220
тўқиманинг
ҳаддан
ташқари
ўсиши,
тери
ва
тери
ости
тўқималаридаги тугунларнинг йўқолиши ва осилиб қолиши билан
характерланади.
Кўпинча бош, юз ва бўйиннинг бир томонлама зарарланиши
кузатилиб, барча тузилмалар қулоқ
супраси билан бирга осилиб
қолади. Бу тўқималар пальпация қилиб кўрилганда, чуқурликда
«вермишел»га ўхшаш қаттиқ тугунлар борлиги кузатилади.
Даволаш: зарарланган тўқималар хирургик йўли билан
босқичма-босқич олиб ташланади.
Травматик невринома – пастки жағда оғиз даҳлизининг ўтув
бурмасида – даҳан нервининг чиқиш соҳасида жойлашади. Кўпинча
ёши катта, оғзида тўлиқ адентияли ва олиб қўйилувчи протездан
фойдаланадиган кишиларда учрайди.
Невриномаларнинг келиб чиқиши – протез қирраларининг
ментал тешикдан чиқадиган нервни
доимий равишда зарарлаши
билан боғлиқдир.
Клиник кўриниши: думалоқ овал шаклли, ҳажми 0,5 см. гача
бўлган,
оғриқли,
қаттиқ
эластик
консистенцияли,
баъзида
ғадир-будур ҳосила кўринишида бўлади.
Оғиз ичида пастки жағнинг вестибуляр юзасида кичик озиқ
тишлар соҳасидаги ўтув бурмасида жойлашади.
Травматик
невриномаларни даволаш, биринчи навбатда,
доимий жароҳатловчи таъсирни йўқ қилишдан иборат.
Бундай
вақтда хирургик даволаш усуллари қўлланилмайди, чунки
травматик
невриномаларни
олиш
даҳан
нервининг
сезувчанлигини камайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: