Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Фолликуляр кисталар ҳали ёриб чиқмаган тишнинг эмалидан
ривожланади. Киста кўпроқ пастки учинчи моляр, қозиқ ва юқори
жағдаги учинчи моляр тишларда ҳосил бўлади. Кистанинг клиник
кўриниши жағда учрайдиган бошқа кисталарникига ўхшаб кетади.
Киста соҳасида тиш кўринмайди. Тиш сақловчи кисталардан
амелобластомалар келиб чиқиши мумкин. Рентген текширувида
суякнинг 
аниқ 
чегарали 
емирилганлиги 
кўринади. 
Киста


201
бўшлиғида 
тўлиқ 
шаклланган 
ретенцияли 
сабабчи 
тиш
аниқланади. Унинг тож қисми киста бўшлиғига қараган ёки унинг
деворига тегиб туриши мумкин (расм 61).
Расм 61. Юқори жағ фоликуляр кистаси.
Фолликуляр кисталарни кератокиста ва амелобластома билан
солиштирган ҳолда қиёсий ташхислаш керак.
Макроскопик кўздан кечирилганда, холестерин сақловчи сариқ
ялтироқ, бир камерали бўшлиқ аниқланади.
Микроскопда текширилганда, киста девори фиброз капсула ва
кўп қаватли ясси эпителийдан ташкил топганлиги аниқланади.
Даволашда цистэктомия операцияси ўтказилиб, ретенцияга
учраган тиш олиб ташланади.
Тиш чиқиш даври ва милк кисталари. Бу икки киста ҳам
жуда кам учрайди. Тиш чиқиш даври кистаси чиқаётган тишнинг
тож қисмини эгаллаб, кўкимтир рангда бўлади. Микроскопда
кўздан кечирилганда, киста қобиғи шохланмайдиган кўп қаватли
ясси эпителий билан қопланганлиги кўринади. Тиш чиқиши
кечикканда хирургик усул қўлланилади.
Милк кисталари милкнинг қолдиқ эпителий ҳужайраларидан
ривожланади. Мазкур кисталар милкда кичик тугун кўринишига
эга бўлади. Даволаш ўтказилмаса ҳам бўлади.
Жағларнинг одонтоген кисталарини даволаш. Кисталарни
даволашда асосан цистэктомия ва цистотомия операциялари
ўтказилади. Гаймор бўшлиғига ўсиб кирган кисталарда ораназал
цистэктомия ёки бир босқичли цистотомия гайморотомия билан
биргаликда 
олиб 
борилади. 
Бундан 
ташқари, 
пластик


202
цистэктомия-кисталарни икки босқичда бартараф этиш операцияси
ўтказилади. 
Бу 
операцияларни 
ўтказишга 
кисталарнинг
этиопатогенези, 
ўлчами, 
киста 
соҳасида 
нечта 
тишнинг
жойлашганлиги асосий кўрсатма бўлиб ҳисобланади.
Цистэктомия радикал операция ҳисобланиб, унда киста қобиғи
тўлиқ олиб ташланади ва яра тикиб қўйилади. Цистэктомия
операциясига кўрсатмалар қуйидагилардан иборат:
– одонтоген эпителий ривожланишидан ҳосил бўлган
кисталар;
– 1-2 та тишлар соҳасини эгаллаган кисталар;
– пастки жағнинг катта ҳажмли кисталарида жағ асосининг
қалинлиги 0,5-1 см. дан кам бўлмаганда, киста соҳасида тишлар
бўлмаганда;
– юқори жағда гаймор бўшлиғи тубининг суяк пластинкаси
сақланганда, киста соҳасида тишлар бўлмаганда.
Цистэктомия операцияси ўтказилганда кўп ҳолатларда бир
илдизли тишлар канали пломбаланиб, илдиз учи резекцияси
операцияси ўтказилади. Кўп илдизли тишлар ва киста ичидаги
ретенцияга учраган тишлар ҳар доим олиб ташланиши керак. Киста
соҳасидаги рентген тасвирида периодонтал ёриғи аниқланадиган
тишларда 
электроодонтодиагностика 
ўтказилади. 
Электр
сезувчанлиги пасайган тишлар тегишлича даволанади. Рентген
тасвирида периодонтал ёриқ кўринмайдиган тишлар операциядан
олдин пульпаси олиниб даволанади.
Цистэктомия операцияси ўтказувчан ва инфильтрацион
оғриқсизлантиришлар остида олиб борилади. Жағнинг вестибуляр
юзасида овал ёки трапециясимон кесма ўтказилади (расм 62).
Расм 62. Юқори жағда цистэктомия операцияси (чизма).


203
Шиллиқ қават – суяк усти пардали лахтак ажратилади.
Лахтакнинг асоси ўтув бурмасига қараган бўлиши керак. Тишлар
бор вақтда лахтакнинг учи милк қирғоғига 0,5-0,7 см. етмайди. Агар
киста тишнинг бўйин қисмигача тарқалган бўлса, милк сўрғичлари
соҳасигача кесма ўтказилади. Лахтакнинг ўлчами катталиги бўйича
кистанинг ўлчамидан каттароқ бўлиши керак. Лахтак распатор
ёрдамида ажратилиб, суяк яланғочланади. Ажратилган лахтак
илмоқ ёки лигатура билан ушлаб турилади. Кистанинг устида илдиз
учи проекциясида суякда трепан (тиббий парма) ёки фиссурали бор
ёрдамида юмалоқ шаклли дарча очилади. Суяк пластинкаси олиб
ташланади ва кистанинг олдинги девори очилади. Очилган
дарчанинг ўлчами кистанинг яхшироқ кўриниши ва илдиз учи
резекциясини ўтказиш учун қулай бўлиши керак. Распатор,
бурчакли элеватор ёки хирургик қошиқча ёрдамида киста қобиғи
ажратилади. Кистанинг илдиз билан боғланган қисмида илдиз учи
резекция қилинади ва киста тўлиғича олиб ташланади. Бўшлиқ
синчиклаб текширилади. Бўшлиқ деворлари ва илдизнинг қолган
қисми кўздан кечирилгач, ичига суяк қипиқлари солиб тикиб
қўйилади. Ташқи томондан босиб турувчи боғлам 4-5 кунга
қўйилади.
Оғриқ қолдирувчи, десенсибилловчи ва яллиғланишга қарши
дори-дармонлар буюрилади. Беморлар 6-7 кунга иш қобилиятини
йўқотади.
Цистотомия операциясида кистанинг олдинги девори олиб
ташланиб, бўшлиқ оғиз даҳлизи ёки оғиз бўшлиғи билан
туташтирилади.
Бу операция натижасида киста ичидаги босим пасайиб, суякда
аппозицион ўсиш кузатилади. Киста бўшлиғи торайиб, аста-секин


204
йўқолади. Бу операция жуда енгил бажарилади, лекин жароҳат
ўрнининг битиши узоққа чўзилади.
Цистотомия операциясига кўрсатмалар:
1.
киста бўшлиғида 3 та ва ундан ортиқ интакт тиш бўлиб,
уларнинг периодонт ёриғи аниқланмаганда;
2.
юқори жағнинг катта ўлчамли кисталарида бурун
бўшлиғи туби ва танглай пластинкаси емирилганда;
3.
пастки жағнинг катта кисталарида жағ асосининг
қалинлиги 0,5 см. дан кам бўлганда.
Цистотомия операцияси маҳаллий оғриқсизлантириш остида
олиб борилади (расм 63). Худди цистэктомия операциясидаги
сингари ярим овал кесма ўтказилади. Шиллиқ қават-суяк усти
пардали лахтак ажратилади. Кистанинг устидаги суяк олиб
ташланади.
Расм 63. Юқори жағда цистотомия операцияси (чизма)
Олиб ташланадиган суяк ўлчами киста ўлчамидан кичик
бўлмаслиги керак. Киста бўшлиғи очилгач, яхшилаб ювилади.
Ажратилган лахтак билан тиш илдизлари ёпилиб, киста бўшлиғига
йодоформли дока қўйилади. Танглай томондан цистототомия
ўтказилганда шиллиқ қават-суяк усти пардали лахтак киста қобиғи
билан кесиб олингач, киста бўшлиғига йодоформли дока қўйилади.
Операциядан кейин 6-8 кун ўтгач, қўйилган тампон янгисига
алмаштирилади. 
Тампонни 
алмаштириш 
3-4 
марта 
амалга
оширилади. Учинчи ҳафтанинг охирига бориб яра четлари
эпителизациялашган бўлади. Бемор кейинчалик оғзини чайишда
давом этади.
Операциядан 
кейин 
ҳосил 
бўлган 
бўшлиқ 
суякнинг


205
аппозицион ўсиши ҳисобига секинлик билан 1,5-2 йил ичида
кичиклашиб, тўлиб боради. Беморлар 6-7 кунга иш қобилиятини
йўқотади.
Юқори жағ бўшлиғига ўсиб кирувчи кисталарда ораназал
цистэктомия (расм 64) ёки цистотомия операцияси ўтказилади. Бу
операцияда 
киста 
бўшлиғи 
юқори 
жағ 
бўшлиғи 
билан
туташтирилиб, пастки бурун йўли билан боғланади. Киста соҳасида
тишлар бўлмаса ёки 1-2 та тишлар бўлса, ораназал цистэктомия
операцияси ўтказилади. Киста соҳасида интакт тишлар кўп бўлса,
ораназал цистотомия операцияси ўтказилади.
Расм 64. Ораназал цистотомия (чизма).
Пластик 
цистэктомия 
операциясида 
киста 
қобиғининг
ҳаммаси олиб ташлангач, яра тикилмайди. Ҳосил бўлган бўшлиқ
юзасига ажратилган лахтак ёпилиб, устига йодоформли дока
қўйилади. Бу операция усули кам ўтказилади ва у, асосан,
йиринглаган 
фолликуляр 
кисталарда 
ёки 
кератокисталарда
қўлланилади.
Икки босқичли операцияда цистотомия ва цистэктомия
биргаликда олиб борилади. Бу операция жағларнинг катта
кисталарида 
бажарилади. 
Биринчи 
босқичда 
цистотомия
операцияси бажарилиб, киста ичидаги босим йўқотилади. Бунинг
ҳисобига суякда аппозицион ўсиш кузатилади. Бу операциядан 1,5-2
йил ўтгач, цистэктомия операцияси бажарилади. Икки босқичли
операция кам жароҳатли бўлиб, уни амбулатория шароитида
бажариш мумкин. Катта ўлчамли кисталарда ҳам беморларни жағ
контурини бузмасдан туриб тўлиқ даволаш мумкин


206

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling