Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва органларининг хавфли


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва органларининг хавфли
ўсмалари.
Оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати ўзига хос анатомик
тузилишга эга бўлиб, ушбу ҳолат бу ердаги хавфли ўсмаларнинг
клиник кечишини белгилаб беради.
Эпидемиологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оғиз бўшлиғи
шиллиқ қаватининг хавфли ўсмалар билан касалланиш частотаси
маълум бир қонуният асосида юз беради: ташқи муҳит таъсири,
озиқланиш характери ва доимий одатлар. Ўзбекистонда бу
кўрсаткич 
8,7%ни 
ташкил 
этади. 
Ҳиндистонда 
эса 
оғиз
бўшлиғининг хавфли ўсмалари барча хавфли ўсмалар ичида 52%ни
ташкил қилади. АҚШда бу кўрсаткич 8%ни ташкил қилади.
Оғиз бўшлиғи ўсмаларининг 65%и тилнинг хавфли ўсмаларига
тўғри келади. Оғиз бўшлиғидаги бошқа хавфли ўсмаларнинг
ўчоқлашув (локализация) кўрсаткичлари қуйидагича: 12,9% – лунж
шиллиқ қаватига, 10,9% – оғиз туби бўшлиғига, 8,9% – юқори жағ
альвеоляр ўсиғи ва қаттик танглай шиллиқ қаватига, 6,2% – юмшоқ
танглай шиллиқ қаватига, 5,9% – пастки жағдаги аьвеоляр ўсиқ
шиллиқ қаватига, 1,5% – юмшоқ танглай тилчаси ўсмасига ва 1,3% –
олдинги танглай ёйларига тўғри келади. Оғиз бўшлиғи шиллиқ
қаватининг хавфли ўсмалари эркакларда аёлларга нисбатан 5-7
баробар 
кўпроқ 
учрайди. 
Асосан, 
60-70 
ёшдаги 
кишилар
касалланадилар. 
Одатда, 
40 
ёшдан 
кейин 
касалланиш
кўрсаткичлари 
ошади 
ва 
80 
ёшдан 
кейин 
касалланиш


171
кўрсаткичлари пасайиб боради.
Оғиз бўшлиғининг хавфли ўсмалари билан касалланиш бир
қанча ножўя мойилликларга боғлиқ. Буларга, одатда, сигарета
чекиш, спиртли ичимликларни ичиш, нос чекиш сингари зарарли
одатлар киради. Пародонтитнинг оғир турларида тишларнинг
қимирлаб қолиши кузатилади, бу эса, ўз навбатида, тиш тошлари
ҳосил бўлиши ва инфекциялар пайдо бўлишига олиб келади.
Мазкур жараёнлар оғиз шиллиқ қаватининг зарарланишига қулай
шароит ҳозирлаб, ушбу соҳада хавфли ўсмалар пайдо бўлишига
мойиллик келиб чиқишига сабабчи бўлади.
Оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватида хавфли ўсмалар пайдо
бўлишига сабаб, биринчи навбатда, ўсма олди касалликлари
ҳисобланади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling