Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Хавфли ўсмаларнинг TNM белгилари
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Хавфли ўсмаларнинг TNM белгилари.
Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб хавфли ўсмаларни TNM белгилари билан белгилаш тизими қабул қилинган. TNM тизимини қўллаш ғоясини P. Denoix (Франция) киритган ва у қуйидагиларни изоҳлайди: - ўсма билан зарарланишда ҳар бир 3 компонентни, яъни: бирламчи ўчоқ, маҳаллий лимфа йўли ва узоқ метастазлар соҳасининг ҳолати; - индивидуал, яъни якка тартибда даволаш режасини аниқ ишлаб чиқиш; - касаллик оқибатини аниқ баҳолаш; - ўсмаларнинг турли жойларда ўчоқлашуви (локализацияси)га доир маълумотларни халқаро миқёсда бирлаштириш. TNM белгилари қуйидагиларни ифодалайди: Т - (tumor - ўсма) бирламчи ўчоқнинг тарқалиш кўрсаткичини ифодалайди. Бунинг учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади: Т0, Т1, Т2, Т3, Т4. Бу ерда Т0 бирор-бир органда зарарланишнинг клиник белгилари йўқлигини ифодалайди. Ҳар бир хавфли ўсма учун Т белгиси маълум бир маънони англатади ва улар қуйида келтирилган тегишли бўлимларда айтиб ўтилган. Клиник кечиш хусусиятига кўра, айрим муаллифлар Tis белгисини ишлатиш тавсия этишади, бу – «маҳаллий рак» 141 преинвазив карцинома маъносини англатади. Лекин бу таклифни клиник таснифга киритиш ғоясига ҳамма онкологлар ҳам рози бўлавермаганлар, чунки преинвазив карцинома клиник тушунча бўлмасдан, балки уни кўпинча морфологик тушунча, деб баҳолаб келишади. N – (nodulus – тугун) маҳаллий лимфа тугунларини метастазланиш ҳолатини ифодалайди. Бунда: N0 – лимфа тугунлари пайпасланмайди; N1 – зарарланган томонда ҳаракатчан лимфа тугунлари аниқланади; N2 –зарарланган ва соғ томонда ҳаракатчан лимфа тугунлари аниқланади; N3 – ҳаракатсиз лимфа тугунлари аниқланади; Nx – лимфа тугунларининг ҳолатини баҳолаш имкони йўқ. М – (metastasis – метастаз) узоқ аъзоларда метастаз ўчоғи бор ёки йўқлигини ифодалайди. Бош ва бўйиндаги хавфли ўсмаларнинг узоқ аъзолар метастазларини ҳарактеристикаси бир хил. «М» белгиси қуйидаги тоифаларни англатади: М0 – узоқ аъзоларда метастазлар йўқ; М1 – узоқ аъзоларда метастазлар мавжуд; Мх – узоқ аъзоларда метастазларни аниқлаш имкони йўқ. TNM тизимининг асосий шарти – бирламчи, илгари даволанмаган хавфли ўсмаларни ҳарактерлашдан иборат. Бунда тарқалиш кўрсаткичи клиник текширишларга асосланиб баҳоланади. Шу ўринда замонавий онкологияда ишлатилган барча ташхислаш маълумотларидан фойдаланиш лозим. Оператив даволаш натижалари учун постхирургик (хирургик аралашувидан кейинги) патогистологик таснифи ишлатилади ва бу ҳам TNM кўринишида ифодаланади. 142 Ҳар бир таснифдаги ташхисни морфологик тасдиқсиз қўллаш мумкин эмас. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling