Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Тиш имплантациясида кутилиши мумкин бўлган асоратлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Тиш имплантациясида кутилиши мумкин бўлган асоратлар.
Тиш имплантацияси турли хил асоратларга олиб келиши ва бундай
асоратлар умумий ва маҳаллий бўлиши мумкин.
Умумий асоратлар. Режалаштирилган хирургик ҳаракатини
амалга 
оширишдан 
аввал 
юзага 
келиши 
мумкин 
бўлган
асоратларни ҳисобга олган ҳолда хирург-стоматолог барча эҳтиёт
чораларини, яъни биринчи тез тиббий ёрдам бериш учун керак
бўладиган барча дори воситалари ва уларни юборишда керак
бўладиган жиҳозлар билан таъминланган бўлиши шарт.
Одатда, имплантация вақтида кузатилиши мумкин бўлган
умумий асоратлар худди стоматологиянинг бошқа муолажалари
вақтида юзага келадиган: ҳушдан кетиш, коллапс, заҳарланиш ва
анафилактик шокдан иборат бўлиши мумкин. Бу эса, асосан,
оғриқсизлантириш вақтида анестетик ёки адреналинга бўлган
юқори 
сезувчанлик 
ҳамда 
организмдаги 
умумий 
соматик
касалликлар натижасида келиб чиқади. Айрим ҳолларда бу ёмон
оқибатларга олиб келади. Бундан ташқари имплантатга жой


111
шакллантириш вақтида – остеотомия жараёнини юқори тезлик
остида ўтказишда қўлланиладиган музлатиш (сув билан) даврида
суяк ичи қон-томирларини жароҳатланиши натижасида эмболия
ҳам юзага келиши мумкин.
Маҳаллий асоратлар. Буларга кортикал деворнинг тешилиши
ёки синиши, қўшни тиш альвеоласининг очилиши, бурун
бўшлиғининг очилиб қолиши, юқори жағ бўшлиғи тубининг
очилиб қолиши, имплантатнинг юмшоқ тўқималарга ёки гаймор
бўшлиғига кириб қолиши, имплантат соҳасида яллиғланиш
бошланиши 
ва 
кечки 
асоратлар: 
мукозит, 
периимплантит,
имплантатнинг чиқиб кетиши ва хоказолар киради.
Кортикал деворнинг етишмаслиги ёки синиши. Энг альвеоляр
ўсиқ пластикаси консервацияланган аутосуяк ёки аллосуяк
(деминерализацияланган 
ёки 
лиофилизацияланган,
биоматериал-коллаген, коллагенли мембрана) билан даволанади.
Бунда шиллиқ қават, албатта, тўлиқ ёпилиши керак (расм 40).
Расм 40. Юқори жағ альвеоляр ўсиғининг вестибуляр деворидаги
кортикал қаватнинг етишмаслиги.
Агар имплантация пайтида девор синганда имплантат
фиксацияси яхши бўлмаса, имплантат олиб ташланади ва унинг
ўрни суяк билан тўлдирилади ҳамда шиллиқ қават тикиб қўйилади.
6 ойдан сўнг суяк ҳолати баҳоланиб, имплантатни қайта қўйиш
режалаштирилади, баъзи ҳолатларда эса ундан воз кечилади.
Қўшни тиш альвеоласининг очилиб қолиши. Аввало, операция
техникаси нотўғри бажарилганда, шунингдек, масофа нотўғри
баҳоланганда қўшни тиш альвеоласи очилиб қолади. Бундан ҳосил
қилинган бўшлиқ биоматериал билан тўлдирилади. Имплантат


112
бўшлиғи эса янгидан ҳосил қилинади.
Юқори жағ бўшлиғининг очилиб қолиши. Юқори жағ бўшлиғи
пневматик тузилишга эга бўлган ҳолларда баъзида оператив
техника нотўғри бажарилади. Юпқа гаймор деворига юқори босим
билан таъсир кўрсатилган ҳолларда бўшлиқ перфорацияси
кузатилади. Агар имплантатнинг туриши пухта ва яхши бўлса,
перфорация ўрни пластик материал билан тўлдирилади ва шиллиқ
қават тикилади.
Пастки альвеоляр нервнинг зарарланиши. Пастки жағнинг
дистал қисми имплантациясида пастки жағ канали перфорацияси
бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда имплантация тўхтатилади.
Канал очилганда қон кетиши, қон томир - нерв тутами
зарарланиши мумкин. Айрим ҳолларда канал перфорацияси ўрни
кўздан кечирилиб қон томир-нерв тутами бўшатилади. Агар
перфорация премоляр ёки 1-моляр соҳасида кузатилса, даҳан
тешиги очилиб, нерв тутами ажратилади. Остеотомия ўтказилган
суяк ва перфорация ўрни сўрилувчи коллапол билан тўлдирилади
ва нерв ташқарига силжитилади. Устки қисмидан биологик
мембрана 
қўйилиб, 
шиллиқ 
қават 
тикиб 
қўйилади. 
Агар
перфорация иккинчи моляр соҳасида бўлса, унда қон томир-нерв
тутами суяк каналидан ажратилиб, ташқарига чиқарилади ва унинг
ўрни биоматериал билан тўлдирилади. Материал суякка яхшилаб
фиксация қилинади ва жароҳат тикиб қўйилади.
Қон кетиши. Яқин атроф соҳаларда жойлашган артериал ва
веноз қон томирлари жароҳати қон кетишига олиб келиши мумкин.
Канал перфорацияси пайтида пастки альвеоляр нервдан қон
кетиши кузатилади. Бундай қон кетишни маҳаллий перфорация
соҳасига гемостатик губка қўйиш йўли билан тўхтатилади. Бошқа
ҳолларда эса нерв толасининг суяк билан боғлиқлигини ҳисобга


113
олиб, артерия алоҳида ажратилади ва унга чок қўйилади. Қон
томир- 
нерв 
тутами 
алоҳидаланиб, 
изоляция 
қилинганда
биоматериал ва гемостатик губка, фибринли парда антибактериал
«кровостан» ва канамицин, линкомицинга бўктирилган губка
ёрдамида қон кетиши тўхтатилади ва шиллиқ қават тикиб
қўйилади. Агар қон кетиши тўхтамаса, имплантация тўхтатилади.
Жароҳат тикилади ва умумий гемостатик даволаш тайинланади.
Эрта яллиғланиш асоратлари. Имплантация асоратларидан яна
бири – бу 3 ҳафтадан сўнг яллиғланиш белгиларининг пайдо
бўлишидир. 
Бундай 
нохуш 
оқибатлар 
имплантатнинг
ностериллиги, бошланғич операция пайтида йўл қўйилган техник
хатолар туфайли юзага келади. Бунинг яна бир сабаби эса –
операция пайтида суяк структурасининг куйиб қолишидир. Бир хил
ҳолатда аниқланган белгилар периимплантит клиникасини беради:
Имплантат соҳасида оғриқ, қоплаб турган шиллиқ қаватда
қизариш, чоклар атрофи ва жароҳат четида экссудат (суюқлик)
ажралишини кузатиш мумкин. Баъзи ҳолларда эса периостит ва
регионар лимфаденит кузатилиши мумкин. Яллиғланишнинг
ривожланишига қараб умумий ва маҳаллий даволаш чоралари
кўрилади. 
Баъзи 
тадқиқотчиларнинг 
фикрича, 
бундай
имплантатлар олиб ташланиши керак (Orisim A. 1987, Dougnerty S
1988). Лекин клиник кузатувлар шуни кўрсатадики, анестетик ва
антибиотик 
дори 
воситалари 
билан 
блокада 
қилинганда
яллиғланишга қарши даволангандан сўнг яллиғланиш белгилари
йўқолиши ва бу ҳолат, ўз навбатида имплантатни сақлаб қолиш
имконини бериши мумкин (Т. Г Робустова 1999, Bosker H 2000).
Кечки асоратлар.Тиш имплантациясининг кечки асоратлари
ҳам учрайди. 1983 йилда Америка пародонтологлар академияси ва
Европа пародонтологлар федерацияси томонидан имплантат


114
атрофининг яллиғланиш классификацияси ишлаб чиқилди. Ана шу
классификацияга кўра, имплантат атрофи патологик-анатомик
ўзгаришларига қараб: шиллиқ қават яллиғланиши мукозит деб
аталса, унинг суяк яллиғланиши билан бир вақтда кечиши эса,
периимплантит деб аталади.
Мукозитда имплантат супраструктураси соҳасида оғриқ,
имплантатни ўраб турувчи шиллиқ қаватнинг шишиб, қизариши
тушунилади. Шиш ёрилиб, экссудат чиққанда, милкда қонаш
кузатилади. Зондланганда – чуқур кирмайди. Рентген суратида
имплантат атрофи суягида ўзгариш кузатилмайди.
Периимплантит ҳам худди шундай белгилар билан кечади.
Зондланганда белгиланган соҳадан чуқуррокка киради. Қон
кетиши, юмшоқ тўқима остида караш йиғилиши, сероз-йирингли
суюқлик 
ажралиши 
мумкин. 
Имплантат 
танаси 
бўйлаб
грануляцион тўқима билан қопланади (D. Gammage 1991; D. Buser
1992). Кузатув бўйича чуқурлашиб бораётган чўнтакка эътибор
бериш 
керак, 
ҳар 
қатновда 
чўнтак 
чуқурлиги 
ўлчаниб,
имплантатнинг суякдан ажралиш даражаси аниқланади.
Кейинчалик зондланганда қонаш кўпаяди, имплантат атрофи
кўзга ташланадиган грануляцион тўқима билан қопланади. Милк
рецессияси ва имплантат бўйнининг очилиб қолиши кузатилади.
Даволаш: Мукозитни даволаш пародонт касалликларининг
бошланғич давридаги каби ўтказилади. Касаллик ўткир ёки
сурункали кечганда гигиеник муолажа ўтказилади: карашни олиб
ташлаш, 
чўнтакни 
водород 
пероксиднинг 
1%ли 
ва
хлоргексидиннинг 0,06%ли эритмаси билан ювиш. Беморга тишни
тўғри тозалаш техникаси ўргатилади. 0,5%ли лидокаин ёрдамида
блокада қилинади. Пластик инструмент ёрдамида имплантат ва
супраструктурадаги тош ҳамда карашлар олинади. Даволашдан сўнг


115
юмшоқ тўқима ва суяк ҳолатлари баҳоланади ва шу кўрсаткичларга
асосланиб, кейинги хирургик даволаш режаланади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling