Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Юз-жағ соҳаси ўсмаси бор беморларни текшириш


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Юз-жағ соҳаси ўсмаси бор беморларни текшириш. Текширув
субъектив ва объектив маълумотлардан ташқари бир қанча
диагностик текширув усулларини ҳам ўз ичига олади. Уларнинг
сифат 
кўриниши 
хавфли 
ўсма 
ҳарактерига, 
текширувнинг
поликлиника 
ёки 
стационарда 
ўтказилишига, 
шунингдек,
даволовчи муассасанинг жихозланганлик даражасига боғлиқ.
Хавфли ўсмаларнинг биринчи ва муҳим диагностика босқичи
умумий клиник текширув усулларидир.
Кўпинча диагностик хатоликлар тўлиқ бўлмаган ва юза
ўтказилган текширув натижаларидан сўнг келиб чиқади. Шунинг
учун «тўғри диагноз қўйган врач, яхши даволайди» сўзларига
қўшимча равишда «тўғри ва эрта диагноз қўйган врач яхши
даволайди», дейиш мумкин. Машҳур онколог-олим Н.Н. Петров
(1952) «Ўсма касалликларида кечиктирилган ёки нотўғри қўйилган
диагноз ўлим билан баробар», деган. Лекин ҳозирда ўсмаларни эрта
аниқлашнинг диагностик методлари ҳал қилувчи аҳамият касб эта
олмайди.
Сўнги йилларда канцероген моддаларнинг ўсмаларнинг
ривожланиш механизмида тутган ўрнини ўрганишда катта
муваффақиятларга эришилди. Шу нарса аён бўлдики, малигнизация
қайси омиллар (вируслар, кимёвий агентлар, радиация ва
бошқалар) билан чақирилишидан қатъий назар, бунда ҳужайра
генининг функциялари бузилади, бу эса моддалар алмашинувидаги
чуқур ўзгаришларга сабабчи бўлади. Бемор организмида оқсил
синтези бузилади ва, шу аснода, иммун статус ва гормонал
гомеостаз ўзгаради. Ўсмани аниқлаш учун қон плазмасининг
нормографик текшируви ҳам ўтказилади. С.М. Слюнчак (1981)нинг


143
маълумотларига асосан у глобулинларга таалуқли эримайдиган
оқсил миқдори раки бор беморларнинг 90%ида ижобий бўлади.
Маълумки, ихтиёрий касалликнинг ташхиси шикоятларга,
анамнезга ва клиник ҳолатларга асосланади. Махсус ва лабаратория
текшируви усуллари эса қўшимча омил вазифасини ўтайди ва
қўйилган диагнознинг тўғрилигини тасдиқлашга хизмат қилади.
Морфологик верификация – даволаш ва олдиндан баҳолашдаги
асосий мезонлардан бири.
Ўсмага гумон қилинганда, бемордан сўраб, суриштириш
пайтида қуйидаги шикоятлар борлигига эътибор бериш керак;
- ўсма, яра, инфильтратлар;
- оғриқ, парестезия, анемия;
- мимика мушаклари парези ёки параличи;
- экзофтальм, диплопия;
- бурун орқали нафас олишнинг қийинлашуви, бурундан қон
аралаш шилимшиқ чиқиши;
- оғиз очилишининг чегараланганлиги, тил ҳаракатининг
чекланганлиги ва ютишнинг қийинлашуви;
- тишларнинг қимирлаб қолиши;
- эшитиш сезгисининг пасайиши;
-организм умумий ҳолатининг ўзгариши (қувватсизлик,
иштаха йўқолиши, тана вазнининг камайиши, t0нинг кўтарилиши
ва 
бошқалар). 
Юқоридаги 
шикоятларнинг 
борлиги 
ўсма
мавжудлигини 
тасдиқловчи 
ҳарактерли 
омил 
сифатида
баҳоланиши мумкин. Анамнез йиғилганда шикоятларнинг пайдо
бўлиш муддатини ва уларнинг бошқа омилларга боғлиқ ёки боғлиқ
эмаслигини аниқлаш керак. Даволаш ўтказилганлиги ва уни
қандай натижа берганлигини аниқлаш ўта муҳимдир. Беморнинг
ҳаётий анамнези йиғилганда касалликнинг ирсийлигига, бошдан


144
ўтказилган ва ҳамроқ касалликларга профессионал ҳолатларга
боғлиқ бўлган вазиятлар – канцероген моддалар билан контактда
бўлиш ва нохуш метеорологик шароитларда ишлаш – (шамол,
қуёш), ҳамда зарарли одатларга эътибор бериш керак. Анамнезнинг
тўғри йиғилиши ўсма олди жараёнларини аниқлашда ниҳоятда
муҳим аҳамият касб этади.
Объектив текширувда беморнинг умумий ҳолатини аниқлаш,
тана ҳароратини, артериал босимни ўлчаш, аъзолар патологиясини
умумэътироф қилинган тизим бўйича аниқлаш керак. Соматик
ўзгаришларнинг борлиги (юрак-қон томир тизими, нафас олиш ва
бошқа 
аъзолар 
касалликлари) 
ва 
умумий 
статусда 
ўсма
касалликларининг 
намоён 
бўлиши 
(кахексия, 
метастаз 
ва
бошқалар) 
касалликнинг 
клиник 
даволаш 
ҳажми 
ва
кетма-кетлигини аниқлашга имкон беради.
Юз-жағ ва оғиз бўшлиғи аъзоларини кўрикдан ўтказишнинг
оғиз ичи ва оғиздан ташқари усуллари бор. Оғиз ташқи кўригида ва
пальпацияда 
кўринарли 
ўзгаришлар 
хусусиятига, 
уларнинг
локализацияси (ўчоқлашуви)га, юзнинг чегаралари ва шаклига,
юз-жағ суякларига, зарарланиш хусусиятига (бирликда ёки
кўпликда); зарарланишнинг кўринишига (шишганлик, ўсма, эрозия,
яра, инфильтрат); шаклига (қўзиқоринсимон, кенг ёки тор асосда,
кратерсимон, думалоқ, овал, тирқишсимон ва бошқалар); юза соҳа
типига – силлиқ, бўртган, донадор, қонаётган, фиброз караш билан
қопланган, пўстли (йирингли, қонли), мугузли массали (осон ёки
қийин кўчирилувчи), ўзгармаган қопловчи тўқимали, шунингдек,
яра четларининг ҳолати, эрозияларнинг мавжудлиги, рангининг
ўзгариши (гиперэмия, кўкариш, гипер- ёки гипопигментация),
чандиқларнинг борлиги, уларнинг шакли ва зичлиги, чайнов ва
мимика мушаклари функциясининг бузилиши ҳамда экзофтальм


145
ҳолатларига эътибор қилиш керак бўлади.
Зарарланган тўқима ҳолатини пальпатор усул билан аниқлаш
керак (тери, тери ости клетчаткаси, мушак, суяк, шиллиқ қобиқ), юз
ва жағ суякларининг шакли ва чегараларини аниқлаш, шишнинг
мавжудлиги ва локализацияси (ўчоқлашганлиги), шикастланган
тўқима юзасининг ҳолати (силлиқ, ғадир-будур), консистенцияси
(юмшоқ, суякли, эластик), сезгининг бузилишини аниқлаш (оғриқ,
музлаш, парестезия), пульсация. Патологик жараён юқори жағда
жойлашган ҳолатларда бурун ойнаси ёрдамида риноскопия ўтказиб,
бурун йўллари шиллиқ қаватининг ҳолатини баҳолаш керак.
Ташқи эшитув йўлини қулоқ ойнаси ёрдамида текшириш қулоқ
олди-чайнов, жағ орти ва сўрғичсимон соҳаларда патологик ҳолат
борлигида 
ўтказилади. 
Пальпатор 
усулда 
атрфодаги 
тери,
кўринувчи шиллиқ қават ҳолати, лабнинг қизил ҳошияси, регионар
лимфатик 
тугунлар 
ҳолати 

катталашуви, 
қаттиқлашуви,
консистенцияси, ҳаракатчанлиги, оғриқни сезиш хусусиятлари
аниқланади. 
Шунингдек, 
сўлак 
безларининг 
ҳолатини 
ҳам
эътиборга олиш муҳим аҳамиятга эга. Текширувда пальпациянинг
оддий ва бимануал усулларини қўллаш чунончи, соғ тўқима билан
солиштириш керак ва, сўлак безларини уқалаб, уларнинг сўлак
ажратиш фаолиятини аниқлаш зарур. Шунингдек, пальпация билан
чакка-пастки жағ бўғими ҳолати, унинг ён ва вертикал
ҳаракатлардаги амплитудаси текширилади.
Ўсма борлиги аниқланганда унинг бўғим бошчаси билан
муносабатини, 
юзасининг 
ҳолати 
(силлиқ, 
ғадир-будур)ни,
консистенцияси (суякли, юмшоқ тўқимали)ни, шакли ва, ҳажмини
(сантиметрларда) аниқлаб олиш керак бўлади.
Оғиз ичи кўригида ва пальпацияда шпатель, пинцет, ойна,


146
зонд 
ёрдамида 
оғиз 
бўшлиғи 
аъзолари 
кетма-кетликда
текширилади: оғизнинг гигиеник ҳолати, тишлар нисбати, тишлар
формуласи, оғиз даҳлизи – лаблар, лунжлар, ўтувчи бурмалар,
жағларнинг альвеоляр ўсиқлари; хусусий оғиз бўшлиғи – туби, тил,
ён деворлар ва муртаклар, тил ости сўлак бези, катта ва кичик сўлак
безларининг чиқарув йўллари, юмшоқ ва қаттиқ танглай, сўнг
тишларнинг 
қимирлаш 
даражаси, 
ўткир 
қирраларнинг
мавжудлиги, тиш перкуссиясида – оғриқни сезгиси, карахтлик, тиш
катакчаларида бириктирувчи тўқиманинг ўсиши, катакчаларни
зондлаганда уларнинг қонаши ва патологик милк чўнтаклари
борлиги аниқланади. Оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини
кўрикдан ўтказганда, асосан, унинг рангига (гиперемия, кўкариш,
лейкоплакияга 
хос 
доғлар, 
гиперпигментация), 
намлигига,
харакатчанлик 
даражаси 
(чандиқлар, 
уларнинг 
шакли),
шикастланиш ўчоқларининг мавжудлигига – бирликда, кўпликда;
ўсма кўринишида эрозия, ярали- инфильтратлар борлигига,
шаклига (қўзиқоринсимон, кратерсимон, думалоқ, овал, кенг ёки
тор асосли), ўлчами (сантиметрларда), юзасига, консистенциясига
аҳамият бериш лозим. Қаттиқ танглайдаги танглай бурмалар
ҳолати 
ва 
юмшоқ 
танглайнинг 
ҳаракатланиш 
даражаси
аниқланади. Шикоятлар, анамнез, объектив кўрик натижаларидан
хулоса қилиб, клиник ташҳис қўйилади. Ўсма аниқланганда унинг
локализацияси ва нозологик формаси кўрсатилади. Зарурият
бўлганда қўшимча текширув усуллари ўтказилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling