Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Фиброз тўқимадан ўсадиган ўсмалар ва ўсмасимон ҳосилалар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фиброматоз.
Фиброз тўқимадан ўсадиган ўсмалар ва ўсмасимон ҳосилалар.
221 Фиброз тўқимадан ривожланувчи ўсмалар икки хил: хавфсиз – ҳар хил фибромалар ва хавфли – фибросаркомалар кўринишида тафовутланади. Ўсмасимон ҳосилаларга фибрматоз ва эпулис киради. Фиброма – бу етук фиброз бириктирувчи тўқимадан ривожланган ўсма ҳисобланади. Юз соҳасида кам учрайди. Оғиз бўшлиғида кўп жароҳатланиши ва тишлаб олиш мумкин бўлган соҳаларда ривожланади (расм 75). Фиброзли ўсмаларга олиб қўйиладиган протезларнинг баланд ёки халал берувчи қирралари таъсирида ўтув бурмасида ҳосил бўладиган ўсмалар киради. Расм 75. Лунж ва тил шиллиқ қаватидаги фиброма. Клиник кўриниши: фибромалар думалоқ шаклда, кенг асосда ва ўзгармаган шиллиқ қават билан қопланган бўлади. Жуда секинлик билан ўсади. Фибромаларнинг тишлаш жараёнида жароҳатланиши уларнинг яллиғланишига олиб келади. Фибромаларнинг қаттиқ ва юмшоқ турлари фарқ қилинади. Қаттиқ фиброма коллагенга бой фиброз тўқималардан иборат. Юмшоқ шакли ўз таркибида ёғ тўқимасини тутса, фибролипома дейилади. Юз соҳасида дермофиброма (гистиоцитома) ҳам учраб, у асосан гистиоцитлар аралашмасидан иборат бўлади, кўпинча капсуласи бўлмайди. Клиникаси: чегараланган, оғриқсиз, қаттиқ, эластик консистенцияга эга бўлган ўсма ҳисобланади. Даволаш: соғ тўқима чегарасида олиб ташлаш, жароҳатлантирувчи сабабларни тезлик билан бартараф этиш керак. Фиброматоз. Оғиз бўшлиғида милк фиброматози милк сўрғичларининг ўсиши билан характерланади. 222 У жуда кам учраб, асосан ёш ва ўрта ёшдаги беморларда кузатилади. Клиник кўринишида милкларнинг бурмасимон тўлиқ ёки нотўлиқ ўсиши кузатилади. Кўпинча милкларнинг вестибуляр юзаси зарарланади, касаллик баъзида оғиз бўшлиғи тарафни ҳам зарарлайди (расм 76). Ўсманинг устки қисми бўлакли, силлиқ, шиллиқ қаватнинг ранги оч-пушти ёки қизарган бўлади. Тил тож қисми ва ўсма орасида чўнтаклар пайдо бўлиб, овқат қолдиқлари йиғилиб қолади ва тиш тошлари ҳосил бўлиб, тўқималарнинг яллиғланишини келтириб чиқаради. Узоқ вақт ўсган фиброматозларда рентген суратида тишлараро тўсиқлар ва альвеоляр ўсиқ равоқларининг сўрилиши кузатилади. Юқори жағда фиброматоз юқори жағ дўмбоғида жойлашиб, симметрик фибромалар дейилади. Расм 76. Фиброматоз: юқори ва пастки альвеоляр ўсиғида кузатилиши. Худди шундай фиброматоз пастки жағда – альвеоляр ўсиқнинг орқа қисмида жойлашади. Микроскопда текширилганда, моляр фибромаси қаттиқ ипли, қон томирлари кам бўлган бириктирувчи тўқимадан иборат бўлади. Даволаш: хирургик йўл билан суяккача кесиб олиб ташланади. Бир вақтнинг ўзида 6-8 тишлар соҳасидан олиб ташланади. Баъзида рецидив бериши мумкин. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling