Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Одонтоген ўсмалар.
Одонтоген ўсмалар фақат юз-жағ аъзоларига тегишли ўсмалар
ҳисобланади. Уларнинг келиб чиқиши тиш тўқималари билан


188
боғлиқ бўлиб, жағ суякларида жойлашади. Одонтоген ўсма ва
ўсмасимон ҳосилалар хавфсиз ва хавфли турларга бўлинади.
Хавфсиз турларига: амелобластома, одонтоген эпителиал ўсма,
амелобластик фиброма, одонтома, миксома ва цементомалар
киради.
Одонтоген 
ўсмалар 
деб, 
оғиз 
бўшлиғининг 
бирламчи
эпителийси ва мезенхимасининг нотўғри шаклланиши натижасида
жағда юзага келадиган одонтоген янги ҳосилаларга айтилади.
Амелобластома – хавфсиз эпителиал ўсма ҳисобланиб,
инвазив ўсиш хусусиятига эга. Амелобластома жағ суяклари ичида
ривожланиб, микроскопда кўрилганда эмаль органининг ўсишига
ўхшайди. Амелобластома кўпинча ўрта ёшли беморларда учраб, 80
% ҳолатларда пастки жағ суякларини зарарлайди ва, асосан, катта
озиқ тишлар, пастки жағ бурчаги ва шох соҳаларида учрайди.
Адабиётларда кўрсатилишича, амелобластома жағларда учрайдиган
хавфсиз ўсма ва ўсмасимон ҳосилаларнинг 6-7% ини ташкил этади.
Амелобластоманинг келиб чиқиш сабаби кўпинча ноаниқ ва
тортишувли ҳисобланади. Айрим муаллифлар, бундай ўсмалар тиш
фолликуласи ривожланишининг бузилиши натижасида келиб
чиқади, десалар, бошқалари, оғиз бўшлиғи эпителийсидан, яна
баъзилар эса – одонтоген эпителий қолдиқларидан (Малассе
оролчаларида) 
ёки 
фолликуляр 
кисталарнинг 
эпителийси
қобиғидан ўсади, деб тушунтирадилар.
Клиник кўриниши. Касаллик жуда секин ривожланиб, бир неча
йиллар давомида клиник белгиларсиз кечади ва кўпинча
яллиғланиш жараёни қўшилиб, рентгенологик текшириш вақтида
кўринади.
Адабиётларда амелобластоманинг турли хил номлари учрайди:
адамантинома – кўп камерали кистома, марказий парадентал киста,


189
адаматинум ва ҳ. к. Айрим адабиётларда адамантинома атамаси
ҳам учрайди. Ҳозирги вақтда Бутун дунё соғлиқни сақлаш
ташкилоти тавсия бўйича амелобластома атамаси ишлатилиб
келмоқда (Б. Кабаков, 1978).
Касаллик кўпинча оғриқсиз шиш билан бошланиб, жағлар
шаклининг бузилишига олиб келади. Амелобластомада яллиғланиш
белгиси бўлмаса, терида ўзгариш кузатилмайди.
Оғиз ичидан – оғиз даҳлизи ўтув бурмасининг силлиқланиши,
пастки жағ олдинги қирғоғининг бироз кенгайиши кузатилади.
Зарарланган тарафдаги оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати атроф
шиллиқ қават тўқимаси рангидан фарқ қилмайди. Оғиз ичидан
бўртиб шишиб турган жой пайпаслаб кўрилганда, ўсманинг жағ
суяги кортикал пластинкасининг ичига ботиб кириши, баъзида –
пергамент қоғоз симптоми ва баъзида – суякнинг емирилиши
натижасида флюктуация белгиси кузатилади. Баъзи ҳолларда
ўсманинг жағ суякларидан ташқарига чиқиб, юмшоқ тўқимага
тарқалиши кузатилади. Амелобластоманинг хавфли турга ўтиши
ҳам кузатилади. Н. Н. Мазалова (1974) нинг фикрича, 5 фоиз
амелобластоманинг хавфли турга ўтиши кузатилган.
Амелобластоманинг 
рентгенографик 
ўзгаришлари 
кўп
вариантли бўлиб, А.Л. Козирева (1959) суякнинг қуйидаги 9 хил
ўзгаришини кўрсатиб ўтган:
1.
Бир қатор юмалоқ бўшлиқлар.
2.
Битта суяк бўшлиғи ва уни ўраб турувчи кичкина
бўшлиқлар.
3.
Бир қатор думалоқ бўшлиқлар, уларнинг бир-иккитасида
тиш фолликуласи ёки шаклланган тиш бўшлиғи бўлиши.
4.
Тўртбурчак бўшлиқлар.
5.
Катта жиякли бўшлиқ (майда бўшлиқлар ҳисобига).


190
6.
Якка ҳолатдаги бир неча катта кистоз бўшлиқлар.
7.
Атрофи нотекис бўлган битта катта кистоз бўшлиқ.
8.
Тиш илдизларига қараган битта катта бўшлиқ.
9.
Чиқмаган 
тишнинг 
тож 
қисмига 
қараган 
катта
бўшлиқлар. Бу фолликуляр кистани эслатади.
В. З. Зорин эса (1964) амелобластоманинг 4 хил рентгенологик
тасвирини кўрсатган:
• бир камерали;
• кўп камерали;
• ячейкали;
• тиш сақловчи.
Рентгенограммада ҳар хил даражадаги бўшлиқлар борлиги
амелобластоманинг асосий кўриниши ҳисобланади (расм 53).
Амелобластоманинг йирик турларида жағларда патологик синиш
ҳолатини кузатиш мумкин.
Расм 
53. 
Амелобластома 
рентген 
суратининг 
клиник
кўриниши.
Ташхислаш. 
Амелобластомани 
клиник-рентгенологик
ташхислаш вазифаси, унинг тиш сақловчи киста, бирламчи
одонтоген киста, гигант ҳужайрали ўсма ва амелобластик
фибромага ўхшаб кетганлиги учун бирмунча мураккаб ҳисобланади
(расм 54).
Амелобластомани морфологик текшириш натижалари асосий
ташхис қўйиш борасидаги зарурий шартлардан ҳисобланади.
Патологик анатомияси. Амелобластомаларнинг гистологик
тузилишида бириктирувчи тўқимадан иборат бўлган строма ва
эпителиал тўқимадан иборат бўлган паренхима кузатилиб, бу


191
тўқималар стромага ўсиб кириб, унда ячейкалар ҳосил қилиши
кузатилади.
Бу 
ячейкаларнинг 
четларида 
баланд 
цилиндрсимон
ҳужайралар, ўртасида эса – юлдузсимон ҳужайралар жойлашган. Бу
гистологик кўриниш ривожланаётган тишнинг эмаль органига
ўхшайди.
Расм 54. Пастки жағ амелобластомасини рентген тасвири.
Макроскопик кўздан кечирилганда амелобластоманинг кистоз
ва кам учрайдиган йирик-яхлит тури тафовутланади (adamantinoma
solitim) 
(adamantinom 
cysticum). 
Кистоз 
амелобластомада
бириктирувчи 
тўқимали 
строманинг 
кам 
рельефлилиги
кузатилади.
Қиёсий ташхис. Амелобластома гигант ҳужайрали ўсма,
одонтоген киста, тиш сақловчи кистомалар ва амелобластик
фибромалар билан қиёсий ташхисланади.
Даволаш. Амелобластомаларни даволаш учун жуда кўп усуллар
тавсия этилган, лекин бу борадаги энг кўп қўлланиладиган ва
радикал усул жағларнинг зарарланган қисмини кесиб ташлаш
(резекция) ва суяк пластикасини ўтказиш ҳисобланади. Жағларда
резекциядан сўнг ҳосил бўлган нуқсонларни тўлдиришнинг жуда
кўп 
усуллари 
тавсия 
этилган. 
М. 
М. 
Соловьев 
аралаш
трансплантатлар – аллоген трансплантат ва аутоген суякнинг
майдаланган 
турларидан 
фойдаланган. 
Бу 
остеогенезнинг
фаоллигини оширади.
Амелобластомада радикал резекция ўсма қайталанишининг
олдини 
олади. 
Амалиётчи 
олимлар 
В. 
Наумов 
(1965)
эконом-резекция ўтказиш усулини таклиф этган.


192
Бизнинг клиникада амелобластома резекциясидан кейин
ҳосил бўлган суяк нуқсонларини бартараф этишда шиша-керамика
имплантатларидан унумли фойдаланилмоқда (Ш. Ю. Абдуллаев,
2001).

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling