Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Тиш 
имплантациясида 
ўтказиладиган 
қўшимча
операциялар. Имплантат қўйиш даврида шиллиқ қават кесиб
очилгандан сўнг, суяк сифатига жиддий эътибор берилади ва унинг
ҳолати белгиланган меъёрга мос келгандагина остеотомия амалга
оширилади. Агарда бу кўрсаткичлар ўзаро тўғри келмаса, қўшимча
операция ўтказишга тўғри келиши мумкин. Баъзи ҳолларда эса
юқори жағнинг альвеоляр ўсиқ ва пастки жағнинг альвеоляр қисми
шиллиқ қават ва суякда қўшимча операция ўтказишга тўғри
келади.
Тиш имплантациясига доир қўшимча операцияларни шартли
равишда 2 турга бўлиш мумкин. Булар: (Misch С, 1989, 1992, 1996 й.;


109
Block M., Kent J., 1988, 1990, 1994) суяк тўқимасида ва шиллиқ қаватда
ўтказиладиган операциялардир. Шиллиқ қаватда ўтказиладиган
қўшимча 
операцияларга 
вестибулопластика, 
эркин 
шиллиқ
қаватли лахтак, оёқчали лахтак, ротацион тери лахтаклари кабилар
киради. 
Тиш 
имплантациясида 
суяк 
етишмаганида
деминерализацияланган алло- ёки аутосуяк, сунъий суяк, уч
кальцийфосфат 
ва 
сўриладиган 
ёки 
сўрилмайдиган
мембраналардан фойдаланиш мумкин. Мембраналар кўпинча
суякда бирон бир нуқсон аниқланганда, бўшлиқ девори синганда,
кириб турадиган имплантатлар, чиқиб турган имплантатларда
милк 
рецессиясида, 
тиш 
олиб, 
имплантат 
қўйилганда 
ва
периимплантат ривожланганда ишлатилади.
Аутоген 
суяк 
трансплантатлари 
билан 
ўтказиладиган
пластика.Имплантация 
пайтида 
ингичка 
суяк 
қийинчилик
туғдирса, атрофияга учраган пастки жағнинг дистал қисми нерв
яқинида жойлашганда, юқори жағ бўшлиғи тубига яқин соҳада суяк
ўлчами кичкина бўлганда суяк ўлчамини қалинлаштириш
мақсадида ўтказилади.
Суяк трансплантацияси мақсадида ишлатиладиган суяк оғиз
бўшлиғидан ташқари соҳалар (тос суягидан, кичик болдирнинг суяк
элементлари, жағ элементлари симфиз, ретромоляр соҳа ва юқори
жағ дўмбоқлари) дан олинади. Аралаш, мураккаб таркибли
пластика қилиш учун нафақат суякни тиклаш, балки бир вақтнинг
ўзида имплантат ва шиллиқ қаватни ёпиш ҳам керак бўлади.
Бундан ташқари, аллосуяк, баъзида эса, ауто- ва аллосуяк билан
биргаликда 
ишлатилади. 
Сунъий 
пластик 
материаллардан,
масалан, гидроксилапатит ёки коллагендан ҳам фойдаланиш
мумкин (Zabоlotsky Μ. et al., 1991; Buser D., 1996 ).
Имплантациядан олдинги операция эса – пастки жағ нерви ва


110
даҳан тешиги репозициясини амалга оширишдан иборатдир.
Бундай 
операцияларда 
альвеоляр 
нерв 
ва 
даҳан 
тешиги
силжитилганда сўриладиган мембрана ва аллосуяк ишлатиш керак.
Юқори жағдаги альвеоляр суяк репозицияси ва юқори жағ
бўшлиғи ҳамда бурун тубини кўтариш. Бу – энг кўп кўлланиладиган
операция ҳисобланиб, у альвеоляр ўсиқ кучли атрофияга учраган
ҳолларда қўлланилади. Операция натижасида бурун ва гаймор
бўшлиғининг туби кўтарилади, натижада, альвеоляр ўсиқнинг
баландлиги узайтирилади. Ана шундай мақсаларда аутосуяк,
деминерализацияланган суяк, сунъий суяк материаллари ва
уларнинг биргаликдаги ҳолатлари кенг қўлланилади. Бундай
операция самарадорлиги 40 -100% гача бўлиши мумкин

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling