Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Илдиз шаклидаги имплантат қўйишда хирургик аралашуви.
Илдиз шаклидаги винтли ёки цилиндрсимон имплантатлар бутун
дунёда кенг тарқалган бўлиб, кўпчилик тадқиқотчилар ундан
олинадиган натижани афзалроқ деб ҳисоблашади (расм 36).
Расм 36. Ўрнатилган винтли цилиндрсимон имплантатлар.
Илдиз шаклидаги имплантатлар бир босқичли ёки икки
босқичли бўлиши мумкин. Бир босқичли имплантат суякка шундай
ўрнатиладики, бунда суякнинг ички қисми ўрнатилгач, имплантат
супраструктураси шиллиқ қаватдан чиқиб турадиган бўлиши
лозим. Кўп тарқалган икки босқичли имплантат тизимларига:
Branemark, Core Vent, Зі, Steri - Oss, Astra, Galsitec, IMZ, MEGAGEN ва
бошқалар киради.
Бир босқичли имплантатлар орасида ІТІ, Ledermann ёки
Конмет тизимлари ҳаммага маълум.


102
Илдиз шаклидаги имплантатлар қуйидаги афзалликларга эга:
1. Имплантат учун бўшлиқ очишда остеотомиянинг енгиллиги
ва суякнинг минимал жароҳатланиши.
2. Суякнинг сифати, қалинлиги ва баландлик ҳолатларига
қараб, ҳар хил ўлчам ва узунликдаги имплантат танлаш имконияти
борлиги.
3. Имплантатни суяк бўшлиғи билан зич контактга олиб келиш
мумкинлиги.
4. 
Конструкциянинг 
ташқи 
юзасида 
ҳар 
хил
ғадир-будурликлар, резьба ва тешиклар борлиги имплантатни суяк
билан яхшироқ механик фиксациялаш, яъни мустаҳкамлаш
имконини беради. Бу эса шиллиқ қаватнинг яхши битиши ва ишчи
қисмини бурчак остида жойлаштириш имконини беради.
Булардан ташқари, кенг тарқалган икки босқичли тизимлар
сирасига: Branemark, Core Vent, Зі, Steri - Oss, Astra, Galsitec, IMZ,
шунингдек, «Контраст», «Плазма Поволжья» конструкцияси сингари
имплантатлар киради.
Улар орасида эса кўпроқ ҳолатларда винтли ёки цилиндрсимон
шаклдаги 
имплантатлар 
қўлланилади. 
Икки 
босқичли
операциянинг 
биринчи 
босқичида 
имплантат 
суяк 
ичига
жойлаштирилади ва шиллиқ қават тикиб қўйилади. Иккинчи
босқичда – имплантатнинг устки қисми очилиб, устига ҳар хил
супраструктура элементлари қўйилади.
Бемор операцияга тайёрлангандан сўнг, премедикация ва
маҳаллий ўтказувчан оғриқсизлантириш ўтказилади. Хирургик
ҳаракати давомида шиллиқ қават ва суяк усти пардаси – шиллиқ
қаватли лахтак ажратилади. Е. Krüger (1982) ва D. McGowan (1990)
фикрича, лахтак қанчалик катта очилса, суяк шунча яхши кўринади
ва қўшни анатомик соҳалар ҳамда жароҳат чети зарарланишининг


103
олдини олиш мумкин бўлади. Суякда бўшлиқ очиш тури имплантат
конструкциясига боғлиқ бўлиб, илдиз шаклидаги имплантатлар
учун суяк бўшлиғи тайёрлашнинг ўзига хос методикаси бор.
Конструкцияларнинг ҳар хиллигига қарамасдан, ҳар бир фирма ўзи
томонидан 
ишлаб 
чиқарилган 
махсус 
асбобларнинг
қўлланилишини тавсия қилади.
Суякнинг ғовак ва кортикал моддаси билан ишлашда 4 та талаб
мавжуд бўлиб, суяк айнан ана шу талаблар кетма-кетлиги
тартибида чархланади ва бунда ҳосил бўладиган бўшлиқларнинг
ҳар бири мос равишда диаметрига қараб катталашиб боради.
Чархлашда бўшлиқ чуқурлиги назорат остида бўлиши керак. Бунда
ҳал қилувчи асосий қисмни кесувчи асбоб ҳосил қиладиган
имплантат ўрни эгаллайди. J. Lodos, J. Kent (1995), Η. Spiekermann
(1995) (расм 37).
Суякда ҳосил қилинган бўшлиққа имплантатни бормашина
ёрдамида ёки қўл билан киргизиш мумкин. Цилиндрсимон
имплантатлар эса бўшлиққа енгил қоқиш йўли билан киргизилади.
Имплантатнинг кириб туриш ҳолати, унинг конструкциясига ва
шиллиқ қават муносабатига қараб аниқланади.
Расм 37. Винтли имплантатни ўрнатиш босқичлари.
Икки босқичли илдиз шаклидаги имплантатлар пастки жағда 4
ойдан сўнг ва юқори жағда 6 ойдан сўнг очилади. Буни имплантат
устидан кичик кесув ўтказиш орқали бажарилади. Очилгандан сўнг,
эҳтиёткорлик билан суякнинг ортиқча қисми ва винт олиб
ташланади. Имплантат атрофидаги милк ювилади, керак бўлса,
юпқалаштирилади. Шундан сўнг, суяк усти пардали лахтак


104
тикилади, лекин бунда лахтак четлари айланиб қолмаслиги керак
ва шиллиқ қават тўлиқ тикланиши учун 1,5–3 ҳафта давомида милк
шакллантирилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling