Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Анкилоз – жағларнинг жипслашиб қолиши ва ЧПЖБда
ҳаракатнинг 
қисман 
ёки 
бутунлай 
йўқолиши 
билан
характерланадиган касаллик бўлиб, бўғим бошчаси ва бўғим
чуқурчасининг, баъзида эса атроф тўқималарнинг қаттиқ фиброз
ёки суяк моддаси билан бирикиши кузатилади (расм 97).
Касаллик кўпинча ёшлик ва ўсмирлик даврида ривожланади.
Унинг сабаблари қаторига турли шикастланишлар, туғилгандаги
травматик 
жароҳатлар, 
бўғим 
ўсиғи 
ёнидаги 
яллиғланиш
касалликлари 
(отит, 
мастоидит, 
пастки 
жағ 
ўсиғининг
остеомиелити) кабиларни киритиш мумкин.
Расм 97. ЧПЖБ анкилози.
Патологик жараён натижасида (артрит, травма) бўғимнинг
бирикиш юзаларидаги юмшоқ тўқималар жароҳатланиб, тоғай
юзалари хиралашади ва мениск толаларга парчаланади. Бўғим
капсуласи буришади. Синовиал парда ўзгаради. Тоғай секин-аста
йўқолади. Иккала бўғим юзалари қаттиқ чандиқли бириктирувчи
тўқимага айланади (фиброз анкилоз), сўнг у суяклашиб, суякли
анкилоз ривожланади.
Фиброз анкилоз юз скелетининг ривожланиши тугалланган
даврда ривожланади. Касалликнинг ривожланиш даврида оғиз
очилиши чегараланади. Пастки жағ ҳаракатларининг амплитудаси


270
секин-аста 
қисқаради. 
Касалликнинг 
кечки 
даврларида 
бу
ҳаракатлар фақат горизонтал йўналишда сақланиши мумкин.
Пальпацияда бўғим бошчалари кўп ёки кам миқдорда ҳаракатчан
бўлади.
Рентгенологик текширувда фиброз анкилоз бўғим ёриғининг
нотекислиги билан характерланади ва унда фиброз бирикмалар
пайдо бўлиши сабабли яхши кўринмайди.
ЧПЖБ анкилози бир томонлама ёки икки томонлама ҳамда
тўлиқ ва қисман бўлиши мумкин. Қисман суякли анкилозда – бўғим
бошчасининг юза қисмлари ва бўғим тоғайининг қолдиқлари
сақланади, 
тўлиқ 
суякли 
анкилозда 
эса 
– 
пастки 
жағ
ҳаракатсизлиги ривожланади. Юз пастки қисмининг деформацияси
бўғим ичи суяк ўсиғи ва кўпинча бўғим ўсиғи ҳамда ёноқ ёйининг
бирлашиши билан боғлиқ бўлиб, у, шохнинг юқори қисмидан
бошлаб, ярим ойсимон чуқурчани ва тожсимон ўсиқни ўз ичига
олиш баробарида, катта деформацияни юзага келтиради. Жағ
деформациясининг қай даражада ривожланганлиги анкилознинг
ривожланиш даврига боғлиқ. Бир томонлама анкилозда – юз ўрта
чизиғининг шикастланган томонга силжиши кузатилади, соғ
томонда – пастки жағ танаси бўйлаб тўқималарнинг юпқалашиши
ва шикастланган томонда – пастки жағ танаси ва шохининг
калталашиши натижасида, аксинча, қалинлашиш кузатилади.
Пальпацияда – шикастланган бўғим ҳаракатсиз, соғ бўғимда эса –
ҳаракат чегараланган бўлади.
Тишлар қаторида кўплаб патологик жараёнлар (кариес ва
унинг асоратлари, гингивит, пародонтит, пародонтоз ва бошқалар)
ва кесишган тишлаш нисбати кузатилади (расм 98).
Икки томонлама анкилозда пастки жағ танаси ва ўсиқлари
калталиги 
ҳисобига 
даҳан 
қисмининг 
кескин 
калталиги


271
аниқланади. Юқори жағнинг олд қисми пастки жағ устида осилиб
қолганга ўхшаб кўринади. Тишлаш нисбати бузилади. Кўпинча
пастки жағнинг олдинги тишлари танглай шиллиқ қавати билан
контактда бўлиб, уларнинг дистопияси кузатилади (фронтал
тишларнинг елпуғичсимон жойлашиши).
Расм 98. ЧПЖБ анкилози бор бемор.
Премоляр ва молярлар тил томонга сурилган, тил илдизи
орқага силжиган, талаффуз тушунарсиз, нафас ритми ва чуқурлиги
бузилган бўлиб, уйқу кучли хуррак билан кечади. Овқат истеъмол
қилиш қийинлашган. Оғиз бўшлиғи санациясига имкон йўқ.
Рентген текширувида тўлиқ суякли анкилозда пастки жағ
шохи ва бўғим ўсиғи калталиги аниқланади, охиргиси суяк
ҳосиласи кўринишида чакка суягининг бўғим чуқурчаси билан
бирикади. 
Бўғим 
ёриғи 
аниқланмайди. 
Жағ 
бурчаги
деформацияланган ва унда ўсимта ривожланади. Агар жараёнга
тожсимон ўсиқ қўшилса, у бўғим ўсиғи билан биргаликда яхлит
суяк ҳосил қилади. Нотўлиқ суяк анкилозида бўғимнинг оз ёки кўп
қисмида бўғим бошчасининг қисман сақланганлиги аниқланади.
ЧПЖБ анкилози билан касалланган беморларни даволаш
ниҳоятда қийин кечадиган ва узоқ давом этадиган жараёндир.
ЧПЖБ анкилозини даволашнинг биринчи хирургик усуллари тана
соҳасининг турли жойларида жағ бурчаги ва шохи соҳасида суякни
оддий чизиқли кесишга ёки уни олиб ташлашга асосланган (Н. В.
Склифософский, 1881; И. Д. Саричев, 1894; Mears, 1883; Richet, 1850;
Bizzali, 1857; Marany, Dixon, 1975 ва бошқалар). Бундай операциялар
кўпинча анкилоз рецидиви билан тугалланган. Улар тишлаш
жараёнини янада бузиб, жағ деформациясини кучайтирган (расм 99,


272
100).
Расм 99. ЧПЖБ анкилозида пастки жағнинг шох қисми
остеотомияси (чизма).
а) қийшиқ; б) горизонтал; в) шох охирги қисмини думалоқлаб;
г) пастки жағ бошчаси кўринишида шакллантириб ўтказилади.
Кейинчалик, анкилознинг олдини олиш учун остеотомиядан
сўнг фрагментлар орасида турли аутопластик материаллар
интерпозицияси қўлланилган. Шу мақсадда озиқлантирувчи
оёқчада чайнов мушаклари, ёғ клетчаткаси, тоғай, сон кенг
фасцияси, думба мушаги, суяк усти пардаси ва бошқа тўқималар
эркин кўчириш ҳолида қўлланилган Бундан ташқари, шу мақсадда
турли металл ва пластмассалардан қистирмалар ишлатилган.
Аммо натижалар таҳлили шуни кўрсатдики, таклиф қилинган
пластик материаллар ва оператив даволаш усулларидан ҳеч қайси
бири трансплантатларга қўйилган талабларга тўлиқ жавоб
бермаган. Биологик нисбатда аутотўқималар кўпроқ самара беради,
албатта. Лекин улар керакли физик хусусиятларга эга эмас.
Фрагментлар 
ҳаракатида 
улар 
осонликча 
четга 
силжийди,
атрофияга учрайди, чандиқ тўқимага айланади. Бундан ташқари,
аутотрансплантат олишда бемор қўшимча жароҳат олишига тўғри
келади. Металл, пластмасса тагликлар ва қалпоқчалар ёт модда
бўлиб, организм билан бирикиб кетмайди. Улар кучли таъсирловчи
бўлиб, суяк тўқимасининг кучли реактив ўсишига, бу эса
касалликнинг қайталанишига сабабчи бўлади (П. М. Медведев, 1953;
И. А. Плотников, 1967; Н. Н. Каспарова, 1968; Gorski, 1963).


273
Расм 100. Суяк фрагментлари орасини очиш усуллари:
а) чайнов мушаги лахтагидан; б) сон кенг фасцияси тери ости ёғ
клетчаткаси билан;
в) Филатов банди билан; г) пластмассали қалпоқ билан.
Шу сабабли, суяк тўқимасининг регенерациясини босиш ва
рецидивларнинг олдини олиш учун суяк кесимига кимёвий ва
иссиқлик воситасида ишлов бериш тавсия этилди (М. М.
Великанова, 1956; К. К. Алкалаев, Т. А. Петрова, 1959; В. С. Дмитриева,
В. М. Мессина, 1964).
А. А. Лимберг (1950) кенг ажралган суяк фрагментлари орасига
таглик сифатида (остеотомиядан кейин) Филатов бандининг
деэпидермизацияланган 
қисмини 
ишлатишни 
тавсия 
этган.
Операциядан сўнг фрагментларнинг ушланиб туриши учун пастки
жағни блок орқали оғирлик масса ёрдамида тортиб чиқаришни
қўллаган. Бу усул анкилоз рецидивининг олдини олишда кўпроқ
ишончлидир. Бундан ташқари, мазкур усул қайсидир даражада
пастки жағнинг ривожланмаслигини бартараф этишга имкон
беради.
1963 йилда В. С. Иовчев, ўзгармаган тожсимон ўсиқли анкилоз
артропластикасида янги «осма» усулни таърифлаган (расм 101). У
пастки жағ соҳасида иложи борича бўғим бошчаси ва тожсимон
ўсиқ асосига яқинроқ жойда кўндаланг остеотомия операциясини
ўтказган. Жағни пастга ва соғ томонга силжитган. Сўнг тожсимон
ўсиқ охирини ажратилган бўғим ўсиғи соҳасида культя (чўлтоқ)
билан бириктириб, уларни суяк чоки билан маҳкамлаган. Бундай
усулда жағ шохи бўғимда таянчга эга бўлмайди ва худди чакка
мушагига осилгандай бўлади.


274
Расм 101. Иовчев усули бўйича осиб қўювчи артропластика
операцияси босқичлари (чизма) :
а) остеотомия чизиғи; б) фрагментни силжитиш ҳисобига
пастки жағнинг шох қисмини узайтириш.
Юмшоқ тўқималарнинг ботишининг олдини олиш учун
олдинга сурилган жағ шохининг орқа қиррасига иккита чок
ёрдамида аллотрансплантат қотирилади.
ЧПЖБ анкилозларини даволашдаги бошқа бир йўналишни ҳам
айтиб ўтиш керак – ўзгарган бўғим ўсиғини олиб ташлаш ва шу
вақтнинг 
ўзида 
бўғим 
юзали 
турли 
суяк 
ауто- 
ва
аллотрансплантатлар билан суяк пластикасини ўтказиш. Бунда
қуйидаги иккита мақсад кўзда тутилади – бўғим ҳаракатини
тиклаш ва бир вақтнинг ўзида анкилоз билан кечувчи жағ
деформациясини бартараф этиш (В. Г. Мелихов, 1976; Н. А.
Плотников, 1968; В. И. Знаменский, 1968; В. А. Савицкий, 1968; А. М.
Никандров, 1969; Г. П. Иоаннидис, 1970 ва бошқалар).
ЧПЖБ анкилози ва микрогнатияни хирургик даволашда суяк
пластикасини ўтказишни биринчи бўлиб Bardenheuer (1909) таклиф
қилган. У резекцияланган бўғим ўсиғи ўрнига IV метатарзал суякни
бўғим ўсиғи билан бирга кўчирган. Кейинчалик Klapp ва Ernst (1924)
шу операцияни такрорлашган. Аммо бу усул ниҳоятда шикастловчи
табиатга эга бўлиб, уни бажариш техникаси ҳам анча қийин.
Охирги 
йилларда 
ЧПЖБ 
анкилозини 
хирургик 
даволашда
қўлланилаётган энг оптимал усуллардан бири Н. А. Плотников
томонидан 
таклиф 
этилган 
лиофилизацияланган
аллотрансплантатлар ёрдамида ўтказиладиган артропластикадир.


275
Анкилозни хирургик даволашнинг ҳозиргача қўлланилган
усулларида пастки жағ ҳаракатини тиклаш бош мақсад қилиб
қўйилган эди. Бунда асосий эътибор жағ танаси ва шохида
касалликнинг 
турли 
даражаларида 
остеотомия 
усулларини
ривожлантиришга ва фрагментларнинг изоляцияси учун кўпроқ
мустаҳкам материалларни топишга қаратилган эди. Анкилоздаги
жағ деформациясига эса эътибор берилмаган эди. Аксинча, бундай
операциялар каттароқ ёшга, яъни юз суякларининг ўсиши бутунлай
тўхтаган давргача қолдирилар эди. Кўп йиллик амалий тажрибалар
шуни кўрсатдики, анкилозни даволашда оптимал натижа олиш
учун уни эртароқ бир қатор мутахассислар (юз-жағ хирурги,
ортодонт, отоларинголог, терапевт ва бошқалар) иштирокида
комплекс асосида олиб бориш керак.
Шундай қилиб, ЧПЖБ анкилозларини хирургик даволаш
жараёни узоқ вақт давом этадиган мураккаб вазифа бўлиб, уни
икки даврга бўлиш мумкин.
Биринчи давр – шох ёки бўғим ўсиғи асосида сохта бўғим ҳосил
қилишдан иборат бўлса, иккинчи даврда хирурглар сохта бўғим
ёрдамида нафақат жағ ҳаракатланишига эришиш, балки бир
вақтнинг ўзида анкилозга хос бўлган жағ деформацияси ва тишлаш
нисбати бузилишини бартараф этишни ҳам ўз олдиларига асосий
мақсад қилиб қўядилар .

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling