Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Оғиз бўшлиғи хавфли ўсмаларининг морфологияси


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Оғиз бўшлиғи хавфли ўсмаларининг морфологияси. Оғиз
бўшлиғи хавфли ўсмаларининг халқаро - гистологик таснифига
кўра, хавфли эпителиал ўсмалар қуйидаги турларга ажратилади:
1 – Интраэпителиал карцинома (carcinoma in situ). Клиник
амалиётда деярли кам учрайди. Бунда эпителийнинг барча
соҳаларида малигнизация белгилари кузатилади ва базал мембрана
сақланган ҳолда ҳужайра полиморфизми кузатилади.
2 –Ясси ҳужайрали рак – бириктирувчи тўқимага ўсиб киради.
Ўсма малигнизацияланган эпителиал ҳужайралардан ташкил
топган бўлиб, булар тутам, тортма ва нотўғри шаклдаги ин
кўринишида 
бўлади. 
Ҳужайралар 
кўп 
қаватли 
эпителийга
ўхшашликни сақлаган бўлади.
Лабнинг қизил ҳошияси ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати
рак касалликлари.
Ясси ҳужайрали рак, одатда, рак олди жараёнлари асосида


172
ривожланади. Асосан, кекса ёшдаги шахсларда, қўпроқ эркакларда
учрайди. Оғиз бўшлиғи аъзолари ва жағ суякларини зарарлайди.
Жойлашуви бўйича: биринчи ўринда – пастки лаб, иккинчи ўринда
– тил, учинчи ўринда – оғиз бўшлиғи туби, сўнгра эса – лунж
шиллиқ қавати, танглай, жағлар ва бошқалар туради. Гистологик
жиҳатдан, оғиз бўшлиғи ракининг интраэпителиал карцинома
(cfrcinova in situ), ясси ҳужайрали рак ва унинг турлари – веррукоз,
урчуқ ҳужайрали карцинома ва лимфоэпителиома сингари
шакллари фарқланади. Интраэпителиал карциноманинг клиник
кўриниши ўзига хос эмас. Унинг шакллари – Боуэн касаллиги ва
эритроплакия ҳисобланади.
Ташхис патоморфологик текширувларда олинган маълумотлар
таҳлил - (эпителиал ҳужайраларда малигнизация белгилари
аниқланганда) ларига асосланган ҳолда қўйилади. Одатда, базал
мембрана зарарланмаган бўлади. Ясси ҳужайрали рак микроскопда
текширилганда, унинг остидаги тегиб турувчи бириктирувчи
тўқимада 
инфильтрловчи 
хавфли 
эпителиал 
ҳужайралар
тўпламлари мавжудлигини аниқлаш мумкин. Оғиз бўшлиғи
шиллиқ қавати ракининг кечиши касалликнинг тугалланишига
таъсир кўрсатувчи клиник - патологик ўзига хосликлари билан
характерланади. 
Оғиз 
бўшлиғининг 
олдинги 
қисмларида
жойлашган ўсмалари, унинг орқа бўлимларига нисбатан гистологик
жиҳатдан ўхшаш бўлса ҳам, кўп ҳолатларда енгилроқ кечади.
Зарарланиш ўчоғининг катталиги ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб,
бунда диаметри 1 см. гача бўлган ўсма, бошқа кўрсаткичлари
бўйича 
ўхшаш 
бўлган, 
лекин 
бунга 
қараганда 
каттароқ
ўлчамдагиларга нисбатан камроқ хавфли ҳисобланади.
Клиник жиҳатдан оғиз бўшлиғи ракининг эндофит тури
инфильтрат ҳолатда ва ташқарига ўсувчи экзофит шакли эса яра


173
кўринишида пайдо бўлади. Эндофит ўсма хавфлиликнинг кўпроқ
ифодаланган белгиларига эга. Ўсма хавфлилигининг гистологик
даражаси (I, II, III) ҳам ўзига яраша аҳамиятга эга бўлиб, ўсма
ҳужайраларининг 
пролиферацияси 
ва 
дифференциацияси
аниқланишига қараб асосий ҳисобланади. Кескин ифодаланган
пролиферацияда гиперхроматоз, кўп миқдорда митозлар, ҳужайра
ва ядро полиморфизми кузатилади.
Эпителий 
аро 
кўприкчалар 
борлиги 
ва 
кератин
продукциясининг 
аниқланишига 
кўра 
табақалаштирилади
(дифференциацияланади). Камроқ ифодаланган пролиферация ва
юқори дифференциация хавфлиликнинг I даражасини тавсифлайди
ва ёрдам берувчи, қўшимча белги бўлиб хизмат қилади. Митоз
вақтида кўп сонли ҳужайраларнинг бўлиши, ҳужайра ядровий
полиморфизм 
кўринишидаги 
гиперхроматоз 
ва, 
шунингдек,
ҳужайра кўприкчаларининг йўқотилиши, ракка оид марваридларда
кератинланишнинг бўлмаслиги хавфлиликнинг III даражасига мос
келади ва касалликнинг жуда ёмон оқибатидан дарак беради.
Оғиз 
бўшлиғи 
шиллиқ 
қаватининг 
раки 
атрофдаги
тўқималарга ўсиб кириб бориш йўли билан тарқалади ва, асосан,
лимфа томирлари бўйлаб метастаз беради. Ёндош тўқималарга
инфильтрацияланиб, ҳаётий муҳим аъзолар (овқат ҳазм қилиш ва
нафас йўллари, бош мия, йирик томирлар) нинг касалланишига,
яъни лимфатик йўллар бўйлаб яқин соҳаларга метастаз беришига
ва бўйин лимфа тугунларида иккиламчи ўсма ўчоқларининг ҳосил
бўлишига олиб келади.
Айрим холатларда ўсмани юз суяк тўқимасига ўсиб кириши
кузатилади (расм 48). Одатда, яқин метастазлар ўмров сатҳидан
пастга тарқалмайди. Узоқ аъзоларга гематоген йўл билан


174
метастазланиш жуда кам учрайди.
Ракнинг клиник кечиш жараёнини касаллик ўчоғининг
тарқалишига қараб, TNM тизими бўйича аниқланилади.
Бирламчи ўчоқнинг зарарланиши:
Т is интраэпителиал карцинома (cr in situ)
хавфли ўсма тарқалади:
Т1 – 2 см.гача;
Т2 – 2 дан 4 см.гача;
Т3 – 4 см.дан кўп;
Т4 – ўсма қўшни аъзоларга тарқалган.
Расм 48. Ясси хужайрали ракни пастки жағ кортикал пластинкасига
ўсиб кириши.
Яқин соҳа лимфа тугунларининг зарарланиши:
N0 – регионар пальпацияда тугунлар аниқланмайди;
N1 – касалланган томонда ҳаракатчан тугунлар мавжудлиги
аниқланади;
N2 – қарама-қарши ёки икки томонлама ҳаракатчан тугунлар
мавжудлиги аниқланади;
N3 – ҳаракатсиз тугунлар аниқланади.
Узоқ метастазлар:
M0 – йўқ;
M1 – аниқланади.
TNM тизими касалликнинг турли даражаларидаги клиник
босқичлар ҳақида маълумот беради:
I босқич – T1N0M0
II босқич – T2N0M0
III босқич – T3N0M0


175
T1, T2, T3 – N1M0
IV босқич – T4 N0, N1M0
ҳар қандай T N2, N3 M0,
ҳар қандай T, ҳар қандай N, M1
Касаллик тарихига ташхис қўйишда шифокор TNM ҳолатини
кўрсатиши ва ўсманинг ривожланиш босқичини аниқлаши зарур:
масалан, пастки лаб раки T1N0M0 (I босқич). Оғиз бўшлиғи раки
билан 
касалланган 
беморларни 
даволаш 
бошқа 
соҳаларда
жойлашган ракни даволаш каби радикал, паллиатив, симптоматик
усулларда олиб борилади.
Радикал даволаш ўсманинг ўчоқларини йўқ қилишни кўзда
тутади. Паллиатив даволашдан сўнг ўсма бутунлай йўқ бўлмайди.
Симптоматик терапия эса фақатгина оғриқ ёки бошқа касаллик
белгиларини бартараф этишга йўналтирилган бўлади.
Даволаш 
усуллари 
хирургик, 
нур 
билан, 
криотаъсир,
лазертерапия ва ўсмага қарши доривор препаратларни қўллашдан
иборат. Кўпроқ ҳолатларда операциядан олдин нур терапияси (30-40
гр. дозада) ўтказиш ва, абластика принципларига риоя қилган
ҳолда, соғлом тўқима чегарасида ўсмани кўпроқ кесиб олиб ташлаш
каби амалиётлардан ташкил топган комбинацияланган усул
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу борада ўсма электрорезекцияси
ва электрокоагуляция усулларидан фойдаланиш мумкин.
Комбинацияланган даволаш усули – бирламчи ўчоқда ва
регионар метастаз йўлларида қўлланилади. Камдан-кам ҳолларда,
асосан, радиорезистент ўсмаларда ва баъзан рецидив ҳолатларида
фақат жарроҳлик усулига мурожаат қилинади. Нур терапиясидан
мустақил даволаш усули сифатида фойдаланиш мумкин. Нур
терапиясидан аввал оғиз бўшлиғи санацияси ўтказилиши зарур,


176
чунки нур терапияси ўтказилгандан сўнг илдиз ва тишларни
суғуриш узоқ вақт тиш катакчасининг битмаслигига ҳамда жағда
остеорадионекроз ривожланишига сабаб бўлади. Криотаъсир
усулини эса ўсма юза ёки оғизнинг орқа бўлимида жойлашганда ва,
шунингдек, рецидив ҳолларида қўллаш жоиздир. Оғиз бўшлиғи
шиллиқ қаватини дорили даволаш (кимё - терапия) ҳозирги вақтда
қўлланилмайди, a. carotis тизими орқали регионар кимё - терапия
уринишлари ҳам бу борада кўнгилдагидай самара бермайди.
Даволашнинг турли усулларини қўллаш беморнинг ёши,
умумий аҳволи ва, шунингдек, ўсма ҳосилаларининг жойлашувига
боғлиқ. Ўсманинг кенг тарқалиб кетганлиги, ҳаёт учун муҳим
аъзолар соҳасида метастаз ўчоқлари мавжудлиги, беморнинг оғир
соматик аҳволи ва, шу боисдан, жарроҳлик амалиёти унинг ҳаётига
хавф солиши ва бошқалар хирургик даволашга қарши кўрсатма
бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда даволашнинг бошқа усуллари
қўлланилади. Жараён чуқурлашиб кетган ҳолатларда ва мавжуд
бўлган даволаш усулларининг ҳеч бири самара бермаганда бемор
инкурабел ҳисобланади ва сиптоматик даволашга ўтилади. Шу
сабабли, ҳар бир беморга, албатта, индивидуал ёндашиш зарурдир.
Даволаш натижаси касалликнинг ўз вақтида аниқланиши ва
ўсма ҳосиласининг жойлашувига боғлиқ.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling