Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Махсус текширув усуллари:
А. Электроодонтодиагностика (ЭОД) жағлардаги тишлар сохасида патологик жараён аниқланганда қўлланилади. Б. Рентгенодиагностика: а) юз скелетининг рентгентасвири; 147 б) томография – шикастланган суякнинг чуқурлигини ва қаватли структурасини аниқлаш учун қўлланилади; в) контраст рентгентасвир – контраст моддалар юборилади (йодолипол, барий, ангиотраст ва бошқалар), улар юқори жағ синусига юборилади (гайморография), кистоз бўшлиқларга (цисто-графия), сўлак безларига (сиалография), томирларга (ангиография) – жараённинг тарқалиш даражасини аниқлаштириш учун, чегараларини аниқлаш мақсадида ишлатилади; г) рентгеноскопия (графия) – кўкрак қафасида соматик ва онкологик (гематоген метастазлар) жараёнлар борлигини аниқлаш учун қўлланилади. В. Морфологик текширувлар – клиник ташхисни тасдиқлаш ва аниқлаштириш учун қўлланилади: 1) Цитологик текширув – материалнинг ҳужайравий таркиби ўрганилади. 2) Патологик текширув. Ўсма соҳасини очиқ хирургик биопсия йўли билан лимон бўлаги каби кесилади. Тўқима патологоанатом томонидан текширилади. Морфологик текширув натижалари қуйидаги муддатларда берилади: а) шошилинч биопсияларда – 20-25 дақиқа ичида; б) диагностик биопсияларда ва операцион материалларда – 4-5 кун ичида. Амбулатория шароитида кесиб олинган хавфсиз ўсмалар (папиллома), фиброма, атерома, шиллиқ (ретенцион) киста, шунингдек одонтоген кисталар, албатта морфологик текширувдан ўтказилиши керак. Эндоскопик усул - ўсмалар бўшлиқли органларда жойлашган ҳолатларда қўлланилади (юқори жағ, бурун бўшлиқлари). 148 Лаборатория текширувларига қон, сийдикларни текшириш киради. Бемордаги операция олди текшируви шу маълумотларга асосланган ҳолда олиб борилади. Қонни текшириш ўз ичига қуйидагиларни олади: • умумий клиник анамнез; • қон гуруҳларини аниқлаш; • геморрагик синдром (қон ивиши, қон оқиш вақти ва давомийлиги, тромбоцитлар сони, коагулограмма); • Вассерман реакцияси, гепатит В ва С ни текшириш; • Биокимёвий (таҳлил): оқсил, қолдиқ азот, Земницкий синамаси ўтказилади ҳамда суткалик сийдик йиғилади (кальций, фосфор, Бенс-Джонс оқсили борлигига текширлади). Беморни текширишнинг кетма-кет мақсадга йўналтирилган текширув методикаси, касалликнинг дастлабки босқичида ва онкологик касалликлар диагностикасида яхши натижа беради. Бутун жаҳон онкологик илмий текшириш марказининг маълумотларига кўра, хавфли ўсмалар оғиз бўшлиғи органлари ва оғиз-ҳалқумдаги ўсмалар, муваффақиятли текширилса ҳам, 70% ҳолатларда ўсмалар III ва IV клиник босқичларда учрайди. Бинобарин, бундан аён бўладики, беморлар нафақат кеч мурожат қилади, балки шифокорларнинг онкологик хушёрлиги ҳам кўпинча яхши йўлга қўйилмаган бўлади. Цитологик усул билан текшириш диагностик, клиник ва профилактик жиҳатдан замонавий онкологияда катта ўрин тутади. Умумий симптомокомплексга ўсма ҳужайраларининг шакли ва ўлчамини турлича бўлиши ҳамда ўсма полиморфизми хос бўлиб, бу ҳолат ўсма ҳужайраларидаги моддалар алмашинувининг юқори даражада бўлишига боғлиқ бўлади ва, натижада, ядронинг шакли ҳамда катталиги ўзгариб, ядро-цитоплазматик алоқадорлик 149 бузилади, хроматин кўриниши ўзгаради, ва митотик фаоллиги кучайиб, митознинг патологик кўриниши пайдо бўлади ҳамда ҳужайранинг бўялиш хусусияти ўзгариб, кимёвий анаплазия юзага келади. Хавфлиликнинг цитологик белгилари кўпроқ ҳужайра ўлчамининг катталашуви, айниқса, ядронинг ва ядро хроматинининг дағал донали структурага эга бўлиб қолиши ва ядрочалар сонининг кўпайиши, яъни унинг ядроли ёки ҳужайрали полиморфизми билан ҳарактерланади. Суртма анализи юқоридаги ҳолатларга мос равишда олиб борилса, хавфли ёки хавфсиз ўсмалар борлиги хақида хулосага келиш мумкин бўлади. Цитологик диагностиканинг эндоскопик ва аспирацион турлари фарқланади. Бу усул анча осон ва ахборотга бой бўлиб, у нафақат ташхис қўйиш, балки даволашнинг қай даражада кечаётганлигини текшириб туришга ҳам ёрдам беради. Эхографик ёки ультратовуш биолокацияси ўсмаларнинг ҳар хил босқичида ультратовушларнинг тўқималар томонидан ютилишига ва акс этишига, шунингдек, акустик қаршилик қилишига асосланади. Ультратовушларнинг клиник амалиётга киритилиши катта аҳамиятга эга бўлиб, орган ва тизимларнинг нафақат визуализацияси, балки ундаги тузилмавий элеменларни ҳам кўриш имкониятини беради, метод инвазив эмас, бемор ва текширувчига зарарли эмас ва бунда бемордан махсус тайёрлаш талаб қилинмайди. Ўсмаларнинг эхолокацияси янги пайдо бўлаётган ўсмалар локализациясининг бошқа органлар билан алоқасини, ўсманинг ўлчами ва структураси, капсуласи бор ёки йўқлиги ёки ўсиш агрессивлиги, шунингдек, ўсма тугунларининг жойлашувини 150 аниқлаш имкониятини беради. Компьютер томографияси - турли қатламлардаги тўқималар бир вақтнинг ўзида аниқ таассуротга эга бўлиш имкониятини беради (суяк, мушак, суюқликлар ва бошқалар). В.Ф. Рудьконинг фикрига кўра, компьютер томографияси кўпроқ суяк ўсмаларида ва жағ суякларидаги кистозлар борасида кўпроқ маълумотлар беради. Мазкур усул нафақат патологик ўзгаришларни, балки суякнинг емирилиши ва типи, ҳавони тўплаганлиги ва ўсма соҳасида суюқлик бор ёки йўқлигини ҳам аниқлаш имконини беради ва бу ҳолат юқорида кўрсатилган касалликларнинг қиёсий диагностикасида аҳамиятга эга. Радиография - кўпинча радиосиалография ҳам онкологик амалиётда метод сифатида сўлак безларидаги патологияни аниқлашда қўлланилади. Сўлак безларидаги ўсмаларни аниқлашда сканерлаш методидан фойдаланилади. Сцинтография (радиосиалография) юқорида қайд этилган методнинг турдошт (аналоги) бўлиб, ундан сўлак безларини сўлак ажратиш функциясига баҳо бериши мумкинлиги билан ажралиб туради. Термовизиография – бу усул инфрақизил нурларнинг тўқималарнинг турли морфологик структурасига ҳар хил даражада таъсир қилишига асосланган бўлиб, одам организмидаги турли хил соҳаларда, айниқса, ўсма бор булган тўқималардаги ҳароратнинг ўзгариш динамикасини кузатишга имкон беради. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, беморни текшириш даволаш муассасаларида, яъни зарур шарт-шароити бор ва тегишли мутахассислари бўлган замонавий муассасаларда ўтказилиши керак. Юз-жағ соҳаси кичик соҳани эгаллашига қарамасдан, бу ерда 151 ўсмаларнинг кўпинча турли хил тўқималардан келиб чиқишига, канцерогенезига, клиник белгиларига кўра ҳар хил турларини учратишимиз мумкин. Стоматологик ва онкологик хизматларнинг бир-бири билан боғлиқликда бўлиши, юз-жағ соҳаси ўсмаларининг олдини олишни ва тўғри ташхислашни таъминлайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling