Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Даҳан нервини силжитиш. Пастки жағ альвеоляр қисмининг
сезиларли атрофиясида даҳан тешигидан чиқувчи қон томир-нерв тутами тиш ёйи соҳасида жойлашиб қолиши мумкин. Бу ҳолда тиш протезларини тақиш оғриқли бўлади. Консерватив даволаш, яъни протез коррекцияси яхши самара бермаса, даҳан нервини силжитишга тўғри келади. Альвеоляр ёй бўйича узунлиги 4 см. ли, баъзан эса унинг олдинги қисмида вертикал кесув ўтказилади. Шиллиқ қават-суяк усти пардаси лахтаги бурчаксимон шаклда очилади. Қон томир-нерв тутами ажратилади. Вертикал йўналишда остеотомия ўтказилади, нерв пастга силжитилиб, ҳосил қилинган ариқчага жойлаштирилади. Нерв суякнинг кортикал пластинкаси билан беркитилади. Нервни беркитиш учун биоматериаллардан фойдаланиш мумкин. Юқори жағ даҳлизининг шиллиқ парда ёки терили трансплантатлар воситасида ўтказиладиган пластикаси. Қачонки, оғиз даҳлизи протез фиксацияси учун етарли бўлмаса ва юқори лаб шиллиқ қавати кам бўлса, эркин тери трансплантатидан фойдаланилади. Негаки, шиллиқ ости тўқима билан пластика қилиш лабнинг қисқаришига олиб келади ва бу борада ана шу омил албатта ҳисобга олиниши зарур. Оғиз даҳлизини кенгайтириш учун танглайдан тақа шаклидаги эркин лахтак олиб пластика ўтказиш мумкин. Юқори лабдан олинган оёқчали лахтакни қўллаш ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда периост соҳаси очилиб қолади, сўнг иккиламчи тортилиб битади. Мазкур операция билан боғлиқ барча ҳолатларда протез ёки шина қўйилади, у осиб қўйиш орқали ёки танглай винти ёрдамида фиксацияланади. 4 ҳафтадан сўнг протезлашга ўтиш мумкин. Пластиканинг бу усулида операциядан кейинги давр бирмунча чўзилади (6-8 ҳафта) ва, шу боисдан, протезлаш ҳам кечиктирилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling