Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Остеоид остеома. Остеоид остеома камдан-кам ҳолларда,
одатда, 5 ёшдан 30 ёшгача бўлган беморларда учраши мумкин. Кўпинча пастки жағ зарарланади. Бундай ўсмалар мезенхимал тўқимадан ривожланиб, қон томирларига бой бўлади. Бир ядроли остеобласт ҳужайралар остеоид ҳужайралар билан ўралган ёки баъзида кўп ҳужайрали остеокластлар ҳам учраши мумкин. Патоморфологияси.Ўсма ташқаридан қараганда, маркази қизил ёки кулранг-қизғиш ғовак тўқима билан тўлган, атрофи зич консистенцияли тўқима билан ўралган ҳосила сифатида кўрилади. 232 Гистологик кўриниши худди остеомага ўхшайди. Ўсманинг таркибида остеобласт ва остеокласт ҳужайралар тенг миқдорда учрайди. Бундан ташқари, айрим ҳолатларда лимфоцит ва плазматик ҳужайралар ҳам аниқланиши мумкин. Клиникаси. Ўсма тарафдаги ноқулайлик остеоид остеомаларнинг бирламчи клиник белгиси ҳисобланади (А. А. Колесов). Остеоид остеомада оғриқ сабабсиз бошланиб, баъзида ўчоқли ёки тарқалган характерга эга бўлади. Оғриқ кечаси кучаяди. Оғриқ доимий, симилловчи ва хуружли бўлади, баъзида эса оғриқсиз шакли кузатилади. Ўсма жағларнинг кортикал қаватида жойлашганида ташқи томондаги ўзгаришлар унинг суякнинг ғовак қисмида жойлашган шаклига қараганда, сезиларлироқ бўлади. Ташхислаш. Остеоид остеоманинг якуний ташхиси рентгенологик текширувдан сўнг қўйилади (расм 83). Ўсманинг бошланғич шаклида остеоид остеоманинг рентген тасвирда юмалоқ ва нотўғри шаклдаги деструкция ўчоғи кузатилади (диаметри 0,5 мм. – 1 см.). Патологик ўчоқ атрофи склерозга учраган суяк тўқимаси билан ўралган бўлади. Бу майдоннинг ҳажми касалликнинг кечиш муддатига боғлиқ. Ўсма ривожланишининг кечки босқичларида остеолитик ўчоқ янги суяк билан алмашиниб, рентген нурларини яхши қабул қилмайди. Расм 83. Пастки жағи остеоид остеомали беморнинг рентген сурати. Қиёсий ташхис. Остеоид остеома остеоген саркома, остеома билан солиштирган ҳолда қиёсий ташхисланади. Остеоген 233 саркомада жараён тез кечиши, суякнинг тез емирилиши ва ўчоқ атрофида склерозланган суяк тўқимасининг бўлмаслиги билан фарқланади. Даволаш. Остеоид остеомалар жағнинг зарарланган соҳасидаги склероз ўчоқлари хирургик усул ёрдамида: кюретаж ёки резекция ўтказиш орқали даволанади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling