Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Илдиз учи резекцияси. Илдиз учи резекцияси, периодонт
тўқимасидаги сурункали деструктив яллиғланиш жараёнларини бартараф этиш имкони бўлмаганда ҳамда шу тишларни консерватив усулда даволаб бўлмайдиган ҳолларда (илдиз каналлари қийшиқ ёки унда ёт тананинг бўлиши) ўтказилади. Баъзи ҳолларда бундай хирургик ҳаракати илдиз учига меъёридан ортиқ пломба хом ашёси юборилганда ёки консерватив даволашдан кейин орадан бир йил ўтган бўлишига қарамасдан, деструктив ўчоқда регресс (яхшиланиш) кузатилмаганда амалга оширилади. Илдиз учи резекцияси кўпинча бир илдизли тишларда амалга оширилади, лекин бу операцияни катта ва кичик озиқ тишларда ҳам юқори натижаларга эришган ҳолда амалга ошириш мумкин (Шаргородский А. Г., 1985) Хирургик ҳаракатдан олдин юқори жағ бўшлиғидан, пастки 65 альвеоляр нерв ва даҳан тешигидан бошлаб 4 мм. ҳажмдаги суякнинг етарли эканлигини аниқлаш ва рентгенологик ташхис ўтказиш зарур. Ўткир ёки сурункали периодонтитнинг хуружланиши, тишнинг сезиларли қимирлаши, тиш тож қисмининг емирилиши ҳамда пародонтнинг турли касалликлари илдиз учи резекциясини ўтказишга кўрсатма бўла олмайди. Операцияга тиш аввалдан тайёрланган бўлиб, унда илдиз каналига кимёвий ва механик ишлов берилган ҳамда доимий пломба билан пломбаланган бўлиши лозим. Бундай ҳолатларда металл ёки гуттаперчали штифтлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Хирургик ҳаракат юқори ёки пастки жағда альвеоляр ўсиқнинг ташқи юзасида шиллиқ қават ва суяк усти пардасида ёйсимон, трапециясимон ёки чизиқли кесув ўтказишдан бошланади (расм 28). Шундан сўнг шиллиқ қават–суяк усти пардали лахтак ажратилади (бу лахтак остеотомия ўтказиладиган соҳани тўлиқ қоплаши зарур). Кўпинча сурункали яллиғланиш жараёни кечаётган соҳаларда илдиз учини қоплаб турувчи ташқи суякли пластинка емирилган ҳамда у суяк усти пардаси билан бевосита боғланган бўлади. Бундай ҳолатларда шиллиқ–қават суяк усти пардали лахтак ўз атрофидаги бириккан тўқималардан скальпель ёрдамида аста-секин ажратилади. Йирик шарсимон ёки фиссурали бор билан альвеола деворида шакллантирилган (ёки аввалдан шаклланган) дарча очилади. Фенетрациядан сўнг грануляцион тўқима билан қопланган илдиз учи яланғочланади. Фиссурали бор ёки кўндаланг фреза ёрдамида илдиз учида шаклланган гранулёма ва грануляцион тўқималар кесиб олиб ташланади. Бўшлиқдаги грануляцион ва юмшаган суяк тўқималари қириб, тозалаб ташланади. Агар илдиз чўлтоғи (культяси) бўшлиқ юзасига бироз туртиб чиққан бўлса, у 66 ҳолда фреза ёки йирик шарсимон бор билан текисланади. Илдиз каналига ўтиш қийинлашган бўлиб, уни пломбалаш имкони бўлмаган ҳолларда, илдиз канали ретроград усулида пломбаланади. Бунинг учун фреза ёрдамида илдиз чўлтоғининг эгилган қисмлари бирмунча текисланиб, унча катта бўлмаган шарсимон бор ёрдамида канал бўшлиғи кенгайтирилади, шундан сўнг тескари конуссимон бор билан бўшлиқ шакллантирилиб, кумушли амальгама билан тўлдирилади (Васильев Г. А., 1972) ва илдиз учи «БФ» елими ҳамда фурапласт билан қопланади (Левкович А. Н., 1990). Бундан ташқари, гуттаперчали штифт, майда ўлчамли гироксиапол, остим-100 препаратларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Илдиз учи резекцияси вақтида уни ўтказиш жойининг тўғри аниқланиши зарур бўлиб, шу соҳада тиш канали кўпгина тармоқлар бериши мумкин (битта илдиз каналидан 10 тагача тармоқ). Булардан ташқари, илдиз учи резекцияси бурчаги аниқланиши шарт. Расм 28. Юқори марказий кесувчи тишнинг илдиз учи резекцияси босқичлари (чизма ҳолида): а) ёйсимон кесув; б) трапециясимон кесув; в) шиллиқ қават – суяк усти пардали лахтакни ажратиш; г) ташқи деворнинг шарсимон бор ёрдамидаги трепанацияси; д) илдиз учи резекциясини ўтказиш ва гранулёмани олиб ташлаш; е) шиллиқ қават – суяк усти пардали лахтакни жойига қўйиш ва тугунли чоклар ёрдамида маҳкамлаш Илдиз учи резекцияси вақтида турбинкалардан – паст тезликда, борларнинг эса – қаттиқ қотишмали фрезаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Профилактика мақсадида суяк 67 тўқимасининг зарарланмаслиги учун уни совутиб туриш тавсия этилади. Илдиз учи резекциясининг тўғри бурчак остида бажарилаётганлигини текшириш учун капрол ёки 1%ли метилен кўки эритмаси билан тўлиқ гемостаз ўтказилиши талаб этилади. Канал тармоқларининг барча ёриқлари ретроград усулида пломбаланиши керак. Суяк бўшлиғи синчиклаб кўздан кечирилиши (унинг чуқурлиги 2,5–3 мм. дан кичик бўлмаслиги лозим), жароҳат 0,12% ли хлоргексидин ёки 0,2% ли корсодил эритмалари билан ювилиб, гидроксилапатит ва бошқа остеогенезни кучайтирувчи биоматериал билан тўлдирилади. Янада пишиқроқ мустаҳкамлаш мақсадида эндооссал имплантат ёки стабилизаторлардан фойдаланиш мумкин, бунда имплантатлар резекция ўтказилган канал ёриқлари орқали ўтказилиб, бўшлиқнинг қарама-қарши томондаги деворига мустаҳкамланади. Шиллиқ қават–суяк усти пардали лахтак жойига қўйилиб, хромланган кетгут ёки полиамид иплари ёрдамида тугунли чоклар қўйилиб, мустаҳкамланади. Операциядан кейинги пайдо бўладиган гематомаларнинг олдини олиш учун лабга, бевосита операция ўтказилган соҳага 2-3 соатга муз солинган халтача ҳамда 10-12 соатга босиб турувчи боғлам қўйилади. Операциядан сўнг пайдо бўладиган оғриқларни босиш учун беморларга аналгин, амидопирин, тоза ёки таркибида кофеинли фенобарбитал бўлган фенацетин каби препаратларни ичиш тавсия этилади. Илдиз учи резекцияси бир қатор хусусиятларга эга. Юқори жағдаги биринчи ва иккинчи кесувчи тишларда – бурун бўшлиғига кичик озиқ ва биринчи катта озиқ тиш, баъзан эса – қозиқ тишлардаги илдиз учи резекцияси вақтида тасодифан юқори жағ бўшлиғига тушиб қолиш ҳолатлари кузатилади. Бундай 68 асоратларнинг олдини олиш учун рентген тасвири орқали тишлар билан бўшлиқларнинг ўзаро муносабатини кўзда тутган ҳолда, операция вақтида ҳам грануляцион тўқима жуда эҳтиёткорлик билан олиниши зарур. Юқоридаги қозиқ тишларда – милк эгатидан пастда, пастки қозиқ тишларда эса – милк эгатидан юқорида кесув ўтказилади, бунда ўша ерда жойлашган қон томирлари зарарланишининг олди олинади. Пастки кичик озиқ тишлар ва биринчи катта озиқ тишларда ҳам шу қоидага асосланган ҳолда, даҳан ости чуқурчасидан чиқадиган нерв ва қон томирларини ҳисобга олган ҳолатда кесув ўтказилади ҳамда лахтак даҳан ости чуқурчасидан чиқувчи шу номли нерв толалари ва қон томирлари кўрингунича ажратиб борилади. Шундан сўнг шиллиқ қават–суяк усти пардали лахтак орқага тортилиб, даҳан ости чуқурчасидан юқорироқда резекция қилинадиган тиш катагининг ташқи деворида трепанация ўтказилади. Агар бунинг иложи бўлмаса, даҳан нерви ажратиб олинади ва унинг илмоғини остеотомия соҳасида пастга ва олдинга тушириш тавсия этилади. Бундан ташқари, юқориги катта озиқ тишларда суяк қатламининг қалинлигини ҳамда илдизларнинг пастки жағ канали билан муносабатини ҳам ҳисобга олиш зарурдир. Юқориги биринчи катта озиқ тишларда трепанация, асосан, лунж илдизларида ўтказилади. Агарда консерватив даволаш чоралари танглай илдизида муваффақиятсиз ўтказилган бўлса, у ҳолда илдиз учи резекцияси танглай томондан амалга оширилади. Юқориги иккинчи катта озиқ тишларда операциядан олдин тиш каналлари сони рентген тасвири орқали ёки пломбалаш вақтида аниқланиши зарур. Агарда фақатгина битта канал аниқланган бўлса, у ҳолда – илдизлараро тўсиқнинг, ундан сўнг эса – иккинчи илдизнинг резекцияси ўтказилади. 69 Хирургик ҳаракати вақтида қаттиқ танглай суяк пластинкасининг перфорацияси юз бериши мумкинлигини эътибордан қочирмаслик лозим. Тасодифан бурун ёки юқори жағ бўшлиғи очилиб қолганда, перфорацион ёриқни зондлаш ва тампонадалаш ўтказилмайди. Хирургик ҳаракати ҳамма қоидаларга биноан, илдиз учи резекцияси амалиёти ўтказилиб, суяк бўшлиғи грануляцион тўқималардан тозаланган ҳолда тугатилади. Перфорация соҳасига коллапол, коллапан (блок ҳолида) ёки лиофилизацияланган суяк пластинкаси қўйилиб, шиллиқ қават – суяк усти пардали лахтак ўз жойига қўйилгандан кейин чоклар билан мустаҳкамланади. Майдаланган аутосуяк кортикал қисм пластинкаси, лиофилизацияланган суяк қипиқлари, гидроксиапол ёки остим - 100 каби биоматериалларни қон билан аралаштирган ҳолатда резекция ўтказилган бўшлиқнинг тўлдирилиши яхши натижаларга олиб келади. Операциядан сўнг шу тишни 3-4 ҳафта давомида, тишлов вақтида унга тушадиган босимдан иложи борича озод этиш (яъни тишлов актида бу тишдан фойдаланмаслик) мақсадга мувофиқдир. Илдиз учи резекциясидан сўнг бу тишлар кўп йиллар давомида чайнаш актида қатнашиб, олиб қўйилмайдиган протезларда таянч тишлар вазифасини жуда яхши ўташи мумкин. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling