Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Қаттиқ танглайнинг болишчаси соҳасидаги экзостозларини олиб
ташлаш. Кўпинча олинадиган тиш протезларини конструкциялаш
ва оптимал ишлатиш борасидаги жиддий муаммо сифатида, торус
экзостозлари, яъни танглай болишчаси кузатилади. Улар турли
шакл ва конфигурацияда, баъзан эса анчагина сезиларли
катталикда бўлиб, одатда, танглайни яхшигина деформациялайди.
Экзостозларни олиб ташлашда танглайнинг ўрта чизиғи бўйлаб
кесма ўтказилади. Кесманинг олди ва дистал учларида 34-450
даражали бурчак остида бўшаштирувчи кесма ўтказилади. Шиллиқ
қават-суяк усти пардаси лахтаги ажратилади, унинг учлари
лигатураларга маҳкамланади ва суяк ўсиғининг асоси очилади. Уни
искана (долото) ва болғача, бор ёки фреза ёрдамида олиб
ташланади. Баъзан уни бир неча қисмларга бўлиб, бўлаклаб олишга
тўғри келади. Шу боис, мазкур жараёнда ниҳоятда эҳтиёткорлик
билан ишлаш зарур, негаки бунда бурун бўшлиғи тубининг
перфорацияси юзага келиши мумкин. Суяк юзаси текисланади ва
шиллиқ қават-суяк усти пардаси лахтаги жойига ётқизилиб, юмшоқ
тўқималар суяк юзасига олинадиган каппа ёрдамида бостирилади.
Баъзан юмшоқ тўқиманинг ортиқча қисмлари кесиб ташланади ва
ярага унинг четларини тортмаган ҳолда тугунли чок қўйилади.
Гематома ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида танглай


121
соҳасига йодоформ суюқлиги, зайтун, наъматак мойи шимдирилган
дока боғлами енгил бостириб қўйилади. Бундай боғламни ипак
чоклар билан маҳкамлаш мақсадга мувофиқ саналади. Тайёрланган
ҳимоя 
пластинкаси 
яхши 
фиксацияланиши, 
лекин 
юмшоқ
тўқималар некрозининг олдини олиш мақсадида унга ортиқча
босим 
берилмаслиги 
зарур. 
Операциядан 
кейинги 
даврда
яллиғланишнинг олдини олиш мақсадида оғиз бўшлиғи тўлиқ
санация қилинади ва гигиена муолажалари ўтказилади.
Жағ-тил ости чизиғини кичрайтириш ва олиб ташлаш. Жағ-тил
ости 
чизиғи 
соҳасида 
протез 
фиксациясида 
кўпинча
қийинчиликлар вужудга келади. Биринчидан, қирра ўткир бўлиши
мумкин, бу эса тиш протезидан фойдаланишда оғриқларга сабаби
бўлади; иккинчидан, уни қоплаб турувчи шиллиқ қават кўпинча
яллиғланади; учинчидан, бу соҳага бирикувчи мушак толалари
ортопедик конструкциянинг фиксациясига кўпинча тўсқинлик
қилади.
Жағ-тил ости чизиғини кичрайтиришда, қирра бўйича
премолярлар сатҳида икки томондан чизиқли кесим ўтказилади,
шиллиқ қават-суяк усти пардаси лахтаги ажратилади. Юмшоқ
тўқималарда кесма ўтказиш ва уларни ажратиш тил нервини
зарарламаган ҳолда бажарилади. Чизиқларнинг ўткир юзаси ёки
бўртиб турган жойига бириккан мушак ажратилади. Қирранинг
учли қисми суяк омбури, бор ва тиш надшпили билан олиб
ташланади ва суяк силлиқланади. Ярага тугунли чок қўйилган
заҳотиёқ протез кийдириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Даҳан дўмбоғи ва даҳан бўртиғини кичрайтириш. Пастки
жағнинг атрофиясида тиш протезининг адекват фиксацияси учун
бўртиб турган даҳан дўмбоғи ёки бўртиғи жиддий равишда
тўсқинлик қилиши мумкин. Агар бошқа ечим бўлмаса, дўмбоқ ёки


122
бўртиқни кичрайтириш кесувчи тишлар соҳасида альвеоляр ўсиқ
бўйича кесма ўтказиш орқали бажарилади. Тил томонидан шиллиқ
қават-суяк усти пардаси лахтаги ажратилади, даҳан-тил мушаги
кесилади, даҳан дўмбоғи ёки бўртиғининг яланғочланган қисми
эҳтиёткорлик билан искана (долото) ёки суяк омбурлари ёрдамида
олинади, бор ёрдамида эса суякнинг юзаси текисланади. Жароҳатга
чоклар қўйилганда оғиз бўшлиғининг туби пасайган бўлиши керак.
Пастки жағ болишчаси (торуси) ни олиб ташлаш. Пастки жағда
торуслар, одатда, пастки жағ суягининг ички юзасида, кичик озиқ
тишлар соҳасида жойлашади. Тишлар мавжуд бўлганда улар,
одатда, муаммо туғдирмайди; фақат улар йўқотилганда ва, айниқса,
суяк 
атрофиясида 
протезни 
конструкциялашда 
жиддий
қийинчиликлар юзага келади. Нутқ пайтида ёки овқатланишда тил
функцияси бузилиши мумкин. Кўпинча торуслар икки томонлама
бўртиб туради. Уларни олиб ташлаш зарурати туғилган ҳолларда –
альвеоляр қисмининг қирраси бўйича 1-1,5 см. ли премолярлар
соҳасида жағнинг икки томонидан кесма ўтказилади ва ўта
эҳтиёткорлик билан шиллиқ қават–суяк усти пардаси ажратилади,
чунки улар, одатда, жуда юпқа бўлади. Торус зонасига суяк усти
пардаси остига анестетик юбориш мумкин. Юмшоқ тўқималар
ўтмас илгич билан ушлаб турилади. Бор билан торуснинг юқори
қисмида ариқча қилиниб, сўнг уни искана ва болғача ёрдамида
уриб-уриб кўчирилади ва олиб ташланади. Суякни силлиқлаб,
шиллиқ қават ва суяк усти пардаси ётқизилади, сўнгра жароҳат
тугунли ёки узлуксиз чок билан тикилади. Операция майдонига тил
юзаси ва даҳан ости соҳасига 12-24 соатга йодоформ суюқлиги,
зайтун, наъматак мойи шимдирилган докали тампон қўйилади. Бу
тадбир гематома ҳосил бўлишининг олдини олади ва яллиғланишга
ҳамда шишга қарши восита сифатида таъсир қилади.


123

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling