Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Лаб раки. Бу оғиз бўшлиғи аъзоларининг эпителиал хавфли
ўсмалари орасида энг кўп тарқалган ўсма ҳисобланади. Кўпинча
ўсма пастки лабда кузатилади, юқори лабда ўсма 5% ҳолларда
учрайди, холос. Асосан, эркаклар касалланадилар ва улар орасида
чекувчилар сони юқори кўрсаткичга эга (расм 49).
Абразив Манганотти хейлити, гиперкератоз, сурункали лаб
ёрилиши ва бошқалар рак касаллигининг келиб чиқишига хизмат
қиладилар. Касаллик лаб қизил ҳошиясида ривожланиб, шиллиқ


177
қаватларга, терига тарқалади, мушак ва суякка ўсиб кириб боради.
Ўсма, одатда, ўрта чизиқдан четда, баъзан оғиз бўшлиғи бурчагида
жойлашади.
Расм 49. Лаб раки.
Касалликнинг кечиши кўпинча нисбатан енгил ўтади ва бу,
асосан, ўсмани ташкил этган тўқимага ва унинг ривожланиш
соҳасига боғлиқ бўлади. Гистогенезда бу касалликнинг шиллиқ
қават билан эмас, балки хавфли жараёнлар яхши якун топувчи тери
билан боғлиқлиги аниқланади. Бундан ташқари, микроскопда
кўрилганда, 
ҳужайраларнинг 
асосан, 
юқори 
даражали
дифференциациялашган ясси ҳужайрали мугузланувчи раклиги
аниқланади. Рак мугузланишсиз ҳам кузатилиши мумкин. Лаб раки
касалликнинг фақат кечки босқичларидагина метастаз беради.
Асосан, лимфа йўли билан ияк ости ва пастки жағ ости соҳалари
регионал лимфа тугунларида, касалликнинг кечки босқичларида
эса – чуқур бўйин тугунларида метастаз ўчоқлари кузатилади. Лаб
раки аста-секин ўсиши билан фарқланади.
Клиник жиҳатдан лаб ракининг ярали, ярали-инфильтратив ва
сўгалли 
ёки 
папилляр 
шакллари 
бўйича 
ўсувчи 
экзофит
кўринишлари кузатилади. Касалликнинг бошланиши аввал мавжуд
бўлган зарарланиш ўчоқларининг ўзгариши билан тавсифланади,
яъни уларнинг асоси қаттиқлашади, кейинчалик, кўчириладиган
пўстлоқ ҳосил бўлади, ундан сўнг едирилиб кета бошлайди ва
нотекис зарарланган, узуқ-юлуқ чегарали яра ҳосил бўлади:
кўпинча бунга яллиғланиш белгилари ва оғриқ ҳам қўшилади.
Бора-бора яра ўлчами катталашиб, лабнинг ўрта чизиғидан ўтади ва
секин-аста унинг ҳамма соҳасини қоплаб олади. Ракнинг экзофит


178
шакли тангачалар билан қопланган, остидаги тўқимада кескин
намоён бўлмаган инфильтрацияси билан қаттиқ туртиб чиққан
ўсимта кўринишида аниқланади. Пальпацияда ўсимта оғриқсиз,
қаттиқ, четлари аниқ эмас. Охирги босқичда яраланади ва ярали
шакл билан умумий хусусиятларга эга бўлади.
Лаб ракининг бошланғич босқичини ташхислаш кўпинча
мушкулроқ бўлса-да, лекин касалликнинг кечки даврларида ташхис
қўйиш, одатда, қийинчилик туғдирмайди. Клиник маълумотларни
тасдиқлаш учун ўсмадан қириб олинган ёки ўсманинг изи
қолдириб олинган биоматериал (қиринди) ни цитологик текшириш
ҳамда ўсмани морфологик верификация қилиш қатъиян зарур
тадбир ҳисобланади.
Лаб ракини унга ўхшаш клиник кўринишга эга бўлган махсус
касалликлардан қиёсий ташхислаш зарур. Захм яраси, одатда,
думалоқ шаклда, бурмасимон йиртилган чегарали бўлиб, яра
асосини мумсимон карашлар ташкил этади. Яра нисбатан оғриқсиз,
қонамайди. Ташхис серодиагностика орқали тасдиқланади. Сил
яраси нотекис қирғоқли, овал чўзинчоқсимон шаклга эга. Рак
ярасидан фарқли равишда, у кучли оғриқ беради ва баъзан қонаши
ҳам мумкин. Қоидага кўра, зарарланиш ўчоғи иккиламчи бўлиб,
касаллик бирламчи ўчоқни топиш билан тасдиқланади (одатда,
ўпкада).
Лаб ракининг I ва II босқичидаги беморларни регионар
метастазсиз ҳолларда даволаш бирламчи ўсмани йўқотишга
қаратилган. Адекват ўтказилган криодеструкция ва хирургик
даволаш муолажалари касалликда ижобий натижа олишга имкон
беради. Операция умумий оғриқсизлантириш остида (камдан-кам
ҳолларда – маҳаллий оғриқсизлантириш) ўтказилади. Ўсманинг
четки қисмидан 2 см. га чекиниш орқали лабнинг умумий


179
қалинлиги скальпель (электрпичоқ) ёрдамида квадрат ёки
трапеция шаклида тамомила кесиб олиб ташланади. Яра соҳасида
нуқсон четлари бўйлаб икки томонлама лаб артериялари боғлаб
қўйилади. Ҳосил бўлган нуқсонни бартараф этиш учун маҳаллий
тўқима билан пластика ўтказилади (расм 50). Зарурат туғилган
ҳолларда ёғ клетчаткасини фасциал – футляр (ғилофсимон) кесиш
орқали регионар лимфатик операция ўтказилиши мумкин.
50 - расм. Пастки лабда квадрат резекциясини ўтказиш билан бир
вақтда ҳосил бўлган нуқсонни бартараф этиш операциясининг
кетма - кетлиги.
а. Кесув чизиқлари. б. Пастки лаб ва даҳан соҳасидаги тўқималар
етишмовчилиги. в. Ҳосил бўлган нуқсонни бартараф этиш.
Пастки лаб ракининг III босқичида бирламчи ўсма ва регионар
метастазларни олишда комбинацияланган операция усулидан
олдин нур терапияси ўтказилади ва баъзан пастки жағ ияк
бўлимининг 
резекцияси 
билан 
биргаликдаги 
жарроҳлик
амалиётини ўз ичига олувчи даволаш тадбирларини талаб қилади.
Бўйиндаги лимфатик тугунлар операцияси бўйин клетчаткасини
фасциал – футляр кесишдан иборат бўлиши мумкин ёки Крайл
операцияси ўтказилади.
Лаб ракининг IV босқичи билан касалланган беморни даволаш
мураккаб ва узоқ вақт давом этадиган жараён бўлиб, бунда кўп
ҳолларда 
қониқарсиз 
натижа 
кузатилади. 
Зарур 
ҳолларда
комбинацияланган даволаш чоралари кўрилади : операциядан
олдин нур терапияси, келгусида лабни кесиш ва пастки жағ
резекцияси, ундан сўнг эса – паллиатив ёки симптоматик даволашга
ўтилади.


180
Прогноз. Ҳозирги вақтда лаб ракининг I ва II босқичи билан
мурожаат этган беморлар нисбатан ижобий натижалар билан
даволанилади, III босқич билан соғайиш эса 30-40% беморларда
кузатилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling