Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Тил раки. Бундай турдаги ўсмалар амалиётда учраши бўйича
лаб ракидан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди. Кўпинча 40 ёшдан
ошган эркаклар касалланади. 60-70% ҳолатларда – тилнинг ён
қисмларида, 20% дан кўпроқ ҳолатларда – илдиз қисмида, тил учи
ва тана қисмларида камдан-кам ҳолатларда учрайди. Ракнинг келиб
чиқишига сурункали зарарланишлар, айниқса, тил ён қисмларига
пломба, 
тиш, 
қоплама 
кламмерларнинг 
ўткир 
қирралари
етказадиган жароҳатлар сабабчи бўлади. Бундай жароҳатлар
таъсирида аввал ўсма олди жараёнлар ривожланиб, кейинчалик
улар ўсма касалликлари билан ўрин алмашади.
Ракнинг клиник кечиши бирмунча оғирроқ бўлиб, у тил
илдизида, шунингдек, унинг ўрта ёки уч соҳасида жойлашиши
мумкин. Тилнинг уч қисмидаги ўсмалар, одатда, унинг ён ва,
айниқса, орқа соҳаларидаги ўсмаларга нисбатан кичикроқ ўлчамда
бўлади. Тил илдизи раки тез ўсиши, яқин атрофдаги тўқималарга ва
бўйиннинг чуқур лимфатик тугунларига (баъзи ҳолатларда
кесишган ва икки томонлама) эрта метастазлар бериши билан
характерланади. Микроскопик тузилиши жиҳатдан ўсма ясси
мугузланмайдиган (бу ҳолат III босқичдаги хавфлилик даражасидан
даракдир) лимфоэпителиомани эслатувчи кўринишда бўлади.
Гистологик текширувда ўсма ясси ҳужайрали мугузланган бўлса, I
ва II босқичдаги хавфлилик белгиси ҳисобланади.
Клиника. Тил ракининг экзофит шакли кам учраб, унинг
эндофит шаклига қараганда енгилроқ кечади. Тил ракининг
бошланғич босқичларида аниқ белгилари бўлмай, фақатгина


181
ноқулай сезгилар пайдо қилиши мумкин. Яра катталашиб борган
сари қонаши, қирғоқлари эса кўтарилиб қолиши мумкин. Тил
пайпаслаб кўрилганда, ноаниқ чегарали, кўпинча оғриқсиз бўлган
зичлашиш кўринишида бўлади. Кейинчалик эса ўсма ён мушак
тўқималарига ўтиб, оғиз тубига, альвеоляр ўсиққа, танглай ва
ютқин ёстиқчаларигача ўсиб киради, шундан сўнг тил ҳаракатида
чегараланиш пайдо бўлади. Агар бу жараёнга яллиғланиш
белгилари ҳам қўшилса, у ҳолда шу соҳада оғриқ сезила бошлайди
ва овқат истеъмол қилиш ҳамда ютинишда қийинчиликлар юзага
келади. Регионар метастазлар бўлганда, яқин жойлашган соҳаларда
ўлчами катталашган, ҳаракатчан, оғриқсиз ва юмалоқ шаклдаги
лимфа тугунлари пайпаслаб кўрилганда сезилади ва улар
кейинчалик ўзаро ҳамда атроф тери тўқималари билан қўшилиб, ўз
ҳаракатчанлигини йўқотади ва секин-аста оҳакланиш кузатилади.
Тил ракининг якуний ташхиси цитологик текширувдан сўнг
қўйилади. Текширилувчи хомашё асосан ўсманинг ярали юзасидан
олинади, агар муолажа оғриқли бўлса, уни инфильтрацион
оғриқсизлантириш остида амалга ошириш ҳам мумкин. Бундай
олинган хомашёни текшириш ҳар доим ҳам аниқ хулосаларни
беролмаслиги сабабли, баъзи ҳолатларда ўсма инфильтратини
пункция 
орқали 
текширилади. 
Бундан 
ташқари, 
регионар
метастазлар аниқлаш мақсадида катталашган лимфа тугунларидан
ҳам пунктат олинади.
Қиёсий ташхис. Тил ракининг клиник кечиши захм, сил
касаллиги (туберкулёз), актиномикоз ва декубитал яра, қон
касалликлари 
натижасида 
пайдо 
бўладиган 
ярали-некротик
жараёнлар каби айрим махсус касалликларга ўхшаб кетиши
мумкин.
Декубитал (ётоқ) яра тўқималарнинг тиш қирралари ёки


182
протезлар натижасида зарарланиши бўлиб, ўсма ҳосилаларининг
йўқлиги билан характерланади. Бундай яра фибриноз караш билан
қопланган, кўпинча оғриқли ва атроф тўқималар гиперемияланган
бўлади. Ўсмадан фарқли равишда, сабабчи таъсирот олиб
ташлангандан 
сўнг, 
7-10 
кунлик 
муддат 
ичида 
тўлиқ
эпителизацияланади.
Шиллиқ қаватнинг лейкоз натижасида юзага келадиган
зарарланиши – некроз ўчоқларининг тез катталашуви ва уларнинг
секин 
битиши 
билан 
характерланади. 
Атроф 
тўқималарда
яллиғланиш белгилари учрамайди. Ташхис қон таҳлили орқали
қўйилади (юқори лейкопения ва агранулоцитоз кўрсаткичлари).
Даволаш
Тил 
раки 
билан 
касалланган 
беморлар
комбинацияланган усул ёрдамида даволанади.
I ва II босқичда операциядан олдин бирламчи ўчоқда нур
терапияси ўтказилади, 3-4 ҳафтадан сўнг тил ярим резекцияси
(электрорезекциядан ҳам фойдаланилади) ўтказилади (расм 51).
Операция умумий оғриқсизлантириш остида амалга оширилади.
Тил лигатурага илиниб, зарарланган томондан тилнинг илдиз
қисми ўсмадан узоқда ипак ип ёрдамида тикилади.
Расм 51. Тил электрорезекцияси.
Электрпичоқ (скальпель) ёрдамида тил ўрта чизиқ бўйлаб
кесилади ва жароҳат бўйлаб қолган қисми тикилади. Аввал тилни
илдизидан ажратиб, ипак ип билан тикиб қўйилган қисми
кўндаланг кесув ёрдамида кесилади. Тил резекциясини ўтказиш
билан бир вақтда, бўйин клетчаткасида фасциал-футляр кесиш
усули орқали регионар лимфатик тугунлар олиб ташланиши лозим.


183
Тил ракининг III босқичида бирламчи ўчоқ ва регионар лимфа
тизимининг метастазланган ҳолатида комбинацияланган даволаш
усулидан фойдаланилади ва бунда хирургик ҳаракатининг
ҳажмини кўпайтириш, асосан, оғиз туби ва тилнинг қолган ярмида
тўқималарни максимал ҳолда кесиб олиб ташлаш орқали амалга
оширилади. Бўйинда эса Крайль ёки фасциал футляр усулида шу
соҳа клетчаткасини олиб ташлаш амалиёти ўтказилади.
Прогнози (кутилаётган эҳтимоли). Тил ракининг кечиши
лабдагига қараганда бирмунча хавфлироқ, айниқса, тил орқа
қисмининг ўсмалари I-II босқичдаги олдинги қисмнинг экзофити
шаклидаги 50-70% ҳолатларида яхши натижа кузатилади. Тил ярим
резекцияси ўтказилгандан сўнг, маълум бир вақт ўтгач, овқат
истеъмол қилиниши ва нутқ қайта тикланади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling