Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Лаб қизил ҳошиясининг сўгалли (тугунли) рак олди


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Лаб қизил ҳошиясининг сўгалли (тугунли) рак олди
жараёни. Тугунли рак олди жараёнлари кўпроқ ўрта ва кекса
ёшдаги шахслар (асосан эркаклар) да, пастки лабда ривожланади.


166
Одатда, лаб марказидан четда жойлашади ва фақат қизил ҳошияни
қамраб, тери ва шиллиқ қават қаватга ўтмайди. Нисбатан тез ўсади
ва 1-2 ой мобайнида 1 см. гача катталашиши мумкин. Қизил ҳошия
сўгали кўпинча ҳосил бўлгандан сўнг 2-4 ой давомида хавфли
шаклга ўтуви мумкин.
Клиник кўриниши қизил ҳошия сатҳидан туртиб чиқувчи, юза
қисми зич жойлашган, мугузли тангачалар билан қопланган,
чегараланган, 
ярим 
шарсимон 
тугунча 
кўринишида 
кўзга
ташланади. Атрофидаги тўқимадан тўқроқ рангда бўлиши билан
фарқ қилади. Пальпацияда асоси қаттиқлашмаган ва оғриқсиз
бўлади. Баъзан тугунли рак олди жараёни лаб қизил ҳошиясининг
яллиғланиши билан биргаликда кузатилади. Бундай ҳолатларда
тўқима инфильтрацияси, гиперемия ва оғриқ кузатилиши мумкин.
Ташхис клиник кўриниш, ўсма қириндисининг цитологик
текшируви, таркибида хавфли эпителиал ҳужайлар мавжудлигини
аниқлаш каби маълумотларга асосланган ҳолда қўйилади. Сўгалли
рак олди жараёнини кератоакантома билан қиёсий ташхислаш
лозим. Кератоакантома марказий қисми ликопча шаклида бўлиб,
ичи мугузсимон массага тўлган бўлади. Хавфли кўринишга ўтганда,
клиник белгиларини эрта аниқлаш мумкинлиги ташхис қўйишда
муҳим 
аҳамиятга 
эга. 
Бундай 
ҳолларда 
тугунча 
асосида
инфильтрация белгилари ва оғриқ пайдо бўлиб, унинг ўсиши
тезлашади.
Даволаш хирургик йўли билан амалга оширилиб, касаллик
аниқланган заҳоти кечиктирмай дарҳол ўтказилади. Бунда
зарарланиш ўчоғи соғлом тўқима чегарасигача кесиб олиб
ташланади ва гистологик текширувга юборилади. Жараённинг
хавфли кечишида даволаш чора-тадбирлари рак касалликларидаги


167
каби олиб борилади. Зарарланиш ўчоғи ўз вақтида аниқланганда,
даволаш натижаси яхши якун топади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling