Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Суяк ҳосил қилувчи хавфсиз ўсмалар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Суяк ҳосил қилувчи хавфсиз ўсмалар.
Бундай турдаги ўсмаларга ривожланиши давомида етилган
суяк тўқимасини ҳосил қилувчи янги ҳосилалар киради. Буларга:
остеома, 
остеоид- 
остеома, 
остеобластома, 
оссифицирловчи
(суякланувчи) фиброма киради.
Остеома - етук суяк тўқимасидан ривожланган хавфсиз ўсма
ҳисобланади.
Баъзи 
муаллифлар 
остеомани 
суякнинг 
эмбрионал
ривожланиши ва суяк етилишининг бузилиши натижасида келиб
чиқади, деб ҳисоблашади ва уни чин ўсма эмас, дея эътироф
этишади. Т. Г. Робустованинг маълумотларига кўра, остеомалар жағ
ўсмалари билан касалланган беморларнинг 8% ида, кўпинча ёш ва
ўрта ёшдаги аёлларда учрайди.
П. Л. Шупик маълумотлари бўйича эса, камроқ, яъни 4%
ҳолатда, лекин эркак ва аёлларда тенг нисбатда учрайди.
Остеомалар жойлашиши бўйича юқори ва пастки жағда
кузатилади. Камдан-кам ҳолатларда бурун, ёноқ ва пешона
суякларида ҳосил бўлади. Остеомалар жойлашуви бўйича: марказий
ва периферик турларга бўлинади.


227
Марказий остеомалар суяк кенглигида жойлашса, периферик
остеомалар суяк чегараси бўйлаб жойлашади ва жағ суякларининг
деформацияланишига сабаб бўлади (экзостозлар ҳосил қилади).
Марказий остеомалар кичик ҳажмда, яъни 1,5 см. гача бўлиши
мумкин.
Тузилишига қараб, ўсма тўқимасининг компакт ва ғоваксимон
турлари фарқланади. Компакт турдаги остеомаларда типик остеоген
тузилмалар бўлмайди, гайверс каналлари ҳам жуда ингичка
бўлиши ёки умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Ғоваксимон остеомада
эса турли етилиш даражасидаги суяк тўсин (балка) лари тартибсиз
жойлашган бўлади. Суяк тўсин (балка) лари орасидаги бўшлиқ
фиброретикуляр тўқима билан тўлган бўлади.
Патоморфологияси
Усти 
силлиқ 
ёки 
ғадир-будур,
консистенцияси қаттиқ, пайпаслаб кўрилганда – оғриқсиз, аниқ
чегарали ва силжимайдиган бўлади. Уни ташқи томондан қоплаб
турувчи шиллиқ қават ранги ўзгаришсиз, ичидаги суяк тўқимаси
билан 
бирикмаган. 
Ўсма 
атроф 
юмшоқ 
тўқималар 
билан
бирикмаган 
бўлади 
ва 
яллиғланиш 
белгиларини 
келтириб
чиқармайди. Бундай ўсмалар суяк перифериясида, ҳар хил
катталикда ҳамда альвеоляр ўсиқда (тиш олингандан кейин ҳосил
бўлганда) жойлашиши мумкин. Улар экзостозлар деб аталади.
Экзостозлар бир томонда ёки симметрик жойлашиши ҳам мумкин.
П. З. Аржанцев ва Н. А. Рябухинанинг маълумотларига кўра,
остеомалар кўпинча пастки жағда жойлашади. Ғоваксимон
остеомалар оддий юмалоқ шаклда бўлиб, таркибий жиҳатдан худди
жағ суягининг давомини эслатади. Ташқи чегараси юпқа кортикал
пластинка 
билан 
ўралган 
бўлиб, 
у 
жағ 
суяги 
кортикал
пластинкасининг давоми бўлиши ҳам мумкин. Пастки жағ
остеомалари, одатда, жағ танасининг тил юзасида – премоляр ва


228
молярлар соҳасида ёки бурчак соҳасида вестибуляр юзада
жойлашиши мумкин. Бундай остеомалар кенг асоси ёки оёқчалари
билан суякка қараган ҳолатда жойлашади.
Клиникаси. Остеомалар секин, оғриқсиз ўсади, шу боисдан, узоқ
вақт давомида аниқланмаслиги, баъзи ҳолатларда рентген
текширувлари натижасида тасодифан аниқланиши мумкин.
Клиник жиҳатдан остеомалар юз асимметриясини келтириб
чиқаради.
Беморларнинг бирламчи шикоятлари ўсмаларнинг ҳажми ва
жойлашган соҳасига бевосита боғлиқ бўлади. Агар ўсма пастки жағ
танасида суяк кенглигида жойлашса, вақт ўтиши билан неврологик
оғриқлар пайдо бўлади (бу пастки жағ нервининг сиқилиши билан
боғлиқ). Кейинчалик эса жағ танасининг асимметрияланишига
сабабчи бўлади: тожсимон ўсиқ соҳасида жойлашса, унинг ҳажми
катталашиб борган сари, пастки жағ ҳаракати қийинлашиб қолади.
Мабодо бурун бўшлиғига ўсиб кирса, нафас олишга тўсқинлик
қилади. Кечки муддатларда, юқори жағ бўшлиғига ўсиб кирган
ўсмалар аниқланади, бундай ҳолатда ўсма бўшлиқ шаклини
такрорлаб, 
юз 
деформацияси 
пайдо 
бўлганда, 
пастки 
жағ
контрактураси юзага келганда ёки бошқа сабаблар туфайли бурун
бўшлиқларида рентген текширувлари ўтказилганда тасодифан
аниқланади.
А.А.Тимофеевнинг маълумотларига кўра, остеомалар орбита
соҳасида 
жойлашса, 
кўз 
соққасининг 
ҳаракатланишида
қийинчиликлар юзага келади.
Агар ўсма қаттиқ танглай ёки альвеоляр ўсиқ соҳасида
жойлашса, ортопедик протезлашга халақит бериши мумкин.
Баъзи ҳолатларда қаттиқ танглайда, яъни танглай чоки
соҳасида суяк кенгайиш ўчоқлари – торуслар пайдо бўлиши мумкин


229
ёки пастки жағда премолярлар соҳасида – пастки жағ торуслари
кузатилиши мумкин. Лекин улар туғма бўлиб, ўсмалар қаторига
кирмайди (улар анатомик ҳосила ҳисобланади).
Остеомалар, одатда, хавфли турга ўтмайди.
Рентген ташхиси. Компакт марказий остеома думалоқ ёки овал
шаклдаги гомоген ўчоқ сифатида, ҳар хил ўлчамда, аниқ чегарали
бўлиб, атроф тўқимадан ажралиб туради (расм 81). Ўсма тишлар
билан боғланмаган бўлади, лекин баъзи ҳолатларда рентген
тасвирида худди одонтома сингари илдиз билан боғлангандек
кўриниши мумкин.
Периферик компакт остеома рентген суратида жағ чегарасидан
ташқарига чиққан, аниқ, текис қиррали суяк бўртиқлари сифатида
кўриниши мумкин. ғовак остеома эса рентген тасвирида зичлашган
ва емирилган ўчоқлар кетма-кетлигидан ташкил топган ва тиниқ
кўринмайдиган майдон сифатида аниқланади. Бундай натижани
компьютер томограммасидан ҳам олиш мумкин.
Расм 81. Пастки жағ остеомаси: а) компактли; б) ғовакли.
Юқори жағдаги остеомалар кўпинча юқори жағ бўшлиғига
ўсиб кирганидан сўнг аниқланади. Улар турли кенгликдаги
оёқчаларга эга бўлиб, думалоқ шаклда бўлади, тузилиши эса –
ғоваксимон. Бурун бўшлиғи ёки кўз косасига қараб ўсиб кирувчи
ўсмалар кўпинча компакт суяк тузилишига эга ва рентген
тасвирида бир хил масса кўринишида кузатилади.
Қиёсий 
ташхис. 
Биринчи 
навбатда, 
одонтома 
билан
солиштириб, қиёсий ташхис ўтказилади. Рентген тасвирида
одонтома яна ҳам зичлашган аниқ чегарали бўлиб, чегарасида эса 1
мм. ҳажмдаги ёриқ кўринади. Бу ёриқ – одонтома капсуласидир.


230
Остеоид остеома рентген суратида ноаниқ чегарали суяк
емирилган ўчоқ сифатида кўринади. Атрофи склерозланган тўқима
билан ўралган бўлади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling