Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Юз-жағ соҳасидаги регионар метастазларни хирургик усулларда
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- III БОБ. ЮЗ ВА ЖАҒ НЕРВЛАРИНИ ЖАРОҲАТИ ВА КАСАЛЛИКЛАРИ Уч шохли нерв невралгияси.
Юз-жағ соҳасидаги регионар метастазларни хирургик усулларда
даволаш. Лимфаденэктомиянинг қуйидаги турлари мавжуд: 1) Ванаха бўйича хирургик амалиёти Кўрсатмалар: пастки лаб ракининг I босқичида (Т1); ияк соҳасида метастазга гумон; ияк ости ва жағ ости соҳасидаги лимфа тугунларининг кенгайтирилган биопсияси. Хирургик майдон чегаралари: юқориги – пастки жағнинг пастки қирраси, пастки – тил ости суяги, латерал – икки қоринчали мушакнинг орқа қоринчаси (хирургик амалиёт ҳар икки томонда бир вақтда ўтказилади). Олиб ташланадиган тўқиманинг ҳажми: иккала жағ ости сўлак безлари, қопқа вена, ёғ тўқимаси, жағ ости ва ияк ости соҳаларидаги лимфа тугунлари. 2) Крайл бўйича хирургик амалиёти. Кўрсатмалар:чуқур бўйин соҳасидаги юза ва чуқур лимфа тугунлари ҳамда бўйиннинг орқа томонга ташловчи мушак соҳасидаги фасцияларда метастазларнинг борлиги. Хирургик майдон чегаралари: юқориги – пастки жағ пастки қирраси, пастки – ўмров суягининг юқориги қирраси, медиал – бўйин ўрта чизиғи, латерал – трапециясимон мушакнинг олдинги қирраси. Олиб ташланадиган тўқиманинг ҳажми: тери ости ва тўқималараро ёғ қатлами, лимфа тугунлари, жағ ости сўлак бези, бўйиннинг орқа томонга ташловчи мушак соҳасидаги фасциялар 246 ҳамда ички қопқа вена томири. Агар Крайл операциясини икки томонлама ўтказишга кўрсатма мавжуд бўлса, бир томонлама операция соҳасидан иккинчисига ўтиш қийинлиги сабабли, улар орасидаги муддат 3-4 ҳафтани ташкил этиши керак. III БОБ. ЮЗ ВА ЖАҒ НЕРВЛАРИНИ ЖАРОҲАТИ ВА КАСАЛЛИКЛАРИ Уч шохли нерв невралгияси. Бу касаллик белгилари йиғиндиси, яъни симптомокомплекс бўлиб, бунда уч шохли нерв битта ёки бир нечта шохлар иннервация қиладиган соҳаларда кучли хуружсимон оғриқлар пайдо бўлади. Шунга қарамасдан, уч шохли нерв невралгиясининг биринчи марта таърифланганига 200 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса ҳамки, касалликнинг этиологияси, патогенези ва уни даволаш тўғрисидаги саволлар ҳали-ҳануз тўлиқ ечим топмаган. Этиологияси ва патогенези. Уч шохли нерв невралгиясининг табиати борасида ҳам ягона бир умумий нуқтаи назар йўқ. Тригеминал невралгиянинг иккита шакли фарқланади: идиопатик (эссенциал), ёки бирламчи ва симптоматик, ёки иккиламчи. Охиргисида оғриқлар нервнинг ўзида ёки унга яқинроқ жойлашган тўқима ва аъзоларда кечаётган патологик жараённинг фақат белгисигина ҳисобланади. Бирламчи турига кирадиган уч шохли нерв невралгияси илгари кузатилган оғриқли жараёнларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланади. Иккиламчиси эса – симптомокомплекслар бўлиб, бу бирламчи касалликнинг асорати ҳисобланади. В. А Карлова ва О. Н Савицкая (1990) ларнинг кўрсатмаларига кўра, касалликнинг бирламчи периферик генези компрессион омилга боғликдир. Муаллифларнинг белгилашича, тригеминал невралгия кўпинча нерв илдизининг компрессиясида 247 ривожланади. Компрессия – туғма ёки орттирилган кўз ости каналининг торайиши ва қон айланишининг бузилиши оқибатида келиб чиқади. Унинг сабабларидан яна бири – уч шохли нерв тугуни соҳасига қаттиқ мия қобиғининг ўсиб кириши, арахноидит натижасида бош мия қоринчасидаги суюқлик циркуляциясининг бузилиши, нерв толаларидаги молекуляр ва келлоид ўзгаришлар ҳамда тишлар нисбатининг бузилиши натижасида чайнов аппаратида келиб чиққан ўзгаришлар бўлиши мумкин. Невралгиянинг ривожланишида одонтоген ва риноген сурункали яллиғланиш касалликлари, юзнинг совқотиши ёки инфекция натижасида нерв шохларида аллергик яллиғланиш реакцияларининг ривожланиши алоҳида аҳамиятга эга. Қариялардаги невралгия уч шохли нервнинг экстра- ва интракраниал қисмини озиқлантирадиган томирлар ўзгаришига боғлиқ бўлиши мумкин. Берилган клиник кузатувлар ва бир қатор муаллифларнинг экспериментал тадқиқотларининг натижалари ҳамда Г. Н Крижовский (1976) нинг кўрсатмасига кўра, тригеминал невралгияда уч шохли нерв тизимининг периферик ва марказий қисмлари зарарланади. В. Е. Гречко (1981) уч шохли нерв невралгиясининг барча турларини иккита асосий гуруҳга бўлади: 1) марказий компонент устунлиги билан марказий генезга эга бўлган уч шохли нерв невралгияси. 2) периферик компонент устунлиги билан периферик генезга эга бўлган уч шохли нерв невралгияси. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling