Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Клиник кўриниши. Уч шохли нерв невралгияси сурункали
касаллик бўлиб, оғриқлар кескин хуружсимон кечади ва унинг
давомийлиги бир неча сониядан бир минутгача бўлади (расм 92). Уч
шохли нерв невралгиясининг хуружи вақтида бемор юзида қўрқув
ифодаси қотиб қолади, оғриқлар натижасида баъзан мимика
мушакларининг тортилиши (оғриқли дақиқа) кузатилади.
Оғриқлар кўпинча нервнинг бир шохи зарарланишидаги
иннервация соҳаси билан чегараланади. Уларнинг интенсивлиги
ҳар 
хил 
бўлади. 
Кейинчалик, 
улар 
кесувчи, 
куйдирувчи,
пармаловчи, отувчи, худди электр токи урган каби бўлади. Оғриқ
хуружлари даволанмаса, улар такрорланувчан ва қаттиқ бўлади.
Касаллик бошида ёки даволаш таъсирида оғриқ хуружлари
оралиғидаги ремиссия давомийроқ бўлиши мумкин.
Расм 92. Бемор уч шохли нерв невралгиясининг хуружи
пайтида.
Оғриқ хуружлари бирданига, шунингдек, қандайдир ташқи
таъсир оқибатида: ҳаракатланишда, атроф муҳит ҳаракатининг
ўзгаришида, аллоген ёки триггер соҳаларига тегилганда пайдо
бўлади. Бу зарарланган нерв шохи тери ёки шиллиқ қаватнинг
кичик қисмларини иннервация қиладиган соҳа: биринчи шох
зарарланиши – кўз ички бурчаги, қош ости соҳаси, бурун қаноти,
юқори лаб, оғиз даҳлизининг юқори гумбаз шиллиқ қавати, баъзан
кичик озиқ тишлар соҳалари; учинчи шохи – энгак соҳаси, пастки


251
лаб, оғиз даҳлизининг пастки гумбазидир.
Касаллик узоқ давом этганда гиперестезия, алкоголизация
билан даволанган касалларда – гиперестезия ёки анестезия бўлади.
Зарарланган нерв шохи қаттиқ босилганда, оғриқ баъзан кескин
тўхтайди. Одатда, оғриқ жойи аниқ, лекин баъзан улар нерв
топографиясига мос бўлмай, тарқалган бўлади. Баъзан эса оғриқлар
интакт 
тишларга 
тарқалиши 
мумкин, 
бундай 
шароитда
стоматологик амалиётда нотўғри қарор чиқарилиб, соғлом тишнинг
асоссиз суғурилган ҳолатлари ҳам учрайди. Баъзи вақтларда оғриқ
хуружлари вегетатив белгилар билан бирга кечади: юз терисининг
зарарланган томони терлайди, унинг қизариши (камроқ ҳолларда –
оқариши), қорачиқ кенгайиши, шишлар пайдо бўлиши, кўз ёши
оқиши, сўлак ва бурун секрети ажралишининг кучайиши мумкин.
М. Н. Пузин (1996) нинг таъкидлашига кўра, уч шохли
нервнинг оғриқ хуружлари частотаси 3 та белгига қараб
баҳоланади:
1) Триггер омиллар таъсирида хуружлар мустақил пайдо
бўлади.
2) Триггер омиллар таъсирида беморнинг тинч ҳолатида
хуружлар пайдо бўлади.
3) Тгиггер омиллар якка оғриқ хуружлари (суткада 3
мартагача)ни келтириб чиқаради. Муаллиф таснифли уч шохли
нерв типик невралгияси атамасидан фойдаланади ва зарарланган
томонни, юзнинг ҳар хил қисмларини, касаллик даври ҳамда оғриқ
синдромининг характерини ажратади. Санаб ўтилган омиллар
асосида ташхис ва қиёсий ташхис қўйилади.
Ташхис.Уч 
шохли 
нервнинг 
у 
ёки 
бу 
шохи
шикастланганлигини муҳокама қилиш учун оғиз бўшлиғи шиллиқ
қават қавати ёки терида сезувчанлик бузилиши ёки ўзгарган соҳа


252
ва триггер соҳалар аниқланади. Сўров ва текшириш усулида
зарарланган соҳа, унинг босқичи (I, II ва III) ва даври (ремиссия,
унинг ўткирлашуви) сингари омилларни аниқлаш бош мақсад
қилиб қўйилади.
Тригеминал невралгияни тил-ҳалқум ва юқори ҳиқилдоқ
нервининг зарарланишидан қиёсий ташхислаш учун триггер
соҳалардаги оғриқ сезгиларининг жойлашуви аниқланади. Рентген
текширувлари 
ўтказилади 
ҳамда 
компьютер 
томографияси
усулидан фойдаланилади. Улар оғриқли пароксизм томонидаги
канал ёки тешикнинг торайганлигини аниқлайди. Бундан ташқари,
компьютер томографияси мия соҳасидаги патологияни баҳолайди.
Махсус клиника ва марказларда вертебробазиляр ҳовуздаги
томирларда контраст рентгенография ўтказилади. Бунда уч шохли
нерв илдизига 
яқин томирдаги анатомик ва 
функционал
ўзгаришларни, ҳатто танасидаги ва унинг шохидаги ўзгаришларни
ҳам аниқлаш мумкин бўлади. (Григорьян Ю. А., 1990).
Электрометрияда 
нервнинг 
ўтказувчанлик 
даражасини
баҳолаш 
мумкин 
ва 
уч 
шохли 
нерв 
невралгияси 
билан
невропатияни қиёслаш мумкин. Бундан ташқари, мазкур усул
билан импульс ўтиш тезлиги ҳам аниқланади. Шу асосда нерв
толасининг 
сақланганлиги 
муҳокама 
қилинади.
Электронейромиография уч шохли нерв периферик шохидаги
афферент импульсациянинг ўтиш тезлигини аниқлайди. Бунда
невралгияни 
невропатиядан 
фарқлаш 
мумкин. 
Тригеминал
соматосенсорларни чақирадиган потенциалларни текширишда
эфферент 
толаларнинг 
таркибий 
нуқсонлари 
жойлашувини
аниқлаш мумкин. М. Н. Пузин (1996) кўрсатмаларига кўра, уч шохли
нерв невралгиясини ана шу нерв марказий ва периферик
таркибининг бузилиши келтириб чиқарса, невропатияда кўпинча


253
бу касаллик уч шохли нерв периферик шохининг таркибли
нуқсонлари билан боғланади. Ушбу усул ёрдамида юз оғриқларини
ташхислаш ва прогнозлаш мақсадида қўлланиладиган биологик
актив моддалар (простогландин, нейропептид, тестостерон) ни
ҳамда беморнинг иммун статуси аниқланади. Бу кўрсаткичларнинг
бузилиши 
оғриқ 
сезгисининг 
механизмида 
модулятор 
ва
медиаторларнинг 
қатнашишини 
аниқлаб, 
кейинчалик
фармакотерапия режаси ишлаб чиқилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling