Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Тиклов операцияларини режалаштириш


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Тиклов операцияларини режалаштириш. Юз ва жағларни
тиклов хирургияси маҳаллий тўқималар, оёқчали лахтак, Филатов
банди ва тўқималарни эркин кўчиришга асосланган услубларни ўз
ичига олади.
Тиклов операциялари тиббий кўрсатмалар ва олдиндан
тузилган режа бўйича бажарилиши шарт. (А. Э. Рауэр, НМ.
Михельсон).
Тиклов операцияларига кўрсатмалар, пластика усули ва
оғриқсизлантириш тури (умумий ёки маҳаллий) ни танлаш, асосан,
нуқсон ёки деформациянинг ҳажми ва характерига, бемор
организмининг индивидуал хусусиятларига, ёшига ва унинг
ҳаётини таъминловчи тизимлар сақланганлигига кўп жиҳатдан
боғлиқ.
Юз-жағ соҳасининг деформацияси ва нуқсонларини оператив
йўл билан бартараф этишга қарши кўрсатмалар сифатида руҳий
касалликлар, сил касаллигининг очиқ шакли, захмнинг бошланғич
босқичи, қон касалликлари, хавфли ўсмалар ва ОИВ инфекциясини
санаб ўтиш мумкин. Шифокор беморнинг руҳий ҳолатини
профессионал мутахассис нуқтаи назаридан жиддий ўрганиши ва
холисона 
баҳолаши 
керак, 
баъзи 
ҳолларда 
психоневролог
маслаҳатини ўтказиш ҳам мақсадга мувофиқдир.
Операциянинг энг муҳим шартлари:
1) Деформация 
ёки 
нуқсонни 
чуқур 
ўрганиш. 
Бунда
нуқсоннинг жойлашуви, шакли ва ҳажми (эни, узунлиги ва
чуқурлиги) ни, қайси тўқималар йўқлиги ёки нобуд бўлганлигини
аниқлаш лозим. Операция режасини тузиш деформация ёки нуқсон
таҳлили асосида хирургнинг масалани уч ўлчамда еча олиш
қобилияти, яъни қайта тикланаётган аъзо ҳажми (катталиги ва


284
шакли) ни стереоскопик тасаввур қила олиши билан боғлиқ. Бунинг
учун турли аъзолар орасидаги ўзаро муносабатни яхши билиш
лозим.
2) Яхшилаб ўйланган, пухта режа тузиш.
3) Операция усулларини билиш.
Пластик операцияларни режалаштириш вазифаси ўзида
оператив даволашнинг мақсадига мувофиқ равишда, анатомик,
функционал ва эстетик натижага эришиш учун бир қатор
тадбирларни 
ўтказишни 
мужассамлаштиради. 
Бунинг 
учун
қуйидаги эътиборга олинади:
1) операция босқичлари сонининг камлиги;
2) пластик материалнинг тежаб ишлатилиши;
3) бемор учун энг кам ноқулайликлар туғдириш йўлидан
бориш;
4) тўлиқ реабилитациянинг энг тез муддати.
Даволаш режасини тузиш тўлиқ анатомик, функционал ва
эстетик самара олиш мақсадида энг муҳим ва мақсадга лойиқ
жарроҳлик усулини танлашга асосланган. Бунга эришиш учун,
биринчи навбатда, қуйидагиларни ҳисобга олиш керак: қанча
миқдорда ва қандай пластик хомашё керак; пластика усулининг
қайси тури мақсадга мувофиқ; кўп босқичли даволашда аниқ
оператив ёндашиш услуби ва уларни ўтказиш тартибини танлаш.
Хирургик даволашни тўғри режалаштириш учун шифокор юз
тузилишининг асосий хусусиятларини яхши билиши ҳамда
етишмаётган қисмларни чизмада чиза билиши керак. Юз
аъзоларини конструкциялашда улардаги тўқималарнинг тузилиш
хусусиятлари ва умумий уйғунлик (гармония)ни ҳисобга олган
ҳолда антропометрияни пухта билиш муҳим роль ўйнайди (102 -
расм). Операцияларни режалаштиришда юз суратлари, ниқоб


285
(маска) лар, моделлар, эскизли чизмалар тайёрланади.
Расм 102. Юзнинг асосий антропометрик мўлжал чизиқлари
(чизма)
1-пешонада – соч илдизи чегарасида; 2-лямбдасимон чок
ўртасида; 3-глабеллада; 4-бурун илдизи асосида; 5-бурун суяклари
ўртасида; 6-бурун суяклари асосида; 7-буруннинг олдинги асоси
остида; 8-юқори лаб чегарасида; 9-пастки лаб қирғоғида; 10-даҳан
ости эгатчаси чуқурлигида; 11-даҳаннинг максимал бўртиб чиққан
нуқтасида.
Тиклов операцияларини ўтказишда юз ва тананинг бошқа
қисмларида ўтказиладиган кесмаларнинг асосий қоидаларига
қатъий риоя қилиш, лахтакларни математик моделлаштиришдан
фойдаланиш, тўқималардаги турли қатламларнинг хусусиятларини
ҳисобга олиш лозим. Юзнинг бир неча анатомик қисмларидаги
мураккаб 
ёки 
қўшма 
юз 
нуқсонларини 
бартараф 
этиш
вариантларини аниқлашда компьютер хизматидан фойдаланиш
зарур.
Тўқималар билан ишлашда хирургнинг асосий эътибори
ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга қаратилган бўлиши
лозим. Чунки кўпгина пластик операциялар тўқимада қон
айланишининг бузилиши билан, шунингдек, уларни янги жойга
кўчириш 
вақтидаги 
деваскуляризация 
билан 
кечади. 
Қон
айланиши бузилган тўқима микроорганизмлар таъсирига тез
сезувчан 
бўлиб 
қолади 
ва 
бу 
девитализация 
жараёнини
кучайтиради. Тўқима турли тузилишга эга бўлганлиги учун


286
хирургик амалиёт вақтида иложи борича максимал даражада
эҳтиёт қилиниши лозим.
Атравматик операция термини бу ерда шартли қўлланилган,
чунки ҳар қандай хирургик амалиёт ҳужайранинг зарарланиши
билан кечади. Кўп йиллик хирургик ва ҳозирги замон тажрибалари
шуни кўрсатадики, ўткир асбоб билан юзага келган жароҳатда
тўқималар тез фурсатда битади. Дағал жароҳатларда эса аксарият
ҳолатларда тўқималар некрозга учрайди. Микрохирургик техника
асбобларининг ишлаб чиқилиши операцияларнинг анча енгил
ўтишига ёрдам берди. Пластик материални шакллантиришда
хирургнинг асосий иш қуроли скалпель ва қайчи ҳисобланади.
Алмаштириладиган тиғдам (лезвия) лардан фойдаланиш анча
қулай ҳисобланади.
Пластик материал ҳосил қилинаётган маҳалда бандни
кўчиришга халақит бераётган барча қон томирлари ва нерв
томирлари бир хил узунликда кесилади, лекин бу ишни
эҳтиёткорлик 
билан 
қилган 
маъқул. 
Жароҳат 
четларини
кенгайтириш 
операция 
майдонининг 
тафтиш 
қилинишини
осонлаштиради.
Гемостаз сифатига аҳамият бериш ҳамда чок қўйиш
техникасига риоя қилиш бу борада муҳим ўрин тутади. Айни
пайтда, 
тўқималар 
тортилиши 
кузатилмаслиги, 
операцияда
жароҳатни қаватма-қават тикиш ва беморнинг операциядан
кейинги парваришини адекват олиб боришга ҳам жиддий эътибор
бериш зарур. Пластика усулининг самарадорлигини ошириш учун
атравматик 
игналар, 
асептик 
чок 
материаллари, 
фермент,
антибиотик, биовоситалар тутувчи боғламлардан ва гемостаз учун
электрокоагуляция усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Операциядан кейинги даврда патогенетик асосланган терапиядан


287
(антибактериал 
ва 
биологик 
фаол 
воситалар,
десенсибилизацияловчи моддалар, антикоагулянтлар ва б.) ҳамда
физиотерапевтик даволаш усулларидан фойдаланилади.
Шундай қилиб, тиклов операцияларини тўғри режалаштириш
ва рационал операция усулини танлаш даволаш пластикасининг
ижобий ўтказилишини белгилайди. Унинг самарадорлиги қайта
тикланган тўқима ва аъзоларнинг анатомик шакли, функцияси ва
эстетик бутунлик даражасига қараб баҳоланади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling