Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Имплантатларнинг бошқа кўринишлари


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Имплантатларнинг бошқа кўринишлари. Суяк усти пардаси
остига қўйиладиган имплантатлар. Суяк усти пардаси остига
қўйиладиган имплантатлар конструкцияси альвеоляр ўсиқ ва жағ
танасига 
таянади. 
Бундай 
имплантатлар 
конструкцияси
атрофияланган суякка ёки суякка суяк ичи имплантатлари қўйиб
бўлмайдиган ҳолатларда қўйилади. Суяк усти пардаси остига
қўйиладиган турлари тўлиқ ва қисман имплантатларга бўлинади.
Қисман тури чегараланган соҳага, тўлиқ тури эса альвеоляр ўсиқ
ёки жағ танасига қўйилади. Имплантат бошча, бўйин ва таянч
қисмига бўлинади (расм 38).
Таянч қисми вестибуляр ва орал елкали шохлардан ҳамда уни
барқарорлаштирувчи (стабилизацияловчи) ва мустаҳкамловчи
(фиксацияловчи) элементлардан иборат. Имплантатнинг таянч
қисми суяк усти пардаси ва шиллиқ қават билан қопланади. Вақт
ўтиши билан имплантат фиброз тўқима воситасида суяк билан
туташиб кетади. Бу ҳолат имплантат қўйилгандан сўнг 2-3 ойдан
кейин юз беради. Имплантат бошчаси эса суяк усти пардаси орқали
милкдан чиқиб туради. Уни аввал каппа тугмали элементга
алмаштирилади.
Расм 38. Суяк усти пардаси ости имплантатлари.
Суяк усти пардаси остига қўйиладиган имплантатларни
ўрнатишга оид жарроҳлик аралашуви бир қатор ўзига хос
жиҳатларга 
эга. 
Бемор 
операцияга 
тайёрлангандан 
сўнг


105
инфильтрацион ва ўтказувчи оғриқсизлантириш остида альвеоляр
ўсиқ ёйи бўйлаб суяккача кесув ўтказилади. Суяк усти–шиллиқ
қаватли 
лахтак 
икки 
томонга 
ажратилади 
ва 
суяк
яланғочлангандан сўнг, жағнинг чайнов мушаклари билан
боғлиқлик даражаси жиддий текширилади, акс ҳолда бу омил
имплантат 
таянч 
қисмини 
мустаҳкамлашда 
баъзи
қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Кейин суяк кўздан
кечирилади, алоҳида бурма ва ўткир қирралар текисланади.
Қийинчилик туғдираётган мушак кесиб ташланади. Бунда шиллиқ
қаватда қон айланиши бузилмаслиги керак. Яланғочланган суякдан
қолип олинади. Қолипдан ортопед билан биргаликда имплантат
конструкцияси ва протез конструкциясига мослаб бир нечта бошча
ишлаб чиқилади. Яра тикилади, 4-6 соат вақт ўтгандан сўнг, чоклар
олиниб, лахтак яна ажратилади. Имплантат суякка ўрнатилади ва
жароҳат қайтадан тикилади. Имплантат бошчалари соҳасида
шиллиқ қават кесиб олиб ташланади. Кесилган шиллиқ қават ва
имплантатнинг бўйин қисми ўлчамлари бир-бирига тўғри келиши
керак, чунки бу ҳолат тўқиманинг ағдарилиб қолиш хавфининг
олдини олади. Сўнг вақтинчалик протез ёки каппа ўрнатилади. 6-8
ҳафтадан сўнг эса доимий протез тақилади. Агар операция куни
имплантат тайёрлаш ва қўйишнинг имкони бўлмаса, яра тўлиқ
тикилади. 1–1,5 ой ўтгандан сўнг, қайта операция ўтказилади ва
имплантат яланғочланган суякка маҳкамланиб, жароҳат тикилади.
Имплантатга вақтинчалик протез ёки каппа тақилади. 2 ойдан сўнг
каппа доимий протезга алмаштирилади.
Операциядан кейинги даврда беморга: антибактериал даволаш
чоралари, хлоргексидин билан оғизни чайиш ва бошқа антисептик
эритмалар билан оғиз бўшлиғини доимий парваришлаш тавсия
этилади. Юқори технологик компьютер томограммаси асосида жағ


106
рельефи тузилиб, имплантат конструкцияси ясалади ва у биоактив
материал билан қопланиши мумкин.
Суяк 
ичи 
ва 
суяк 
усти 
пардаси 
остига 
қўйиладиган
имплантатлар.Бу турдаги имплантатни биринчи бўлиб 1974 йилда J.
Gerskovitz таклиф қилган. Кейинчалик мазкур конструкция бошқа
бир 
қатор 
тадқиқотчилар 
томонидан 
бирмунча
такомиллаштирилган (Суров О. Н., 1987; Yamane Т., 1974; Linkow L.,
1980). Бу усулда имплантат суяк ичига ва суяк усти пардаси остига
ўрнатилади. Бундай имплантатларни тишсиз жағларнинг барча
жойига ўрнатса бўлади.
Суяк 
ичи 
орқали 
ўрнатиладиган 
имплантатлар.Тиш-жағ
тизимида кучли атрофияга учраган пастки жағ суягида асосан даҳан
соҳаси сақланиб қолади. Бундай ҳолларда суяк ичи имплантати
қўйилади. Бунинг учун, суяк ичи махсус штифти қўлланилади.
Даҳан соҳасида пластинкали штифт суякдан оғиз бўшлиғига
чиқарилади. Махсус винт ёрдамида тиш протези маҳкамланади.
Оғриқсизлантиришдан сўнг, альвеоляр ўсиқ марказидан 2-3 мм.
вестибуляр томонда олдинги юзаси ва даҳан ёйи бўйлаб кесув
ўтказилиб, суяк яланғочланади. Бор ва пармадаста (дрель) ёрдамида
ташқи ва ички совутиш орқали суякда вертикал йўналишда унинг
компакт ва ғовак қисмини кесиб ўтувчи тешиклар ҳосил қилинади.
Ҳосил қилинган канал орқали суяк ичидан штифт ўтказилади.
Даҳан соҳасида оғиз бўшлиғига чиқарилган штифт маҳкамлаб
қўйилади. Сўнг шиллиқ қават – суяк усти пардали лахтак ўз жойига
қўйилиб тикилади. Штифт чиқиб турган қисмида шиллиқ қават
имплантатнинг бўйин қисмига мос равишда олиб ташланади.
Супраструктура ўрнатилади. 10-14 кун ўтгач, вақтинча протез
тақилади (Дадикина В. Ф. 1988). Доимий протез эса 3-4 ойдан сўнг
тақилади. Операциядан кейинги даврда беморга юмшоқ, аёвчи


107
парҳез буюрилади.
Рамусли имплантат.Бу турдаги имплантат пастки жағнинг 3 та
жойига, яъни: симфиз ва икки томон пастки жағ шохига (Streel Α.,
Roberts Η., 1983; Linkow L., 1987; Tatum Η., 1994; Tatum Η. et al., 1995)
маҳкамланади (фиксация қилинади) (расм 39).
Расм 39. Рамусли имплантатлар.
Бундай 
имплантатлар 
кучайиб 
борувчи 
пастки 
жағ
атрофиясида, яъни бошқа турдаги суяк ичи имплантатларини
қўйиб бўлмайдиган ҳолларда ишлатилади. Олдиндан иккита
жағдан олинган қолип, модель, рентген ҳамда компьютер
томограммаси натижаларига асосланган ҳолда имплантатни қўйиш
жойи ва кесув ўрни аниқ белгилаб олинади. Беморни операцияга
тайёрлаш юқорида кўрсатилган тартибда ўтказилади. Ретромоляр
чуқурчаси ва симфиз соҳасида шиллиқ қават ва суяк усти пардаси
кесилади, суяк яланғочланади. Фреза ва борлар ёрдамида ички ва
ташқи совутиш билан суяк остеотомияси ўтказилади. Очилган
бўшлиқда конструкциянинг мослигини, албатта, текшириш керак.
Бўшлиққа имплантат кетма-кетликда, олдин – биринчи шохга,
сўнгра – иккинчи шохга, охирида эса – симфиз соҳасига ўрнатилади.
Шиллиқ қават лахтаги тикилади. 8 кунгача антибактериал даволаш
чоралари ўтказилиб, чоклар икки ҳафтадан кейин олинади.
Операциядан кейин вақтинчалик протез қўйилади. Беморга 4
ойгача юмшоқ, аёвчи парҳез тавсия этилади.
Шиллиқ қават ичига қўйиладиган имплантатлар.Шиллиқ қават
ичига 
қўйиладиган 
имплантатларни 
протезни 
жағ 
ичига
жойлаштирадиган конструкция деб тушунса бўлади (Попов Н., 1973;


108
Марков Б. П., 1988). Бундай имплантатлар атрофияга учраган
альвеоляр ўсиқ ва яхши фиксацияланмайдиган, олинадиган
протезлар натижаси бўлганда қўл келади. Бунда танглай ва
альвеоляр ўсиқ шиллиқ қаватида перфорация ёки тешик ҳосил
қилинади. Параллель равишда протезда ҳам чуқурчалар ҳосил
қилинади. Бундай ҳолат имплантатнинг кириб туришига имкон
яратади. Имплантат бошчаси перфорацион тешикка кириб туриши
керак. Лаборатория шароитида протез тайёрланади. Шундан сўнг
протез тўлиқ фиксация қилинади. Эпителизация жараёни тугагунча
яъни 3-4 ҳафтагача оғриқ кузатилиши мумкин. Бу даврда оғиз
бўшлиғи гигиенасига қатъий риоя қилиш талаб этилади.
Шиллиқ қават остига қўйиладиган имплантатлар. Юқори жағда
протез фиксациясини яхшилаш мақсадида шиллиқ қават остига
магнитли имплантатлар қўйиш мумкин. Пастки жағнинг олд қисми
ва даҳлиз юзасига махсус тайёрланган имплантатлар қўйилади ва
жароҳат тикилади. 7 кундан сўнг чоклар олиниб, махсус магнит
ўрнатилган протез тақилади. Бунда шиллиқ қават ва протездаги
магнитлар бир-бирига тўлиқ мос келиши керак.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling