Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

 
Қиёсий 
ташхислаш. 
Тригеминал 
невралгиядаги 
оғриқ
хуружларини, айниқса, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати ва
тишлардаги оғриқ сезгиларини пульпит ва периодонтитлардан
фарқлаш мумкин. Тишнинг клиник текшируви одонтодиагностик
ташхис қўйиш бобида жуда муҳим ҳисобланади. Айниқса,
анестетик (одатда, 1% ли новокаин, лидокаин ва тримекаин
эритмаси) лар периневрал йўл билан юборилганда, тегишли шох
сезгисининг пасайиши ташхислашда алоҳида аҳамият касб этади.
Қиёслаш 
учун 
рентгенологик, 
компьютер 
томографияси,
электрфункционал текширувлар, биокимёвий ва иммунологик
тестлар, электроодонтодиагностика усулларидан фойдаланилади.
Даволаш 
усуллари 
консерватив 
ва 
хирургик 
турларга
бўлинади. Консерватив усулларга қуйидагилар киради:
1) физик – Дарсонвал, Бернар токлари (диадинамиктерапия),
флуктуоризация, электрофорез ва б.;
2) дорили – витаминотерапия (В6, В12, никотин кислота),
седатив воситалар қўлланиши (седуксен, мепробат, триоксизан,
бром-мис микстураси). Несвижский усули бўйича натрий бромид
эритмаси ҳар куни 10 мл. дан вена ичига юборилади; бир курс
даволашга 25 та инъекция киради. Эритма концентрацияси аста -
секин 0,5 дан 10% гача кўтарилади. Айрим клиницистлар баъзи


254
ноодатий воситалар (бошқа гуруҳ қонни, инсулин, илон ва асалари
заҳари)ни қўллаб, тўқимали терапия ўтказишни тавсия қиладилар.
Карбамазепин (финлепсин), дифенин, тегретол, стазепин, баклофен
ҳамда эпилепсияга қарши воситалар ҳам жуда самаралидир.
Карбамазепинни ҳар куни 100 мг. (1/2 таблетка) дан бир кунда 3
маҳал, охирги 2 суткада – 200 мг. дан 3 маҳал ичилади. Агар самара
бўлмаса, дори дозаси 1200 мг. гача кўтарилади. Препаратни
пипольфеннинг 1 мл. 2,5 % ли эритмаси билан биргаликда қабул
қилиш мумкин. Кейинчалик препаратнинг антидепрессантлар
билан бўлган комбинациясини алмаштириш керак. Эпилепсияга
қарши препаратлар билан даволанганда, уларнинг таъсири вақт
ўтиши билан аста-секин кучсизланади, субтерапевтик доза
оширилганда эса, уларнинг салбий таъсири кучаяди. Томир тизими
касалланган 
беморларни 
даволашда 
вазоактив 
препаратлар
(трентал, кавинтон) ни ҳам қўллаш зарур.
Терапевтик даволашдан самара бўлмаганда, хирургик даволаш
усулига ўтишга тўғри келади. Маҳаллий тримекаинли блокада ва
вена ичига анестетикларни юбориш яхши самара беради. Нервнинг
юз суягининг маҳаллий кириш соҳасига 0, 5% ёки 1%ли анестетик
эритмани 5 мл. гача бўлган дозада 1 ҳафтада 2-3 марта юбориш
(15-20 инъекциялар) ҳам даволаш чоралари туркумига киради.
Триггер соҳаларда маҳаллий оғриқсизлантирувчи малҳамлардан
фойдаланилади.
Э. И. Кандели (1981) таснифига мувофиқ, қуйидаги операция
турлари ўтказилади:
1) уч шохли нервнинг учала шохида операция ўтказиш (нерв
танасини кесиш, алкоголизация);
2) уч шохли нерв тугуни ёки унинг сезувчи нерв илдизи
(кесиш, декомпрессия, электродеструкция) соҳасида операция


255
ўтказиш;
3) уч шохли нервнинг ўтказувчи йўлларида, унинг сенсор
соҳаларида ўтказиладиган хирургик муолажалар.
Хирургик усуллардан алкоголизация ёки нервни кесиш
авваллари кенг қўлланган. Ҳозирги вақтда консерватив даволашдан
самара бўлмагандагина, фақат қарияларда қўлланилади. Уч шохли
нервнинг зарарланган шохига 2-4% ли новокаин, тримекаин ёки
лидокаин билан 80% ли этил спиртли аралашмаси (0,5 мл. дан кўп
эмас) эндоневрал юборилади. Нервда ҳосил бўлган дегенерация
унинг ўтказувчанлигини бузади. Спиртни периневрал юбориш нерв
дегенерациясини келтириб чиқармайди. Балки невропатия ҳам
қўшилиб, оғриқли ҳолатни кучайтиради. Алкоголизациянинг
самарадорлиги навбатдаги муолажалардан сўнг камаяди ва
ремиссия даври қисқаради. Бундан ташқари, алкоголизацияни кўп
ўтказиш яқин жойлашган вегетатив тугунларни қўзғатади ва
ганглиотит ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Бунда ҳам уч
шохли нерв невралгиясининг кўрсатмаларида оператив аралашув –
юз периферик нервлари ва унинг толаларини мия асосида кесиш
ўтказилади.
Уч шохли нервнинг перкутор стреотоксик деструкцияси
самарадор усуллардан бири ҳисобланади. У, уч шохли нервнинг
сенсор илдизини йўқотиб, тактил сезувчанлигини сақлашга
асосланган коагуляцияга таянади. Одатда, 2 тадан 8 тагача
коагуляция тадбири ўтказилади (Л. Я. Ливщиц, 1965; К. Я. Оглезнев,
Ю. Я. Григорян, 1989; J. Hipp, 1988).
Уч 
шохли 
нерв 
сезувчи 
илдизининг 
гидрометрик
деструкцияси замирида унинг 95 С0 ҳароратда дистилланган сув
ёрдамида емирилиши ётади.
J. 
Hipp 
кўрсатмасига 
кўра, 
невралгияни 
даволашда


256
термоневролиз ва термоганглиозис кўпинча самарали натижа
беради. Глицерол билан ризолис ҳам қўлланилади. Глицеринли
инъекцияни 
тери 
орқали 
ретрогассерал 
ўтказишда 
нерв
иннервациялайдиган соҳада сезувчанлик бир оз вақтдан сўнг
камайиб, оғриқ синдроми кескин тушади. Уч шохли нерв
илдизининг микроваскуляр декомпрессияси самарадор хирургик
усул ҳисобланади. Унга бош суягининг орқа чуқурчасини
трепанация қилиш ва уч шохли нерв илдизи, юқори мияча
артерияси ва юқори тош венани тафтиш қилиш кабилар киради.
Нерв ва томир компрессиясида ўтказиладиган декомпрессия
операцияси уч шохли нервнинг периферик шохини калла ёки юз
суяклари каналларидан ажратиш йўли орқали амалга оширилади.
Уч шохли нервнинг периферик шохлари ва унинг шохчаларини
резекция қилиш ҳар доим ҳам самарали бўлавермайди, яъни
бундай операцияларнинг 30-40% ида рецидив кузатилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling