Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Уч шохли нерв неврити. Невритларда, нервга тааллуқли
функцияларнинг бузилиши асосий объектив клиник симптом
ҳисобланади. Махсус тадқиқотларнинг кўрсатишича, периферик
нервларнинг чин яллиғланиши жуда кам учрайди. Кўпинча
изоляцияланган неврит асосида механик, токсик ва модда
алмашинувининг бузилиши ётади ёки бу омиллар биргаликда
бўлади.
Клиник белгиларнинг хусусиятлари. Уч шохли нерв неврити
оғриқ ва парестезия белгилари билан намоён бўлади.
Уч шохли нервнинг учала шохи невритидан ташқари, майда
шохлар неврити ҳам учрайди. Улар орасида амалиётда тиш катаги
невритининг аҳамияти катта. Пастки тиш катаги нервининг
неврити инфекцион ва шамоллаш касалликларида, пастки жағнинг
травматик ва диффуз остеомиелитида, баъзи стоматологик


257
аралашувларда, масалан, пастки жағдаги моляр ва премолярларни
даволашда пломба материалининг тиш учидан чиқиб кетганида,
учинчи пастки моляр суғурилганда, камроқ ҳолатларда эса –
ўтказувчи оғриқсизлантириш қўлланганда учрайди.
Уч шохли нерв невритларида тез ва махсус ёрдам кўрсатишнинг
асосий принциплари. Оғриқли синдромларнинг кучли намоён
бўлиши кўпинча нейроаллергик компонент ҳисобига бўлиб, уларни
бартараф этиш учун аналгетик, нейролептик (аминазин, тизерцин),
седатив, 
десенсибилизацияловчи 
ва 
ухлатадиган 
воситалар,
ромидлар, шунингдек, УФОнинг субэритем дозалари буюрилади.
Дарҳол витаминли терапия курси, биринчи навбатда, витамин В6
ҳамда рибофлавин (витамин В2) бир кунда 0,05 гр. дан 2 маҳал,
витамин С ва бошқаларни буюриш муҳим аҳамиятга эгадир.
Гексаметилентетранинг 40% - 10 мл эритмасини вена ичига 10-15
курс қуйиш ҳам зарур кўрсатма бўлади.
Оғриқсизлантирувчи чоралар сифатида қуйидаги воситалар
тавсия этилади: аналгин, баралгин, амидопирин пантопон билан
биргаликда, салицил воситалар ва бошқалар. Кескин оғриқларда
пахикарпин (0,05 – 0, 1гр. дан 10 - 12 кун давомида ҳар куни 2
маҳалдан), 1% ли димедрол (1-2 мл. 1% ли эритмаси тери ости,
мушак орасига), вена ичига новокаин юбориш буюрилади.
Физиотерапевтик воситалардан зарарланган юз томонига УФО,
синусоидал модуллашган токлар, новокаинли электрофорез ва
эндоназал усул (Н. И. Стрелкова, 1976) бўйича витамин В6 нинг 2%
ли эритмаси қўлланилади.
Нерв ва мушаклар тонусини ошириш ва уларнинг
озиқланишини яхшилаш учун кўрсатилган воситалардан ташқари,
алоэ экстракти инъекцияси, атрофия ривожланишида – АТФ
инъекцияси (20-30 инъекция 1 мл. дан) буюрилади.


258
Прозерин препаратининг 1 мл. дан 0,05 % ли эритмаси бир
кунда 1-2 марта тери остига (10-12 инъекция), дибазол 0, 01 гр. дан
бир кунда 1 марта, 7- 10 кун давомида юборилиши тўғри кўрсатма
бўлади.
Тикланиш даврида радонли ва сульфидли ванналар, балчиқ
билан даволаш ҳамда витамин В6 курсини такрорлаш буюрилади.
Марказий сенсор ҳосилаларнинг қўзғалувчанлигини пасайтириш
учун вена ичига 0,25% ли ёки 0,5% ли новокаин эритмасини (5 дан
15 мл. гача) юбориш тавсия қилинади.
Витамин В12 нинг 0,01 - 0,02% ли эритмасининг инъекцияси
мушак орасига 1 мл. дан (100 мкг) юборилгандан сўнг улар
ҳолатининг яхшиланиши кузатилади.
Рефлексотерапиядан 
биологик 
актив 
нуқталар 
билан
фойдаланишда кўп ҳолларда яхши натижа олинади.
Невритларни даволаш нерв тизимининг зарарланишини
келтириб чиқарадиган умумий ёки маҳаллий сабабларни бартараф
қилишга 
йўналтирилган 
бўлиши 
керак. 
Суст 
кечадиган
жараёнларда 
организмни 
тетиклантирувчи 
воситалардан
стрихнин, 
кофеин, 
ноодатий 
вакцинотерапия 
ва 
бошқалар
қўлланилади.
Агар невритлар медикаментоз даволаш натижасида тузалмаса,
хирургик усулларга мурожаат этишга тўғри келади. Бу борадаги энг
оддий усуллардан бири неврэкзерез – нерв бўлагини кесиш ва нерв
регенерацияни чегаралаш учун нерв кесмалари ўртасида бегона
тўқима (мушак, фасция ва бошқа) лар қўйилади. Бундан ташқари,
чакка невроэктомияси, сезувчи илдизни кесиш ҳамда бульбар
трактотомия сингари бошқа оператив усуллар ҳам бор. Уч шохли
нерв тизимининг барча невритларида оғиз бўшлиғи санациясини
ўтказиш лозим.


259

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling