Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Эпулис. Унинг 3 тури тавофут этилади: гигант ҳужайрали,
фиброзли, ангиоматозли. Булар ичида фақат гигант ҳужайрали тури ҳақиқий ўсмаларга киради. Қолган 2 тури реактив яллиғланиш 223 ҳисобига ривожланади. Уларнинг альвеолар ўсиқда жойлашиши, клиник кўриниши ўхшаш ва даволаш услубининг бир хиллиги учун бир хил термин билан эпулис деб аталади. Гигант ҳужайрали эпулис турли ёшдаги беморларда учраши мумкин. Ўсма альвеолар ўсиқда жойлашиб, думалоқ ва овал шаклда, тўқ қизил тусда, усти силлиқ бўлиши ҳам мумкин. Ўсма секин ўсади ва оғриқсиз бўлади. Ўсманинг устки қисми кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган бўлади. Баъзи ҳолатларда ўсманинг эпителий қатлами антагонист тишлар билан жароҳатланади ва яралар ҳосил бўлади. Ўсмани пайпаслаганда юмшоқ эластик концистенцияда, ўсма соҳасида жойлашган тишлар эса – қийшайган, баъзида қимирлаган, лекин оғриқсиз бўлади. Гигант ҳужайрали ўсма катта ҳажмгача ўсиб кетиб, овқатланишга ва гаплашишга халақит беради. Гигант ҳужайрали эпулисда альвеоляр ўсиқда суяк дистрофияси кузатилади. Периостда альвеола реакцияси кузатилмайди. Фиброзли ангиоматоз эпулис клиник кўриниши жиҳатидан гигант ҳужайрали эпулисга ўхшайди. Эпулисларнинг шаклланишида периодонт ва альвеола деворлари иштирок этади. Уларнинг ҳосил бўлишида ҳар хил ташқи омиллар, емирилган тишлар билан узоқ вақт давом этувчи механик таъсирлар, айниқса, тишларнинг ривожланиш даврида ҳамда ҳомиладорлик пайтидаги гормонал мувозанат бузилишининг аҳамияти каттадир. Ҳомиладорлик тугаши билан эпулислар ҳажми камаяди, лекин бутунлай йўқ бўлиб кетмайди, кейинги ҳомиладорликда эпулис яна катталашиб ўса бошлайди. Аёлларда эпулис эркакларга нисбатан 3-4 марта кўп учрайди. Эпулис кўпинча ёшларда ва етук (20-50) ёшда учрайди. Клиник кўриниши жиҳатдан эпулис қўзиқоринга ўхшаб милкда, ингичка ёки кенг оёқчада жойлашади. Кўпинча эпулислар 224 оғиз даҳлиз қисмида ривожланади. Фиброз эпулислар катта эластик консистенцияга эга бўлиб, кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган, оғриқсиз ва тез қонаши кузатилади. Фиброз эпулис секин ўсади (расм 77). Расм 77. Фиброматоз эпулиси. Гистологик текширувда эпулисда бириктирувчи тўқима чўзилган арқонсимон (веретен) тўқималар кўринишида кузатилади. Ангиоматоз эпулис – қон томирларига бой грануляцион тўқимадан тезлик билан ривожланади ва жадал ўсиб, катталашади, айниқса, ҳомиладорлик даврида унинг ўсиши янада тезлашади. Ангиоматоз эпулисларнинг юза майдони майда доначали бўлиб, тиниқ малина рангига ўхшайди (расм 78). Рентгенологик текширувда яллиғланиш табиатли эпулисларда альвеоляр ўсиқда бироз остеопороз кузатилади. Даволаш. Эпулисларнинг ҳамма турлари фақат хирургик усул ёрдамида даволанади. Ўсмаларнинг ўрни коагуляция қилинади. Эпулис соҳаларидаги тишларнинг илдизлари очилиб, қимирлаб қолганда олиб ташланади. Расм 78. Ангиоматоз эпулиси. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling