Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Оғиз тубининг шиллиқ қавати раки
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Оғиз тубининг шиллиқ қавати раки бошқа соҳа ўсмаларига
нисбатан 15% кўпроқ ҳолатларда учрайди ва кўпинча олдинги қисмда, камроқ ҳолатларда – орқа қисмда ривожланади. Баъзи ҳолатларда оғиз тубининг шиллиқ қавати ўсманинг тил, милк, пастки жағдан тарқалиб келиши натижасида зарарланиши мумкин. Одатда, 50 ёшдан ошган эркаклар касалланади (расм 52). Расм 52. Оғиз бўшлиғи туби ракининг инфильтратив-ярали шакли. Оғиз тубининг орқа қисми раки унинг олдинги қисмида ривожланадиган ракка нисбатан оғирроқ кечади. Ўсманинг атроф тўқималарга – тил, жағ ёки оғиз тубининг бошқа томонларига тарқалиши касалликнинг клиник кечишини оғирлаштиради. Айрим ҳолатларда, айниқса, унинг орқа қисмларида ракнинг ғорсимон шакли учраб, уни тилни қарама - қарши томонга буриб 184 кўрилганда ва мукаммал текширув ўтказилганда аниқлаш мумкин бўлади. Оғиз тубининг раки регионар лимфатик тугунларга жуда эрта метастазлар бериб, баъзан бирламчи ўчоқ аниқланмасдан туриб ҳам лимфоген метастаз топилиши мумкин. Клиникаси. Оғиз туби раки бошланғич босқичларда кўзга кўринмасдан ривожланиши, кейинчалик эса ярада қулоққа, чаккага тарқалувчи оғриқли белгилар пайдо бўлиши ва овқат истеъмол қилиш билан бирга нутқ ҳам қийинлашиши мумкин. Оғиз бўшлиғидан ноҳуш йиринг ҳиди келиши мумкин. Кўпинча бундай беморларнинг оғиз бўшлиғида кўплаб кариесга учраган тиш ва уларнинг илдизлари аниқланади. Тишлар эса кўп миқдорда караш билан қопланган бўлади. Оғиз туби пайпаслаб кўрилганда, ўсма тарқалган ва кўпинча оғриқли зичлашган ўчоқ сифатида аниқланади. Бимануал текширув усули ўсма билан пастки жағ ва атроф тўқималар ўртасида боғланиш бор ёки йўқлигини аниқлашда ёрдам беради. Оғиз тубининг шиллиқ қавати раки патогистологик текширилганда, асосан, мугузланувчи ясси эпителийдан, камроқ ҳолатларда эса – мугузланмайдиган ясси эпителийдан ташкил топганлиги аниқланади. Ташхис. Якуний ташхис ўсма пункция қилиниб ёки ярали юзадан қиринди олиниб, цитологик текширув ўтказилгандан сўнг қўйилади. Қиёсий ташхис. Тил раки каби ва уларга қўшимча юрак-қон томир касалликларининг декомпенсация даврида пайдо бўлувчи трофик яралар билан солиштирган ҳолда қиёсий ташхис ўтказилади. Умумий текширувлар натижасида қон томир тизимидаги бошқа ўзгаришлар ҳам аниқланади. Даволаш. Оғиз туби ракини даволаш ҳам худди юқоридагилар 185 каби комбинацияланган усулда олиб борилади. Операциядан олдин бирламчи ўчоқ ва регионар метастазларда нур терапияси ўтказилади. Бундай операцияда оғиз туби тўқималари билан бирга, унга тегиб турувчи пастки жағ қисми ва тил резекцияси ҳам бир вақтда ўтказилади. Ўсма оғиз тубининг орқа қисмида жойлашган бўлса, нур терапиясини радикал дастур асосида ўтказиш тавсия этилади. Шунингдек, криодеструкция усули орқали ҳам яхши натижаларга эришиш мумкин. Бўйин лимфатик тизимида ўтказиладиган операцияни бир вақтнинг ўзида бирламчи ўчоқни олиб ташлаш билан бирга ўтказиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Прогнози (кутилаётган эҳтимоли). Бемор ҳаётида ўсманинг орқа қисмга қараганда олдинги қисмда ривожланиши бирмунча хавфсизроқ ҳисобланади. Бироқ оғиз тубида операциядан сўнг кесиб ўтувчи нуқсоннинг ҳосил бўлиши овқатланишнинг бузилишига ва доимий равишда сўлакнинг оқиб туришига сабабчи бўлади. Бу эса беморларнинг жамоат жойларида юришида анчагина қийинчилик туғдиради. Сўнгги йилларда бунинг олдини олиш мақсадида тиклов хирургиясини бирламчи пластик усулларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling