Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хавфсиз кечувчи цементобластома.
Цементома (Cementoma). Цементомалар одонтомаларнинг
бир тури сифатида олиб қаралиши мумкин, лекин улар морфологик ва клиник ўзига хослиги билан бир-биридан фарқланади ва, одатда, жуда кам учрайди. Цементома – одонтоген бириктирувчи тўқимадан ўсиб, бир ёки бир неча тишнинг илдизи билан туташган бўлади. Гистологик кўриниши бўйича ҳар хил бўлиши мумкин: 195 баъзида дағал ҳужайрали тўқима – цементга ўхшаш, баъзида ҳужайра толали тўқимадан иборат булади. Цементомаларнинг қуйидаги турлари фарқланади: цементобластома (ҳақиқий цементома, расм 56), цементланувчи фиброма, периапикал цементли дисплазия, гигант шаклли цементома (тўп-тўп жойлашган ёки оилавий цементома). Хавфсиз кечувчи цементобластома. Ҳақиқий цементома – бу хавфсиз ўсма бўлиб, цементга ўхшаш тўқима минерализациянинг ҳар хил вақтида ҳосил бўлиши билан характерланади. Расм 56. Рентген суратида: цементобластома (ҳақиқий цементома). Ўсмалар кўпинча пастки жағда ҳосил бўлиб, кичик ва катта озиқ тишлар соҳасида учрайди ва тиш илдизларига ёпишиб кетган бўлади. Бундай ҳолатларда: масалан, тиш олиш вақтида тиш илдизларининг синиши кузатилиши мумкин ва рентгенологик текширувдан сўнг цементомани аниқлаш мумкин бўлади. Цементомалар кўпинча клиник белгиларсиз кечади. Жағ суяклари кортикал пластинкасининг бутунлиги бузилганда, пальпацияда оғриқ ва жағлар деформацияси аниқланади. Цементома оғиз бўшлиғига ўсиб кирганда, яллиғланиш белгилари билан қўшилиб, ташхислашни қийинлаштириши мумкин. Цементомаларнинг рентген тасвирида суякда аниқ чегарали, юмалоқ шаклдаги, турли катталикдаги суяк емирилиши кузатилади. Баъзи ҳолатларда цементомалар жағларни диффуз шикастлаб, тиш илдизларига тарқалади. Бошқа ҳолатларда улар рентген ташхиси ўтказилаётган вақтда тасодифан аниқланиб қолади. Бундан ташқари, баъзи ҳолатларда ўсма соҳасидаги тиш 196 илдизларида периодонтал ёриқ кўринмайди. Даволаш. Цементомаларни хирургик усулда даволашда ўта эҳтиёткорлик талаб қилинади ва ўсмани капсуласи билан олишда кўп ҳолатларда ўсмани хирургик қошиқ билан қириб олиш усулидан фойдаланилади. Агар ўсма тиш илдизлари соҳасида жойлашган бўлса, тишларни депульпация қилиб, илдиз учи резекцияси операцияси ўтказилади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling