214
пролиферациясидан ҳосил бўлувчи ўсмасидир. Келиб чиқиши
номаълум бўлиб, кўпчилик тадқиқотчилар гемангиомаларни қон
томирларининг
аномалияси
деб
ҳисоблашади.
Лекин
гемангиомаларнинг бир қисми ҳақиқий ўсмаларга кирса- да,
уларни бир-биридан ажратиш жуда қийин. Гемангиомалар кўпинча
туғма бўлиб, организм ўсган сари улар ҳам катталашиб боради,
баъзида эса тўқималар орасида жойлашиб, мутлақо сезилмайди ёки
кеч сезилади. Юзнинг юмшоқ тўқималаридаги гемангиомалар
баъзида юз-жағ суяги ўзгаришлари билан бирга учрайди.
Гемангиома инфильтратив ўсиб, атроф тўқимани емиради ва
камдан-кам ҳолларда хавфлига айланади. Ёш болаларда гемангиома
йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин.
Гемангиомаларнинг капилляр,
каверноз, веноз, шингилсимон ва хавфсиз гемангиоэндотелиома
турлари фарқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: