Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПАСТКИ ЖАҒНИНГ ХАВФЛИ ЎСМАЛАРИ.
Остеохондрома
(суякли-тоғайли экзостоз) лар хавфсиз ўсмалардир. Улар тоғай билан қопланган бўлиб, пастки жағнинг бўғим ўсиқларида жойлашади. Остеохондромалар: гипертрофия, гиперплазия, бўғим бошчаси остеомаси сингари турли атамалар билан номланади. Касалликнинг бошланишида чакка- пастки жағ бўғими соҳасида шақиллаш ва оғриқ сезилади, кейинчалик (1-2 йилда) тезкор деформация кузатилиб, ўсманинг пастки жағнинг соғ тарафига силжишини кўриш мумкин. Оғиз очилганда, жағларнинг силжиши кўпроқ сезилади. Чакка-пастки жағ бўғимининг шикастланган тарафида суяк қаттиқлигидаги шиш кузатилади. Рентгенологик кўриниши. Рентген суратининг олд ва ён проекциясида пастки жағ шаклининг бузилиши ва бўғим бошчасининг ўсма ҳисобига катталашуви кузатилади. Ўсма аниқ чегарали нотўғри шаклда, баъзида эса неоартроз ҳолатида бўлиши мумкин (расм 87). Қиёсий ташхис. Остеохондромалар – остеоартроз, пастки жағ чиқиши ва тожсимон ўсиқнинг ўсмалари билан солиштирган ҳолда қиёсий ташхисланади. Даволаш. Пастки жағнинг бўғим бошчаси ўсма билан бирга 240 резекция қилинади ва бир вақтнинг ўзида артропластика ўтказилади. Расм 87. Пастки жағ бўғим ўсиғининг суякли-тоғайли экзостози. ПАСТКИ ЖАҒНИНГ ХАВФЛИ ЎСМАЛАРИ. Пастки жағнинг хавфли ўсмалари юқори жағ ўсмаларига нисбатан уч баравар кам учраб, эркаклар бу касалликка аёлларга нисбатан кўпрок чалинадилар. Кўпинча 40-60 ёш орасидаги беморлар касалланади. Гистологик тузилиши. Пастки жағнинг хавфли ўсмалари ичида эпителиал (рак) ва бириктирувчи тўқимали (саркома) ўсмалар учрайди. Рак кўпинча 40 ёшдан ошган беморларда, саркома эса 40 ёшгача бўлган беморларда учрайди. Пастки жағ раки бирламчи ва иккиламчи бўлади. Бирламчи рак альвеоляр ўсиқ қалинлигида пайдо бўлади. Маляссе оролчалари кўринишидаги гертвигов эпителиал мембраналари пастки жағдаги бирламчи ўсмаларнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Булар тиш периодонти таркибида учраб, инсоннинг бутун ҳаёти давомида бу ҳужайралар ўзининг юқори пластик хусусиятини сақлайди. Пастки жағнинг бирламчи раки гранулёма ва кисталар деворининг эпителиал элементларидан ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда иккиламчи ракдаги бирламчи ўсма ўчоғи оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида учрайди. Пастки жағ саркомалари суяк усти пардасида, кортикал қаватда, суяк кўмигидаги ғовак модда элементларида, одонтоген тузилмалар, томирли элементларда, нейроген ҳужайраларда, гистогенези аниқ бўлмаган элементларда (Юинг саркомаси) 241 кузатилади (расм 88). Пастки жағдаги хавфли ўсмаларда метастаз бериш ҳоллари кам учрайди. Кўпинча ўсманинг лимфа йўллари орқали тарқалиши кузатилади. Аксарият ҳолларда регионар метастазлар жағ ости соҳаларида учраб, пастки жағ билан тез қўшилиб, терига тарқалади. Тарқалган ҳолларда жигар, умуртқа поғонаси ва бошқа аъзоларда метастазлар кузатилади. Расм 88. Юинг саркомаси Пастки жағдаги хавфли ўсмалар клиникаси ниҳоятда хилма-хил. Бирламчи ракнинг клиникаси тишлар бор жойларда яхши кўринади. Ўсманинг оғиз бўшлиғига қараб тез ўсиши ва сўлакнинг таъсири жароҳатланишларда, чайнов ҳаракатларида ҳамда мимика мушакларининг ҳаракатларида ўсмага иккиламчи яллиғланиш клиникасини қўшади ва тўқималарнинг некрозига олиб келади. Пастки жағнинг айрим турли, бирламчи ракида милк четларида қўзиқоринсимон ўсма пайдо бўлиши мумкин. Тишларнинг тез қимирлаши ва тушиши ҳам бу борадаги ўзига хос синдромлар сирасига киради. Оғриқли синдром бирдан кузатилади. Ўсма қўшни альвеоляр ўсиқларга ва пастки жағ танасига тез тарқалиши мумкин. Пастки жағ қирраси соҳасида компакт қават узоқроқ сақланиб қолади. Марказий хавфли ўсмаларда пастки жағ синишлари кўп кузатилади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling