Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Юз-жағ соҳасидаги хавфли ўсмалар тавсифи
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Юз-жағ соҳасидаги хавфли ўсмалар тавсифи.
Юз-жағ соҳаси ўсмаларини, айниқса, бу соҳадаги хавфли ўсмаларни ўрганишда асосий эътибор уларнинг келиб чиқиш сабабига қаратилиши керак. Хавфли ўсмалар эпидемиологияси – бу турли шаклдаги ўсмаларнинг тарқалишини инсонларнинг яшаш шароити билан боғлиқ ҳолда ўрганиш демакдир. Шу нарса маълумки, юз соҳаси тўқималарининг раки кўпинча юқори инсоляцияли ҳудудларда кенг тарқалган бўлади. Юз териси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг раки асосан кекса ёшдагилар учун ҳарактерлидир, чунки бунда кекса ёшдаги беморлар юз терисида митотик индекс камаяди ва қайта тикланиш жараёнларида ташкиллашувни издан чиқиши кузатилади ва тўқима ҳужайраларида атрофия бошланади. М.К. Петров, М.К Воскресенская, А.К. Кожевниковалар томонидан ўтказилган синов тажрибаларининг натижаси онкологик касалликлар генезида организмда хавфли ўсмаларнинг ҳосил бўлиши узоқ йиллик даврларни ўз ичига олиб, канцероген модда таъсирига учраган тўқималарда ўзгаришлар тўпланиб боришини кўрсатади. Ривожланишнинг маълум босқичида бундай 139 миқдор ўзгаришлари сифат ўзгаришларига айланади. Бу жараёнда қуйидаги 4 та босқич фарқланади: 1) Канцероген омилларнинг таъсир даври - бу омиллар организмда жавоб реакциясини чақираса-да, лекин тўқималардаги ўзгариш кўзга ташланмайди. Мазкур давр ўн йиллаб давом этиши ҳам мумкин бўлиб, у канцероген модданинг фаоллигига, жадаллиги шунингдек, давомийлигига ва организмнинг унга нисбатан фақат ўзигагина хос бўлган, яъни индивидуал сезгирлигига боғлиқ. 2) Клиник аниқланувчи даври - бунда ҳосил бўлувчи ўзгаришлар рак олди жараёни сифатида тавсифланади. Бу давр кўп йиллар давом этиб, уларнинг ривожланиш ҳарактери бир қатор омилларга боғлиқ бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, жараённинг регрессияси мазкур даврда ўтказилган даволаш чораларининг мунтазамлиги ва самарадорлиги билан узвий боғлиқдир. Бу давр хавфли ўсманинг дастлабки ҳужайралари ҳосил бўлиши билан якунланиши мумкин. 3) Ўсма ривожланишининг клиника олди даври. Бу давр ўсманинг дастлабки ҳужайралари пайдо бўлган вақтдан бошлаб, то ўсманинг сезиларли даражада ўсиб, у ёки бу сезгиларни ҳосил қилиши текширув усуллари ёрдамида (пальпация ёки рентгенографияда) аниқлаш имкони юзага келгундай катталикка эга бўлгунча бўлган муддатни ўз ичига олади. Бу муддат ҳам нисбатан узоқ давом этади. 4) Хавфли ўсма ривожланишининг клиник даври. Унда қуйидаги 2 та босқични ажратиш мумкин: ўсманинг маҳаллий чекланган ўсиши ва ўсма тарқалиш жараёнининг генерализацияси билан. Анатомик белгисига кўра: оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, тил, юқори ва пастки жағ, юқори ва пастки лаб, сўлак бези, юз териси 140 ўсмалари фарқланади. Хавфли ўсмаларнинг клиник кечиши тез ўсиш, метастазланиш билан ҳарактерланади ва бу ҳолат ҳужайраларнинг фарқланиш ёки табақаланиш даражасига асосланган. Хавфли ўсмаларнинг ўсиши халқаро тасниф рамзлари (1978) билан ҳарактерланади: Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling