Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Тиш чиқиши касалликлари
Тиш ретенцияси– турли сабаблар туфайли тиш чиқиш жараёнининг тўхтаб қолиши натижасида кузатилади. Этиология. Тиш ретенцияси шаклланишига қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкин: ирсий омиллар; ички секретор безлар фаолиятининг бузилиши; сут тишларида жойлашган инфекция ўчоқлари; қўшни тишларнинг нотўғри жойлашиши; тиш ўрнининг қўшни тиш томонидан эгалланиши; икки қўшни тиш илдизларининг бирикиб кетиши; жағлар деформацияси; тишнинг атроф тўқималар билан бирикиб кетиши; тишнинг ўзининг нотўғри жойлашиши. Кўп вақтда юқориги қозиқ тиш, пастки жағдаги «ақл» тиши ҳамда кичик озиқ тишлар ретенцияга учрайди (бу ҳолат кўпинча сут тишлари вақтидан олдин олинганда тиш қаторида жой етишмаслиги ёки жағларнинг нотўғри шаклланиши натижасида юзага келади). Ретенцияланган тишлар қўшни тишнинг илдиз ҳамда бўйин қисмига тиралиб қолиши натижасида, уларда эмаль ва дентин қатламини емириб, пульпани некрозга олиб келувчи ётоқ яралар ҳосил қилади. Мана шу ташқи кўринишидан соғлом кўринган бундай тишлар узоқ вақт давомида оғриб беморларни безовта қилиши мумкин. Бундан ташқари, ретенцияланган тишлар гаймор бўшлиғида жойлашиб, сурункали одонтоген гайморитларни келтириб чиқириши мумкин. Ретенция шакллари: тўлиқ ва нотўлиқ. 52 Тиш қисман, яъни нотўлиқ ретенцияланганда тиш тож қисми шиллиқ қават билан тўлиқ қопланмаган ҳолатда бўлади. Тўлиқ ретенцияда эса тиш усти бутунлай бекилган бўлиб, у оғиз бўшлиғида мутлақо кўринмайди. Тўлиқ ретенцияда тиш фақатгина шиллиқ қават ёки суяк тўқимаси билан аралаш ҳолатда ҳамда тўлиқ суяк тўқимаси билан қопланган бўлиши мумкин (расм 18). Расм 18. а) пастки 8 - тишнинг нотўлиқ ретенцияси; б) пастки 8-тишнинг нотўлиқ ретенцияси тарқалган илдиз олди халтачаси билан; в) шиллиқ қават билан қопланган тишни тўлиқ ретенцияси; г) шиллиқ қават ва суяк билан қопланган тишни тўлиқ ретенция; д) тишни тўлиқ суякли ретенцияси. Тиш нотўлиқ ретенцияси. Тишнинг жағ суяги тўқимаси ёки шиллиқ қаватдан нотўлиқ чиқиши юқори жағдаги қозиқ тиш, иккинчи кесувчи, пастки ва юқори жағдаги “ақл” тишлари соҳасида кузатилади. Клиникаси. Нотўлиқ ретенцияланган тиш альвеоляр ўсиқнинг қайсидир қисмидаги милк шиллиқ қаватидан ёриб чиққан тишнинг маълум бир тож қисмларининг оғиз бўшлиғида пайдо бўлиши билан характерланади. Чиқиб келаётган тишнинг тож қисмига тегиб турадиган шиллиқ қаватнинг доимий равишда жароҳатланиши натижасида шу тиш атрофида яллиғланиш жараёнлари вужудга келади. Баъзан эса нотўлиқ ретенцияланган тиш юқори ёки пастки жағнинг альвеоляр ўсиғидаги яллиғланиш жараёни кетаётган ўчоқларда аниқланади. Текширувлар натижасида альвеоляр ўсиқ кенгайганлиги 53 ҳамда усти қизарган ва шишган шиллиқ қават билан қопланганлиги аниқланади. Ташхис. Ташхис касалликнинг клиник кечиши ҳамда рентген текшируви натижаларига асосланган ҳолатда қўйилади. Рентген тасвирида (расм 19). жағлар танаси альвеоляр ўсиғида жойлашган тиш аниқланади. Тож қисми қисман ёки тўлиқ суяк тўқимаси билан қопланган бўлади. Нотўлиқ ретенцияланган тиш кўпинча ўз жойидан силжиган бўлади, бундай кўриниш, айниқса, пастки «ақл» тишларида кузатилади. Кўпинча, ярим ретенцияланган тишлар, масалан, 32 | 23 тишлар танглай томондан, 5 4 3 | 3 4 5 тишлар эса–даҳлизнинг юза томонидан ёриб чиқиши кузатилади. Расм 19. Тишларни нотўлиқ ва тўлиқ ретенцияларини рентгенологик кўриниши: а, б, в, д) – нотўлиқ ретенция; г, е) –тўлиқ ретенция. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling