Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Ясси ҳужайрали рак. Базал ҳужайрали ракка нисбатан юз
терисида кам учрайди. У теридаги кератозли, куйгандан кейинги чандиқларда, жароҳатланганда, силда ва ўзгарган тери соҳаларида кузатилади. Касаллик бошида секин кечади, кейин ўсманинг ўсиши тезлашади, инфильтрацияланади ва ёнидаги тўқималарни ўзгартиради, регионар лимфа тугунларига метастаз беради. Гематоген йўл билан атрофдаги тўқималарга тарқалади, бу кахексияга ва беморнинг ўлимига олиб келади. Клиникаси: ўсманинг ярали ва папиллар кўринишлари мавжуд. Ясси ҳужайрали рак ярали кўринишида зич тампонсимон, четлари бўртган, асоси ва туби инфильтрацияланган, тубида қон аралашган некротик масса бўлади. Гистологик текширувда ўсма ҳар хил бўлади. Ўсма ҳужайраларининг катталиги ва туси ҳам ҳар хил. Қиёсий ташхис: базал ҳужайрали рак, кератоакантома ва кечки кератоз билан солиштирган ҳолда ўтказилади. Даволаш: нур терапияси, хирургик (криодеструкция) ва комбинацияланган усулда. Асоратлари: базалиомага нисбатан ҳаёт учун хавфли. Бемор 163 касалликнинг илк босқичларида даволанса, 85-90% ҳолларда соғайиш кузатилади. Меланома. Этиологияси: дерма ёки эпидермисда ҳар хил даражада пигментлашган меланоцитлардан ҳосил бўлади. Кам учрайди, асосан, ўрта ёшли беморларда ва ёш болаларда кузатилади. Клиникаси: ҳар хил кўринишда учрайди. 80% ҳолларда юз терисида аниқланади. У пигментланган ясси доғ, замбуруғсимон ёки папилломатоз ўсмалар кўринишида, ингичка ва йўғон асосга эга, ҳар хил шакл ва ҳажмда учрайди (расм 46). Юзаси силлиқ ёки ғадир-будур, консистенцияси юмшоқдан то зич эластиккача, ҳар хил даражадаги пигментацияли, яна пигментсиз ҳам бўлиши мумкин. Меланома, одатда, катта ҳажмгача етиб бормайди, чунки жуда эрта лимфа ва қон томирлари орқали терига, юракка, ўпкага метастаз бериб тарқалган жараёнга ўтади. Метастаздан кейин жараён секинлашгандек кўринади, бироқ маълум бир вақт ўтгач, кейинги метастазланиш даври бошланади. Меланома жароҳатланса, метастазланиш жараёни жадаллашади. Расм 46. Қулоқ олди соҳасида жойлашган меланома. Ташхис: анамнез ва клиник кўринишига асосланади. Бироқ ҳар доим ҳам якуний ташхислашнинг иложи бўлавермайди. Ташхислашда радиоизотоп, яъни радиоактив фосфор (Р) орқали текшириш ўтказилади, шунингдек, унда нурли меланурия реакцияси мусбат бўлади. Термовизиография қўлланилади. Даволаш: рак олди жараёнларида хирургик усул қўлланилади. Ҳозирги вақтда комбинацияланган усулдан фойдаланилади. 164 Операциядан олдин ўсма ва 3 см. соғ тери соҳасига нур терапияси ўтказилади. Охирги йилларда криодеструкция, кимё ва иммунотерапия усуллари амалиётда кенг қўлланилмоқда. Регионар метастазларни олиб ташлашда бирламчи ўчоқ билан биргаликда бўйин клетчаткасининг фасциал - футляр операциясиўтказилади. Асоратлари: меланома ҳаёт учун хавфли. Даволаш натижаси ўсманинг тўқималарга ўсиб кириш даражасига боғлиқ. Агар эпидермисга тарқалган бўлса – натижа қониқарли, мабодо эпидермис ва тери ости ёғ қаватига тарқалган бўлса, натижа қониқарсиз бўлади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling