Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Илдизлараро гранулоэктомия усули – бу тиш бўшлиғи ёки
унинг каналларида перфорацион ёриқлар мавжуд бўлганда шу соҳадаги грануляцион тўқималарни олиб ташлашни кўзда тутувчи хирургик ҳаракатидир. Хирургик ҳаракати худди илдиз учи резекцияси сингари кетма-кетликда амалга оширилади (расм 29). Расм 29. Илдизлараро гранулоэктомия: а) шиллиқ қават – суяк усти пардали лахтакни ажратиш; б, в) 70 илдизлараро грануляцион тўқималарни олиб ташлаш ва илдиз каналини ретроград усулда пломбалаш; г) лахтакни ўз ўрнига қўйиб, кетгут билан маҳкамлаш. Некротомия ўтказилиб, перфорацион ёриқлар ретроград усулида пломбалангандан сўнг, илдизлараро ҳосил бўлган бўшлиқ биоматериаллар билан тўлдирилади ва жароҳат ўрни тикилади. Тишни сақлаб қолишга қаратилган операциялар ва бир вақтнинг ўзида биоматериаллар билан пластика ўтказиш тишни сақлаб қолиш ҳамда инфекция ўчоқларини бартараф этиш мақсадида ўтказилади (Робустова Т. Г., 1998; Григорьянц Л. А., 1999). Сурункали периодонтит касалликларининг олдини олиш – эндодонтик даволашнинг тўғри ўтказилиб, ўша тишга тушадиган функционал босим тарқалишида қулай шароит яратиб беришдан иборат. Амалиёт натижасида олинган кўпгина ижобий натижалар шуни кўрсатадики, реплантация, тезкор имплантация, тиш гемисекцияси ва ампутацияси ҳамда илдиз учи резекцияси каби хирургик ҳаракатининг амалда кенг қўлланилиши яхши натижаларга олиб келади. Сурункали периодонтитлар — хавфли касаллик бўлиб, организмдаги сенсибилизация жараёнини кучайтириши ҳамда турли юқумли касалликларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин. Ушбу маълумотлар А. Н. Левкович ва Э. С. Овезовалар ўтказган текширувлар натижасида олинган бўлиб, мазкур текширувларда бу жараёнлар инфекцион-аллергик жараёнларнинг чуқурлашувига ҳам олиб келиш ҳолатлари кузатилган. Айрим муаллифлар маълумотларига кўра, сурункали периапикал ўчоқлар сил касаллиги (туберкулёз) инфекциясининг манбалари бўлиши мумкин, дея ҳисобланади. В. Н. Шелковский, А. Dajani, C. Word ва S. 71 Heimdahl, J. Hupp ҳамда барча ҳаммуаллифларнинг қайд қилинган текширув натижаларида миокардит ва эндокардит каби баъзи яллиғланиш жараёнлари, ўша организмдаги сурункали одонтоген яллиғланиш ўчоқлари натижасида келиб чиқиши ҳақида маълумотлар келтирилган. Сурункали периодонтит касалликларини даволашда зарарланган тишларни олиш орқали патологик ўчоқларни бартараф этиш кўп ҳолатларда суяк атрофиясига сабаб бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда тишнинг окклюзион тишловдаги тиш-жағ сегментининг кейинги ролини инобатга олиш зарурдир. Шу омилларни ҳисобга олган ҳолда, юқоридаги операциялар билан бир вақтда, биоматериаллар ёрдамида альвеола катаги пластикасини ҳам ўтказиш тавсия этилади. Бундай ҳолатларда шиллиқ қават – суяк усти пардали лахтакни альвеола катагига жойлаштирилган биоматериалларни қоплаб туришга етарли даражада ҳосил қилиш лозим бўлиб, зарур ҳолларда унинг ҳажмини кенгайтиришга ҳам рухсат этилади. Тиш реплантацияси— бу тиш олингандан кейин, уни яна ўз ўрнига жойлаштириш операцияси бўлиб, тишда консерватив даволаш муолажаларини ўтказиш имкони бўлмаган ҳолатларда ёки тишнинг травматик чиқиш ҳолларида ўтказилади. Тиш реплантациясини бир босқичда, яъни олинган тиш илдиз каналларига қоидага биноан ишлов берилиб, уни таркибида цемент тутувчи пломба билан пломбалангандан сўнг яна ўз ўрнига қўйиш орқали амалга ошириш мумкин. Кечиктирилган тиш реплантацияси ўтказиладиган бўлса, тишни антибиотикли эритмага солиб, бирмунча вақтга музлатгичга қўйиш мумкин. Бир неча соат ўтгандан сўнг, илдиз каналига ишлов берилиб, пломбаланади ва тиш ўз ўрнига қўйилади. Тиш реплантацияси 72 ўтказилгандан сўнг унинг ўз ўрнига мустаҳкамланиб кетиши оғиз бўшлиғидаги инфекцияларга ҳам боғлиқ. Шунинг учун бу операцияни ўтказишдан олдин шифокор-стоматолог томонидан барча тишлар текширувдан ўтказилиб, тиш тошлари, тиш карашларидан тозаланади ва кариесли тишлар даволанади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling