Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Веноз гемангиома. Клиникаси каверноз гемангиомага ўхшаш.
Морфологияси: бириктирувчи веноз томирлардан иборат, баъзида
силлиқ мушак, фиброз тўқима ва ёғ тўқима элементларини ҳам
учратиш мумкин.
Тизимли гемангиоматоз – ўсмасимон ҳосила бўлиб, бунда бир
ёки ундан кўп аъзолар зарарланади. Бу гуруҳга Рандю-Ослер-Вебер
касаллиги (қонайдиган телеангиэктазия), Стерджо-Вебер касаллиги
киради. Стерджо- Вебер касаллиги триада симптомлари билан
характерланади. Юздаги тери ангиомаси, невралгик белгилар –
эпилепсия ва оққон, заифлик ва яна кўздаги ўзгаришлар – кўз
босимининг ошиши, кўришнинг пасайиши, конъюнктивит каби
белгилар билан ифодаланади.
Даволаш – симптоматик. Рандю-Ослер-Вебер касаллигида


218
қонаётган телеангиэктазиялар коагуляция қилинади, чунки тез-тез
қонаш ҳолатлари гипохром анемияга олиб келиши мумкин.
Грануляцион – тўқима шаклидаги гемангиома (пиоген
гемангиома).
Бу 
ўсмасимон 
ҳосила 
бўлиб, 
кўпинча 
энг 
кўп
жароҳатланадиган соҳаларда: жағларда, оғиз бўшлиғи шиллиқ
қаватида, лунжда, тилда, лабда учрайди. Пиоген гранулема тез ўсиб,
1-2 ҳафтада 2-3 см. баландликка кўтарилади. Бу ҳосила кенг оёқчада,
усти нотекис, ғадир-будур, кул ранг-тўқ қизил тусда бўлиб, баъзида
усти яраланиб, фиброз пленка билан қопланади. Оёқчасининг асоси
инфильтрацияга учрамайди. Микроскопик кўриниши – бўлакчали
капилляр гемангиома ёки грануляцион тўқимадан иборат бўлиб,
қон томири ва сурункали яллиғланиш фиброз элементларига
боғлиқ бўлади.
Даволаш: соғ тўқималар чегарасида кесиб олиб ташлаш.
Лимфа 
қон 
томирларининг 
ўсмалари 
ва 
ўсмасимон
ҳосилалари. Лимфа қон томирларида ўсадиган ўсмалар қон томир
ўсмаларига қараганда кам учрайди, булар орасида энг кўпи юмшоқ
тўқималарда кузатиладиган хавфсиз лимфангиомадир.
Тизимли лимфангиоматоз ва лимфангиосаркома жуда кам
учрайди, . одатда, лимфангиома туғма бўлиб, гемангиома билан
бирга учраши мумкин.
Лимфангиома. Лимфангиоманинг капилляр, каверноз ва
кистоз (гигрома) турлари фарқланади. Булар орасида энг кўп
тарқалган тури каверноз гемангиома ҳисобланади. Клиник
кўриниши бўйича гемангиомаларга ўхшайди, лекин тери ва оғиз
бўшлиғи шиллиқ қаватининг ранги ўзгармайди (расм 73).


219
Расм 73. Тил лимфангиомаси.
Лимфангиомалар оғиз ёки лаб шиллиқ қаватларининг
жароҳатланиши ва инфекция тушиши ҳисобига тез яллиғланади.
Лаб соҳасида учрайдиган лимфангиомалар – макрохейлитга, тилда
жойлашса – макроглосситга олиб келади. Лимфангиомалар
пальпация қилинганда, оғриқсиз, қаттиқ бўлиб, яллиғланиш
белгилари қўшилгандагина оғриқ сезилади. Пункция қилинганда
тиниқ суюқлик, баъзида – лойқаланган қон аралаш суюқлик
олинади.
Даволашда ўзгарган тўқималарни кесиб олиб ташлаш тавсия
этилади. Катта ҳажмдаги лимфангиомаларни кетма-кет босқичли
усулда олиш тавсия этилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling