Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Капилляр гемангиома. Кўпинча лунж, кўз ости соҳаларида ва
камдан- кам ҳолларда юзнинг бошқа соҳаларида жойлашади.
Клиникасида: ясси, тўқ қизил, аниқ чегарали доғ сифатида
кўринади. Бу доғларни босиб кўрилганда, баъзида йўқолиши ҳам
мумкин (расм 71).
Расм 71. Беморда: а) қулоқ олди чайнов соҳасида; б) пастки лаб
соҳасида жойлашган капилляр гемангиома.
Гемангиома, асосан, тери ва шиллиқ қаватни зарарлайди ва
баъзан чуқур тўқималарга ҳам ўсиб кириши мумкин.
Микроскопда кўздан кечирилганда, гемангиома капилляр
турдаги томир каналларидан иборат ва бир қават эндотелий
тўқимаси 
билан 
ўралганлиги 
аниқланади. 
Қон 
томир


215
гемангиомалари пигментли невус билан солиштирган ҳолда қиёсий
ташхисланади: пигментли невуслар босиб кўрилганда, ранги
ўзгармайди.
Каверноз гемангиома. Бошқа гемангиомаларга қараганда
кўпроқ учраб, барча гемангиомаларнинг 70% ини ташкил этади.
Баъзи ҳолатларда чегараланган, ранги кўкимтир тусда, юмшоқ
консистенцияга эга бўлади. Тарқалган каверноз гемангиомалар бир
неча анатомик соҳаларда жойлашиб, юзнинг хунуклашувига ва
деформацияланишига олиб келади. Ташқаридан қаралганда,
ғадир-будур, кўкимтир-тўқ қизил рангдаги, юмшоқ консистенцияли,
оғриқсиз, чуқур пальпация қилинганда эса кичик ҳажмдаги
ҳосилалар – ангиолитлар кузатилади (расм 72). Булар рентгенда ҳам
аниқланади.
Расм 72. Юз ва қулоқ супрасидаги каверноз гемангиома.
Тўлишиш симптоми мусбат бўлади. Ўсмани босганда, унинг
кичрайиши қон билан тўлган бўшлиқнинг бўшаши ҳисобига
бўлаётанлиги кузатилади. Бемор боши пастга эгилганда, ўсманинг
катталашиши тўлишиш симптоми деб аталади. Гемангиомалар
тилда, лабда жойлашса, нафақат деформацияга, балки функционал
ўзгаришлар юзага келишига ҳам сабабчи бўлади: чайнашнинг,
лаблар ва жағлар жипслашувининг қийинлашуви ва ҳоказо.
Гемангиоманинг жароҳатланиши натижасида қонаши ва агарда
унга инфекция қўшилса, яллиғланиш жараёнлари ҳам кузатилиши
мумкин. Гемангиомаларнинг тарқалиш даражасини билиш учун
махсус бўлимларда ангиография ўтказилади. Гемангиома пункция
қилинса, шприц осонгина қонга тўлади, цитологик текширувда эса
периферик қон элементлари учрайди. Микроскопда текширилганда,


216
каверноз гемангиома, асосан, каверноз томирли тузилмадан
иборатлиги ва унинг усти бир қават эндотелий ҳужайраси билан
қопланганлиги аниқланади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling