Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Периодонтал цементли дисплазия
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- Радикуляр кисталар
Периодонтал цементли дисплазия. Бу ўсмасимон ҳосила
бўлиб, бунда цемент тўқимаси ҳосил бўлиши бузилиб, худди фиброз дисплазияга ўхшаш кечади ва жағларни диффуз зарарлайди. Рентген суратида суякда ҳар хил катталикдаги ўзгаришлар кузатилади (расм 57). Даволаш. Кўпинча динамик кузатув тавсия этилади. Расм 57. Рентген суратида периодонтал цементли дисплазия. Одонтоген ўсмасимон ҳосилалари. Тиш кисталари бошқа одонтоген ҳосилалар ичида учраши бўйича биринчи ўринни эгаллайди ва улар юқори жағни пастки жағга нисбатан 3 баравар кўпроқ зарарлайди. Кисталарнинг ташқи қавати бириктирувчи тўқима билан қопланган бўлса, унинг ички қаватини кўп қаватли ясси эпителий тўқимаси қоплаб туради. Кўп ҳолатларда унинг ичидаги суюқликнинг ранги сариқ ялтироқ бўлиб, баъзан кулранг оқиш сузмасимон масса билан тўлган бўлиши ҳам мумкин. Киста ичидаги масса ортиб боргани сари унинг ички босими ҳам ортади ва у ана шу кўрсаткичлар ҳисобига ўсади. Одонтоген кисталарнинг этиопатогенези турли- туман бўлади. Яллиғланиш жараёни илдиз 197 учидан бошлаб ривожланадиган кисталар радикуляр кисталар дейилади. Улар апикал ёки ён кисталар бўлиши мумкин. Радикуляр кисталар тиш илдизининг учида яллиғланиш жараёнлари кузатилганда ривожланади. Дастлаб илдиз учи гранулёмаси ҳосил бўлади. Гранулёманинг ичидаги периодонтал бойлам эпителий қолдиқлари яллиғланиш жараёни ҳисобига ўсиб, кистагранулёмаларни ҳосил қилади. Кистагранулёмадан кейинчалик кисталар ҳосил бўлади. Клиник кўрилганда кисталар кўпроқ емирилган ёки даволанган, баъзан эса соғлом, лекин олдин жароҳат олган тишлар соҳасида учрайди. Радикуляр кисталар бир неча ойлар ва йиллар давомида секин ўсиб, беморларга дастлаб ноқулайлик туғдирмайди. Кўпинча оғиз даҳлизи тарафга ўсиб, жағ кортикал пластинкасини емиради. Юқори жағ тишларининг илдизидан ривожланган кисталар танглай пластинкасини юпқалаштиради ва баъзан унинг емирилишига сабабчи бўлади. Бурун бўшлиғи ва гаймор бўшлиғи соҳасидаги кисталар шу бўшлиқларга ўсиб кириши ҳам мумкин. Оғиз даҳлизи кўздан кечирилганда ўтув бурмаси соҳасида юмалоқ аниқ чегарали шиш кузатилади. Суякнинг емирилишига кўра, киста устидаги суяк тўқимаси эгилувчан бўлиб қолади. Суякнинг емирилиш даражасига қараб, Дюпитрен симптомини аниқласа бўлади. Киста устидаги суяк бутунлай емирилганда флюктуация белгисини аниқлаш мумкин. Киста соҳасида жойлашган тишларда сурилиш ва буралиш ҳолатлари кўзга ташланади. Перкуссияда бўғиқ товуш эшитилади. Электроодонтодиагностикада киста соҳасида жойлашган тишларда электр сезувчанликнинг пасайиб кетганлиги кузатилади. Кисталарнинг йиринглаши натижасида периоститлар келиб чиқади. Венсан симптоми ҳам кузатилиши мумкин. Юқори жағда 198 кисталарнинг ривожланиши, одатда, юқори жағ бўшлиғининг сурункали яллиғланиб туришига олиб келувчи омил вазифасини ўтайди. Рентген тасвирида суякнинг юмалоқ, аниқ чегарали емирилганлигини кўриш мумкин (расм 58). Расм 58. Пастки жағнинг радикуляр кистаси. Бунда сабабчи тишнинг илдиз учи киста бўшлиғига кириб туради. Қўшни тишларнинг илдиз учлари киста бўшлиғига нисбатан ҳар хил жойлашиши мумкин. Рентген тасвирида қўшни тишларнинг периодонтал ёриғи аниқланса, тиш киста бўшлиғи билан боғланмаган, периодонтал ёриқ аниқланмаса, тиш киста бўшлиғи билан боғланган бўлади. Баъзи ҳолатларда киста девори тиш илдизларини суриши ҳам мумкин. Тиш илдизларининг сўрилиши кузатилмайди. Кисталарнинг катталашиб бориши натижасида пастки жағ суягининг асоси емирилиб кетади ва бу ҳол, ўз навбатида, пастки жағ суягининг патологик синишига олиб келиши мумкин. Кўпинча юқори жағдаги кисталар бурун ва гаймор бўшлиқларига ўсиб кириши ҳам кузатилади. Гаймор бўшлиғига кистанинг ўсиб кириши ҳисобига бўшлиқнинг суяк пластинкаси емирилиб кетади (расм 59). Расм 59. Юқори жағнинг радикуляр кисталари: а) юқори жағ бўшлиғига тегиб турувчи; б) юқори жағ бўшлиғини сурувчи; в) юқори жағ бўшлиғига ўсиб кирувчи. 199 Клиник ва рентгенологик текширувлар натижасида кисталарга ташхис қўйиш қийинчилик туғдирмайди. Гумон қилинган ҳолатларда киста пункция қилиниб, цитологик текширувлар ўтказилади. Микроскопда текширилганда, киста девори фиброз тўқима ва шохланмайдиган кўп қаватли эпителийдан ташкил топганлиги аниқланади. Радикуляр кисталар хирургик усулда даволанади. Цистэктомия, цистотомия, икки босқичли операция ва пластик цистэктомия ўтказилади. Одонтоген эпителийнинг ривожланиш жараёнида ҳосил бўладиган кисталарга кератокиста, фолликуляр киста, тиш чиқиш даври кистаси ва милк кисталари киради. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling