Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Имплантациянинг асосий муаммолари
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Имплантациянинг асосий муаммолари. Имплантатлар ва
суякнинг бир - бирига таъсири. Барча имплантатларнинг такдири таянч суякларнинг мослашуви ва турғунлигига боғлиқдир. Имплантат ва суякларнинг ўзаро таъсирланишининг иккита асосий тури мавжуд бўлиб, у имплантация вазифасини ва вақтини белгилайди. Бирида – имплантатнинг суяк билан тўғридан-тўғри зич бирлашиши – остеоинтеграцияси, иккинчисида эса – имплантат ва суякнинг фиброз тўқима ёрдамида бирлашиши (фиброинтеграция) кузатилиши мумкин (Расм 32). Бундай имплантатга адекват оғирлик (босим) таъсирида унинг ҳаракати кам бўлади ва у узоқ вақт давомида яхши фаолият кўрсатиши мумкин бўлади. Шу билан бир қаторда, имплантат атрофида оғирлик (босим) ҳамда бошқа омиллар таъсирида бириктирувчи тўқима билан тўлган бўшлиқнинг кенгайиш ҳодисаси кузатилади, бу эса, ўз навбатида, мосламанинг ҳаракатчанлигини келтириб чиқаради ва милк чўнтагининг ҳосил бўлишига ҳамда кейинчалик имплантатнинг кўчишига олиб келади. Имплантатнинг яшаб кетиши ва унинг ишончли фаолиятининг асосий шарти – бу биомослашишдир. У имплантатнинг кимёвий хоссалари билан аниқланади. Кейинги йилларда амалиётда қўлланилаётган титан, унинг алюминий ва ванадий билан қотишмаси, кобальт, хром ва молибден 80 қотишмалари ҳамда биокерамикалар билан ҳам биомослашишларнинг яхши натижаларига эришилмоқда. Тўқималарнинг имплантацион қурилма ва унинг фаолият кўрсатиш давридаги реакцияси асосан қўлланиладиган хомашёнинг кимёвий жиҳатдан софлиги билан белгиланади. Расм 32. Биологик остеоинтеграция (Branemark P. – I. et al. , 1985). а) суяк ва имплантат бурама нисбати: 1–суяк ва имплантат орасидаги мустаҳкам контакт; 2-суяк ва имплантат орасидаги гематома; 3–остеотомияда суякнинг ҳарорат билан боғлиқ ва механик жароҳати; 4–бошланғич жароҳатланмаган суяк 5-имплантат; б) суяк тўқимасининг битиши: 6- гематоманинг суяк тўқимасига трансформацияланиши; 7-реваскуляризация, де -ва реминерализация; в) имплантат устининг янги ҳосил бўлган суяк билан тўғридан-тўғри, бевосита туташуви; 8-босим остида ҳосил бўлган суяк чегаралари; г) остеоинтеграция бўлмаслиги ва имплантат билан суяк орасида реминерализацияланган бириктирувчи тўқима ҳосил бўлиши; 9- деминерализацияланган бириктирувчи тўқима. Имплантациянинг муваффақиятли чиқишида асептика ва антисептика коидаларига ироя килиш (операция техникасига риоя қилиш, тиббий асбоб (инструмент) ва материалларнинг стерилизацияси, тиббий қўлқопда ишлаш ва бошқалар) катта аҳамиятга эга. Имплантатда эпителиал чўнтакнинг ҳосил бўлиши. Имплантацияда асосий эътиборни имплантатнинг альвеоляр устки ва альвеоляр ички қисмлари чегарасидаги шиллиқ қават ҳолатига қаратиш керак. Имплантатнинг турғун функционал ҳолати учун 81 имплантатда, зарарланмаган тишлардан фарқли равишда, милк чўнтагининг ўрнига, чўнтакларнинг ҳосил бўлишига қаршилик қилувчи зич фиброз тўқима ҳосил бўлади. Ортопедик мосламаларда имплантатларнинг фаолиятида маълум бир юкламаларнинг ортиб кетиши, қониқарсиз гигиена ва бошқа сабаблар суякнинг емирилишига, милкнинг яллиғланишига ва натижада патологик милк чўнтакларининг ҳосил бўлишига олиб келади. Милк чўнтаклари кўпинча ясси, камроқ ҳолларда цилиндрсимон шаклдаги имплантатларда вужудга келади: бундай хавф остеоинтеграциядан кўра фиброинтеграцияда кўпроқ бўлади. Чўнтаклар кўпинча суяк усти пардаси остки имплантатларида ҳосил бўлади. Окклюзия имплантатнинг вазифаси, унинг турғунлиги ва узоқ муддат сақланишига тўғридан-тўғри таъсир этади. Имплантатнинг конструкцияси адекват кучни ва унинг йўналишини ўзида мослаштира олиши керак. Шунинг учун ортопед-стоматолог ортопедик даволашнинг кейинги босқичида окклюзион кучларни ва уларнинг йўналишини ҳам эътиборга олиши зарурдир. Фақат шундагина суяк, имплантат ва ортопедик қурилма ўртасида тўғри функционал таъсирланиш бўлишига имкон яратилади. Имплантат мосламасининг танланиши имплантация кераклигини тасдиқловчи умумий ва маҳаллий клиник маълумотлар, қўшимча текшириш усулларига асосланган бўлиши шарт. Имплантациядаги клиник вазиятлардан бири – бу битта тишнинг йўқотилганлигидир. Бунда альвеоляр ўсиқ суякларининг етишмаслиги ёки нуқсон четларидаги тишлар орасида масофа кичик бўлиши мумкин. Бундай тишларни тиш протезига киритмаслик имкониятлари ва ечиладиган мини- протезларнинг 82 камчиликлари имплантациянинг нечоғли долзарб ва зарур эканлигини кўрсатади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling