимдирилган дока салфеткани бутунлай ёпиб туради. Ифлосланган,
йирингли жароҳатларда кўпинча гипертоник эритмали боғлам, тоза
жароҳатларда эса мой - бальзамли боғламлар қўйилади.
Тиклов операциялардан кейинги жароҳатларга спиртли боғлам
қўйилади, унинг антисептик ва гипотермик хусусиятини сақлаш
учун боғламга кунига 5-6 маҳал спирт томизиб туриш керак.
Боғламнинг сўлак ёки овқат билан ҳўлланишининг олдини олиш
мақсадида, олд қисми даҳан ва пастки лабни қопламаган,
фақатгина жароҳат ёки чоклар четини ҳимоялайдиган целлофан
клеёнка керак бўлади.
Агар сўлакнинг ташқарига ажралиши кузатилса, унда боғламга
сўлак сақлагич қўшилади. Бундан ташқари, юзда пардасимон
енгиллаштирилган боғламлар қўлланилади, у бошга боғланган
боғич билан қотирилади. Юздаги боғлам лейкопластир ёрдамида
ёпиштирилиши мумкин. Бўйин, қизилўнгач ва ютқин соҳаларидаги
жароҳатларга циркуляр боғламлар қўйилади.
Бандли лахтаклардан фойдаланиладиган баъзи бир тиклов
операцияларда, маълум босқичларда қўлларни маҳкамлаш (боғлаб
қўйиш) кераклигини айтиб ўтиш лозим.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling