Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Эндооссал имплантация.Ўтган асрнинг 50-60 йилларида дентал
имплантация бўйича фундаментал текширувлар амалиётга кириб
келди ва бу усулларнинг стоматологияда қўлланилиши кенг
тарқала бошланди. Шундан сўнг, имплантатларнинг принципиал
нуқтаи назардан иккита ҳар хил бўлган тизими фарқлана бошлади.
Булар: Р. Бронемарк томонидан ишлаб чиқилган винтли ва Линков


98
томонидан таклиф этилган ясси имплантатлар эди.
Ясси шаклдаги эндооссал имплантат қўйишда хирургик
аралашув.Ясси 
(пластинкали) 
имплантат 
яхлит 
конструкция
кўринишига эга бўлади. Имплантат – суяк ички қисми – танаси,
бўйни; суяк устки қисми – бир ёки бир нечта бошчадан иборат
бўлади. Танаси ҳар хил шаклда бўлиб, кўндаланг кесими эса тўғри
бурчак шаклига эга. Баландлиги 5 мм. гача, узунлиги эса 13-15 мм.
гача бўлиб, имплантат танаси кўплаб бўшлиқлардан иборат бўлади.
Имплантат четлари нотекис, пастки қирраси эса ҳар хил қиррали
тўлқинсимон кўринишда бўлиб, бундай имплантатлар муайян
имкониятларга эга бўлади:
1. Бўйи паст альвеоляр ўсиққа қўйиш мумкин.
2. Ўрнатиш чуқурлигининг камайиши ҳисобига юқори жағ
бўшлиғи ва пастки альвеоляр нерв жароҳатланишининг олди
олинади.
3. Катта бўлмаган қалинликдаги, юқори ва пастки жағ
альвеоляр ўсиғининг синиши ёки унинг перфорациясининг олдини
олишга эришилади.
4. 
Имплантат 
танасининг 
кўпроқ 
юзаси 
суяк 
билан
боғлиқликда бўлиши фиксацияни яхшилайди.
5. Имплантатни осон қайириб, керакли шакл, масалан,
альвеоляр ёй шаклини бериш мумкин, абатмантни эса керакли
бурчак остида эгиш мумкин.
Бундан ташқари, ясси имплантатларни табиий тишлар билан
ортопедик конструкцияга қўшиш мумкин, бу эса қўйиладиган
имплантатлар сонини камайтиради. Линковнинг таъкидлашича,
ясси имплантациядан кейин 3-4 ҳафтада протезлаш яна бир муҳим
хусусият беради. Бир қатор тадқиқотчиларнинг фикрича, ясси
имплантат суяк билан биргаликда остеофиброз интеграция беради.


99
Albtexton , фиброинтеграция – фақатгина ҳужайранинг имплантатга
нисбатан бўлган реакциявий фазаси, деб ҳисоблайди. Бу ҳолат ясси
имплантатнинг чиқишининг олдини олади. Бироқ Линков таклиф
этган усулда имплантатнинг суяк ва фибросуякли интеграцияси,
имплантатнинг хизмат қилиш давомийлигини 5-10 йилгача
оширишга, шунингдек, унинг 90-95% гача яхши самара беришига
эришилади. Ясси имплантатлар альвеоляр ўсиқ қалинлиги 3–5 мм.
гача бўлганда амалга оширилса, имплантация ижобий натижали
ҳисобланади. Чуқурлиги пастки альвеоляр каналнинг юқори
чегарасидан ва гаймор бўшлиғи тубининг остки чегарасидан 1 мм.
масофада бўлиши керак.
Имплантат қўйиш операцияси ўтказилганда премедикация,
ўтказувчи 
ва 
инфильтрацион 
оғриқсизлантириш 
амаллари
қўлланади. Имплантация вақтида стерилликка эътибор берилиб,
асептика ва антисептика қоидаларига қатъий риоя қилиниши
зарур.
Альвеоляр ёй бўйлаб шиллиқ қават ва суяк усти пардаси
кесилади (расм 35). Икки томонлама суяк усти–шиллиқ қаватли
лахтак 
ажратилади. 
Суяк 
яланғочлангандан 
сўнг, 
ранги,
конфигурацияси 
ва 
кортикал 
модда 
консистенцияси 
кўриб
чиқилади. Скелетланган юқори ва пастки жағнинг альвеоляр қисми
суяги ҳар хил соҳада қайтадан ўлчанади. Агар суякда ҳар хил
нотекислик ёки бўртмалар борлиги аниқланса, уларни силлиқлаш
керак бўлади. Яссилаш ёки силлиқлаш шарсимон бор билан ташқи
ва ички совутиш ёрдамида амалга оширилади. Агар бир нечта
имплантат қўйилса, улар орасидаги масофа камида 3 мм. бўлиши
керак, тишгача бўлган масофа эса – 2 мм. ни ташкил этиши керак.
Олдиндан ўлчаб қўйилган суякка альвеоляр ёйнинг вестибуляр
юзасидан белги қўйилади. Шу белгига асосан, альвеоляр ўсиқ


100
марказидан бир нечта жойдан кортикал қаватдан ғовак моддагача
тешиклар ҳосил қилинади. Бу тешиклар фиссурали бор ёрдамида
бирлаштирилади ва ариқча ҳосил қилинади. Кортикал моддани
чархлашда бор диаметри кенгайтириб борилади. Айни пайтда,
ташқи ва ички совутиш ҳам биргаликда ўтказиб турилади.
Чархлашнинг тўғри олиб борилаётганлиги имплантат аналоги,
ўлчаш 
қурилмаси, 
компьютер 
томограммаси 
ўлчамлари
воситасида, остеотомия вақтида эса – визиограф ёрдамида кузатиб
борилади. Майда суяк қолдиқлари махсус асбоб ёрдамида олиб
ташланади. Бўшлиқ натрий хлорли изотоник эритма билан
яхшилаб ювилади. Суяк бўлакчалари физиологик эритмали идишга
ёки стерил салфеткага олиб қўйилади. Тайёрланган суяк бўшлиғи
конструкция ўлчамига тўғри келган ҳолда, имплантат махсус асбоб
ёрдамида ўрнатилади. Енгил уриб қоқиш орқали имплантат суякка
зич жойлаштирилади. Бироқ айрим тадқиқотчилар фикрича,
имплантат суяк бўшлиғига эркин кириши керак, деб ҳисобланади.
Агарда имплантат қийинчилик билан жойлашадиган бўлса, суяк
бўшлиғи керакли ўлчамда кенгайтирилиши мумкин. Шундан сўнг,
имплантат бўшлиққа қайтадан жойлаштирилади. Айни пайтда,
имплантатнинг 
таянч 
бошчаси 
окклюзион 
юзага 
тўғрилаб
қўйилади, бунда таянч бошча бўйни суяк сатҳидан 0,2 мм. ичкарига
кириб туриши керак. Агар имплантатни операция вақтида бир неча
марта ўлчашга тўғри келса, бу ҳолда имплантат стерил физиологик
эритмали идишга солиб қўйилади.
Расм 35. Пластинкали имплантат ўрнатиш босқичлари.
Агар имплантатнинг ташқи юзаси гидроксилапатитли қоплама


101
билан қопланган бўлса, унда ҳамма керакли ўлчовлар аналог
ёрдамида амалга оширилади. Бундай имплантатни бўшлиққа
болғача билан қоқиб киргизиш мумкин эмас. Зарур ҳолатда
имплантат қўйилгандан сўнг атрофидаги майда суяк бўлаклари
олиб ташланади, гидроксилапатитли гранулалар қўйилиб, шиллиқ
қават герметик қилиб тикилади ҳамда 3-4 ҳафтадан кейин
протезлаш ўтказилади. Агар йиғма ясси имплантат бўлса, биринчи
босқичда суяк ички қисми қўйилиб, шиллиқ қават герметик қилиб
тикилади. Иккинчи босқичда эса юқори жағда – 6 ойдан кейин,
пастки жағда – 3-4 ойдан сўнг имплантат ўрнатилган соҳа қайтадан
очилиб, имплантатнинг винтли таянч бошчаси унинг ўлчамига
тенг бўлган шиллиқ қават олиб ташлангандан сўнг ўрнатилади. 3
ҳафтадан сўнг ортопедик даволаш муолажалари бошланади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling